Давлат кредитини ҳуқуқий тартибга солиш Давлат кредитининг мазмун-моҳияти ва функциялари Давлат кредити классификацияси



Download 144 Kb.
bet1/8
Sana15.04.2022
Hajmi144 Kb.
#554722
  1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Молия ва солиқ ҳуқуқи 10-мавзу


Давлат кредитини ҳуқуқий тартибга солиш


1. Давлат кредитининг мазмун-моҳияти ва функциялари
2. Давлат кредити классификацияси
3. Давлат кредитини бошқариш
4. Давлат қарзи. Ички ва ташқи қарзлар
5. Давлат – гарант (кафил) ва кредитор сифатида.
6. Давлат қарзларини бошқариш


1. Давлат кредитининг мазмун-моҳияти ва функциялари

Давлат кредити ҳокимият ва бошқарув органлари орқали, бир томондан, давлат ва иккинчи томондан, жисмоний ва юридик шахслар ўртасида вужудга келадиган иқтисодий муносабатлар мажмуидан иборат бўлиб, унда давлат қарз олувчи, кредитор (қарз берувчи) ва кафил сифатларида майдонга чиқади.


Бундай иқтисодий (кредит) муносабатлар(и)нинг мумтоз (классик) шаклида давлат, одатда, маблағларни қарз олувчи бўлиб ҳисобланади.
Агар давлат юридик ва жисмоний шахсларга қайтариш ва ҳақ (тўлов, тўлаш) асосида маблағларни тақдим этиб, кредитор (қарз берувчи) саналса, унда амалга оширилиши лозим бўлган операциялар ҳажми анча камаяди (пасаяди).
Жисмоний ва юридик шахслар томонидан олинган қарзларни узиш (қайтариш) ёки уларнинг бошқа мажбуриятларини бажариш жавобгарлигини давлат ўз зиммасига олган ҳолатда, у кафилга айланади. Марказлаштирилган пул фондларининг ўлчамига бевосита таъсир кўрсатувчи кредит муносабатларининг дастлабки икки кўринишидан (қарз олувчи ва кредитор) фарқ қилган ҳолда давлат томонидан кафолатнинг берилиши ўша марказлаштирилган пул фондининг, албатта, ўзгаришига олиб келмаслиги мумкин. Агар қарздор ўзининг зиммасига юклатилган мажбуриятлар бўйича тўлиқ ҳажмда ва ўз вақтида ҳисоб-китоб қилишни уддалай олса, кафил ҳеч қандай қўшимча харажатларни амалга оширмайди. Бироқ амалиётда етарли даражада ишончли бўлган қарз олувчилар давлат кафолатига муҳтож бўлмайди. Улар мустақил равишда кредит бозоридан маблағларни жалб қилишга қодирдир. Одатда, давлат кафолатлари етарли даражада ишончли бўлмаган қарз олувчиларга нисбатан қўлланилади ва бу нарса шунга мос равишда, марказлаштирилган пул фондидан харажатларнинг ўсишига олиб келади.
Давлат кредити иқтисодий категория сифатида икки кўринишдаги – молия ва кредит – пул муносабатларининг ўртасида жойлашган бўлиб, шунга мос равишда, у ҳам молияга ва ҳам кредитга тегишли бўлган хусусиятларга эгадир. Молия тизимининг алоҳида олинган бўғини сифатида эса давлат кредити давлатнинг марказлаштирилган пул фондларини (бюджет ва бюджетдан ташқари фондларни) шакллантириш ва улардан фойдаланиш жараёнига хизмат қилади.
Кредитнинг бир тури сифатида давлат кредити классик (мумтоз) молиявий категориялардан, масалан, солиқлардан фарқ қилувчи бир неча ўзига хос бўлган қуйидаги хусусиятларга эгадир:

  • солиқларга нисбатан давлат кредити ихтиёрийлик характерига эга. Айрим ҳолларда амалиётда, у ёки бу давлатлар тарихида бу принципдан чекиниш ва давлат заёмларини жойлаштиришда мажбурийлик ҳолатларига ҳам йўл қўйилади;

  • агар солиқлар фақат бир йўналишда - солиқ тўловчилардан бюджетга ёки нобюджет фондларга - ҳаракат қилса (бунга тескари йўналишдаги ҳаракат фақат ортиқча тўланган ёки хато ундирилган солиқлар қайтарилаётгандагина содир бўлиши мумкин), қайтарувчанлик ва ҳақлилик (тўловлилик) давлат кредитининг асосини ташкил этади. Ҳақиқатдан ҳам давлат кредитида маълум бир вақт ўтганидан сўнг ўтказилган сумма фоизи билан қайтарилиши керак.

Умуман олганда, давлат кредити бошқа молиявий категориялардан ўзининг қуйидаги характерли хусусиятлари билан фарқланади:

  • агар банк кредитини тақдим этишда таъминланганлик элементи сифатида конкрет бойликлар – омбордаги товарлар, тугалланмаган ишлаб чиқариш ва бошқа шунга ўхшашлар – майдонга чиқадиган бўлса, давлат томонидан маблағлар қарзга олинаётганда унинг эгалигида бўлган барча мол-мулк, маълум бир ҳудудий бирликнинг мулки ёки унинг қандайдир бир даромади давлат кредитининг таъминланганлик элементи бўлиши мумкин;

  • Марказий ҳукумат даражасида давлат кредити аниқ мақсадли характерга эга бўлмайди. Шундай бўлишига қарамасдан, ҳокимиятнинг қуйи даражаларида олинган қарзий маблағлар аниқ ифодаланган мақсадли характерга йўналтирилган бўлади. Масалан, янги йўлларни ва турар-жой массивларини қуриш учун олинган қарзий маблағлар ана шундай характерга эгадир;

  • ҳар қандай қарз олувчи сингари давлат ҳам маблағларни олдиндан белгиланган муддатларга жалб қилади ва бу муддатлар давлат кредитининг аниқ шартларида ўз ифодасини топади.

Давлат кредитининг мазмун-моҳияти у томонидан бажариладиган функциялар орқали яққол намоён бўлади. Молиявий категория сифатида давлат кредити қуйидаги функцияларни бажаради:

  • тақсимлаш;

  • тартибга солиш;

  • назорат.

Давлат кредитининг тақсимлаш функцияси орқали давлатнинг марказлаштирилган пул фондларини шакллантириш ёки муддатлилик, ҳақлилик ва қайтарувчанлик принциплари асосида улардан фойдаланиш амалга оширилади. Давлат қарз олувчи (қарздор) сифатида майдонга чиқиб, ўз харажатларини молиялаштиришни қўшимча маблағлар билан таъминлайди. Саноати тараққий этган мамлакатларда давлат қарзлари бюджет дефицитини молиялаштиришнинг асосий манбаи бўлиб ҳисобланади. Шунинг учун ҳам ҳозирги шароитда давлат қарзлари орқали олинадиган тушумлар бюджет харажатларини молиялаштиришнинг солиқлардан кейинги иккинчи методидир. Бу нарса солиқ тушумларининг ошишига нисбатан бюджет харажатлари ўсиш суръатларининг юқорилиги билан изоҳланади.
Капитал характердаги харажатларни қарзга олинган маблағлар ҳисобидан молиялаштириш, маълум чегараларда, ижобий аҳамиятга эга. Масалан, мактаб ёки кутубхона энг камида 30-50 йил хизмат қилганлиги учун бир эмас, бир неча авлоднинг эҳтиёжларини қондириши мумкин. Шундай экан, нега унда уларнинг қурилиши, ҳатто ёки эҳтимол мактаб ва кутубхонанинг хизматидан фойдаланишга улгурмайдиганларнинг солиқлари ҳисобидан бир неча йилга тўланиши керак? Бундай ҳолатларда ана шунга ўхшаган объектларни қуриш билан боғлиқ бўлган молиялаштириш масалаларини уларнинг хизматларидан фойдаланиши мумкин бўлган барча авлоднинг зиммасига юклаш оқилонадир. Ўз навбатида, молиялаштириш манбаларини вақт нуқтаи-назаридан узайтириш (чўзиш) ўша муддатга заёмлар чиқариш йўли билан таъминланиши мумкин. Бу ҳолда мактабни ёки кутубхонани қураётган авлод кейинги авлод билан бир хил молиявий юкни ўз елкасида кўтаришига эришилади. Чунки бу ҳолда улар томонидан тўланадиган солиқлар ҳисобидан асосий қарз ҳам ва улар бўйича фоизлар ҳам қайтарилади.
Шундай қилиб, кўриниб турибдики, давлат кредити тақсимлаш функциясининг ижобий таъсири натижасида, вақт нуқтаи-назаридан, солиқ юки оғирлигининг нисбатан текисроқ тақсимланишига эришилади. Давлат қарзлари ҳисобидан харажатларни молиялаштириш даврида олинаётган солиқлар миқдори ошмайди ва унинг оғирлик юки ортмайди. Акс ҳолда, яъни харажатларни молиялаштиришга давлат томонидан қарзга олинган маблағлар жалб қилинмаса, бу нарсани, бошқа шароитлар тенг бўлган тақдирда, фақат солиқлар миқдорини ошириш ва унинг оғирлик юкини орттириш эвазига молиялаштириш мумкин. Шунинг учун ҳам кейин – олинган кредитлар қайтарилаётган (узилаётган) пайтда - солиқлар уларни тўлаш учун олинмасдан, балки қарзлар бўйича фоизларни узиш (қайтариш) учун ҳам олинади.
Давлат қарзига хизмат қилиш ва уни қайтариш билан боғлиқ бўлган харажатларни молиялаштиришда солиқлар асосий манба бўлса-да, лекин улар бу жараённинг ягона манбаи эмас. Бундай харажатларни молиялаштириш манбалари маблағлардан фойдаланишнинг йўналишларига боғлиқ. Агар давлат томонидан жалб қилинган капиталлар унумли жойлаштирилса, қуриб битказилган объект ишга тушганидан сўнг фойда келтира бошлайдики, унинг ҳисобидан, жумладан, олинган қарзлар қайтарилиши мумкин. Бу ҳолда солиқ юки оғирлигининг кучайтирилишига ҳеч қандай ҳожат қолмайди.
Давлат қарзларини жалб қилиш эвазига олинган капиталлардан унумсиз фойдаланилса, масалан, улар ҳисобидан ҳарбий ёки социал харажатлар молиялаштирилса, уларнинг қайтариш (узиш)нинг ягона манбаи бўлиб солиқлар ёки янги қарзлар бўлиши мумкин. Олдин чиқарилган заёмларни қайтариш (узиш) учун янги давлат заёмларининг жойлаштирилиши давлат қарзларини қайта молиялаштириш дейилади.
Давлатнинг қарз олиши натижасида солиқ юки оғирлигининг кучайиши уларнинг муддатига ва қарз олувчи томонидан тўланадиган кредитларнинг фоизлари даражасига боғлиқ. Инвестор учун давлат қарзининг даромадлилик даражаси қанча юқори бўлса, давлат шунчалик катта солиқлар қисмини уларни қайтариш (узиш) учун йўналтиришга мажбур. Агар давлат қарзининг ўлчами қанчалик катта бўлса, бошқа шароитлар тенг бўлган тақдирда, уларга хизмат қилиш учун йўналтирилаётган маблағларнинг салмоғи шунча юқори бўлади.
Давлат кредити орқали давлат кредит муносабатларига киришатуриб, у ихтиёрий ёки ноихтиёрий равишда пул муомаласининг аҳволига (ҳолатига), пуллар ва капиталлар бозоридаги фоиз ставкаларининг даражасига, ишлаб чиқаришга ва аҳоли бандлилигига таъсир кўрсатади. Иқтисодиётни тартибга солиш инструменти сифатида давлат кредитидан онгли равишда фойдаланиб, давлат у ёки бу молиявий сиёсатни амалга ошириши мумкин.
Қарзларни инвесторларнинг турли гуруҳлари ўртасида жойлаштириб, давлат пул муомаласини тартибга солади. Жисмоний шахсларнинг маблағларини жалб қилиб, давлат уларнинг тўловга қобилиятли талабини камайтиради. Давлат кредити ҳисобидан ишлаб чиқариш харажатлари, масалан, инвестициялар, молиялаштирилса муомаладаги нақд пул массасининг абсолют қисқариши содир бўлади. Худди шунингдек, давлат кредити ҳисобидан ўқитувчилар ва тиббиёт ходимларининг иш ҳақлари молиялаштирилса, аҳоли тўловга қобил талабининг таркибий тузилиши (структураси) ўзгаришига қарамасдан, муомаладаги нақд пул массаси ўзгармасдан қолаверади.
Давлат қимматли қоғозларини сотиш-сотиб олиш ёки уларнинг гарови асосида кредитлар бериш бўйича Марказий банк томонидан амалга ошириладиган операциялар мамлакат тижорат банклари ликвидлигини тартибга солишнинг муҳим инструментларидан бири бўлиб ҳисобланади.
Молиявий бозорда қарз олувчи сифатида майдонга чиқиб, давлат қарзий маблағларга бўлган талабни оширади ва бунинг ҳисобидан кредит баҳоларининг ортишига ўз таъсирини кўрсатади. Давлатнинг талаби қанча юқори бўлса, бошқа шароитлар тенг бўлган тақдирда, ссуда фоизининг даражаси шунча юқори бўлади ва тадбиркорлар учун кредит шунчага қимматлашади. Қарзий маблағларнинг қиммат эканлиги ишлаб чиқариш соҳасига тадбиркорлар инвестицияларининг қисқаришига мажбур қилади ва бир вақтнинг ўзида, у давлат қимматли қоғозларини сотиб олиш кўринишидаги фондларни рағбатлантиради.
Маълум чегарага етгунга қадар бу жараён ишлаб чиқаришга кескин салбий таъсир кўрсатмайди. Агар мамлакатда эркин капиталлар етарли даражада бўлса, улар тўлиқ қўшиб олингунга қадар салбий таъсир даражаси нольга тенг бўлиб қолаверади. Фақат шундан кейингина молиявий бозордаги давлатнинг фаоллиги ссуда фоизининг ўсишида ўз ифодасини топади, пул фондлари катта қисмининг ноунумли фойдаланилишга жалб қилиниши эса иқтисодий ўсиш суръатларини сусайтиради.
Кредитор ва кафил сифатида фаолият кўрсатиб, хориждан қарзга олинган маблағлар ҳисобидан миллий ишлаб чиқариш маҳсулотларига талабни вужудга келтириб, давлат ишлаб чиқариш ва аҳоли бандлилигига ижобий таъсир кўрсатади. Саноати тараққий этган мамлакатларда кичик бизнес, маҳсулот экспорти ёки ишлаб чиқариш суръатларининг пасайиши кузатилаётган алоҳида минтақаларда тегишли дастурларга мувофиқ банклар томонидан берилаётган кредитларни давлат томонидан кафолатланиши йўли билан ишлаб чиқаришни рағбатлантириш тизими кенг тарқалган.
Кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш касодга учраш ҳоллари содир бўлганда давлат томонидан кичик тадбиркорлик субъектларига берилган кредитлар бўйича банкларга бўлган қарздорликни қайтаришни (узишни) ўз зиммасига олинишини англатади. Дунёнинг саноати ривожланган кўплаб мамлакатларида давлат ёки яримдавлат компаниялари фаолият кўрсатадики, улар миллий маҳсулотларни экспорт қилувчиларнинг нотўловлилик рискларини паст ставкалар бўйича суғурта қиладилар. Шу йўл билан миллий маҳсулотнинг янги бозорларни ўзлаштириши рағбатлантирилади.
Ишлаб чиқаришни ривожлантириш ва аҳоли бандлигини таъминлашни рағбатлантиришда ҳудудлар бюджетлари ва нобюджет фондлари ҳисобидан бериладиган кредитлар катта роль ўйнайди. Уларнинг ёрдамида маълум бир минтақалар ва у ёки бу ҳудудлар иқтисодиёти керакли йўналишларининг юқори суръатлар билан ривожланиши таъминланади.
Давлат кредитининг назорат функцияси молиянинг назорат функцияси билан органик равишда қўшилиб кетгандир. Лекин унинг бу функцияси шу категориянинг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиққан қуйидаги характерли белгиларга эга:

  • давлатнинг фаолияти ва марказлаштирилган пул маблағлари фондининг аҳволи билан узвий боғланган;

  • қийматнинг икки томонлама ҳаракатини қамраб олади, чунки маблағлар олинишининг қайтарилиши ва тикланишини тақоза этади;

  • фақат молиявий таркибий тузилмалар томонидан эмас, балки кредит институтлари томонидан ҳам амалга оширилади.

Давлат кредитининг назорат функцияси орқали маблағларнинг мақсадли фойдаланилиши, уларнинг қайтарилиш муддатлари ва фоизларнинг ўз вақтида тўланиши назорат остига олинади.



Download 144 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish