Давлат кредитини ҳуқуқий тартибга солиш Давлат кредитининг мазмун-моҳияти ва функциялари Давлат кредити классификацияси


Даромадларни аниқлаш методига кўра



Download 144 Kb.
bet4/8
Sana15.04.2022
Hajmi144 Kb.
#554722
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Молия ва солиқ ҳуқуқи 10-мавзу

7. Даромадларни аниқлаш методига кўра:

  • барқарор (қатъий) даромадли қарзий мажбуриятлар;

  • “сузувчан” даромадли қарзий мажбуриятлар.

Айрим ҳолларда қимматли қоғозлар бўйича қатъий ставкалар фоизларни тўлаш борасида давлат харажатлари ўсишининг сабаблари бўлиши, бошқа бир ҳолларда эса улар фоиз даражасининг ошишини кутиб ўтирган инвесторларни қўрқитиб юбориши мумкин.
Бюджет дефицитини қоплаш учун қарзларни нисбатан юқорироқ даражада бўлган фоиз ставкаларида жойлаштиришга тўғри келади. Қарз муддати, одатда, 20-30 йилни ташкил этаётган қарз даври давомида ўзининг қарзий мажбуриятлари бўйича ана шундай фоизни ўрнатиб, давлат солиқ тўловчиларнинг зиммасига қўшимча харажатларни юклайди. Амалиётда бундай вазиятдан чиқиб кетишнинг икки варианти мавжуд:
1) пул маблағларига бўлган эҳтиёжни қисқа ёки узоқ муддатли қарзларни ва узоқ муддатли қарзларни (фоиз стакаси пасайиб кетган пайтда) чиқариш. Бироқ бу ҳолда қарз олувчи яна битта қарзни чиқариш, жойлаштириш ва уни қайтариш (узиш) билан боғлиқ бўлган қўшимча харажатларни амалга оширишга мажбур бўлади. Бундан ташқари, фоиз ставкасининг ошишини (кўтарилишини) кутиб, инвесторлар иккинчи чиқарилган қарзга нисбатан ўз қизиқишларини намоён қилмаслик эҳтимоли ҳам бу ерда бор;
2) қимматли қоғозлар бўйича тўланадиган фоизларни систематик (узлуксиз) равишда қайта кўриб бориш. Бу ҳолда юқорида келтирилган барча муаммолар ҳал қилинади. Ҳисоб-китоб базаси (асоси) сифатида, одатда, мамлакатдаги банклараро кредитлар бўйича фоиз ставкасидан фойдаланилади. Бироқ бундай қарзлар ўзининг жуда катта камчилигига эга, яъни қарздор ўз харажатларини режалаштириш имконияга эга бўлмайди.
8. Қарз чиқарилган пайтда белгиланган (ўрнатилган) қарзни қайтариш муддатларига қатъий риоя қилиш бўйича қарздорнинг мажбуриятларига мувофиқ:

  • муддатидан олдин қайтариш ҳуқуқига эга бўлган мажбуриятлар;

  • муддатидан олдин қайтариш ҳуқуқига эга бўлмаган мажбуриятлар.

Молиявий бозорда кескин ўзгаришлар содир бўлган пайтда қарзий мажбуриятларни муддатидан олдин қайтариш (узиш) масаласи алоҳида долзарблик касб этади. Масалан, қарз олувчи йиллик қатъий даромадли 12%ли облигациялар чиқарган ва бир йилдан сўнг фоиз ставкаси пасайиб, 6%га тенг бўлган бўлсин. Бундай вазиятда қарздор (қарз олувчи) кескин юқотишларга, инвестор эса аксинча, катта ютуқларга эга бўлади. Агар облигациялар муддатидан олдин қайтариш ҳуқуқига эга бўлган ҳолда чиқарилган бўлса, янги қарзни чиқариш ва уларни жойлаштириш ҳамда эски қарзни қайтариб (узиб) инвестор ўз юқотмаларини камайтириши мумкин.
Қарзларни қайтаришнинг (узишнинг) икки усули бўлиши мумкин:

  • бир вақтнинг ўзида;

  • қисмларга бўлиб (қисман-қисман).

Агар қарзлар қисмларга бўлиниб қайтарилаётган бўлса, қайтариш муддатлари бўйича қарз суммаларининг тақсимланишга кўра қуйидаги уч вариант бўлиши мумкин:
1) аниқланган давр, масалан, 4 йил ичида тенг қисмларга бўлиб қайтариш. Бу ҳолда, масалан, қарзнинг суммаси 10 млн. сўм бўлган бўлса, ҳар йили 2,5 млн. сўмдан қайтарилади;
2) ошиб бориладиган салмоқларда (ҳиссаларда, қисмларда). Масалан, биринчи йил 1 млн. сўм, иккинчи йилда – 2 млн. сўм, учинчи йилда – 3 млн. сўм ва тўртинчи йилда – 4 млн. сўм. Қарздорнинг даромадлари йилдан-йилга ўсиб (ошиб) бораётган пайтда бу тизим жуда қулай ҳисобланади. Масалан, бошқа шароитлар тенг бўлган тақдирда, ишбилармонлик фаоллигининг ошиши натижасида солиқ тушумлари ўсиши кўзда тутилади ёки қурилишига қарзий маблағлар жалб қилинган объект, секин-асталик билан ўз қувватига эга бўла бориб, йидан-йилга каттароқ суммадаги фойдани келтира бошлайди;
3) пасайиб борадиган салмоқларда (ҳиссаларда, қисмларда). Масалан, биринчи йилда – 4 млн. сўм, иккинчи йилда – 3 млн. сўм, учинчи йилда – 2 млн. сўм ва ҳ.к. Бундай тизим қарздор даромадларининг пасайиши ёки харажатларининг ортиши кутилаётган пайтда афзалликларга эга ва устувор аҳамият касб этади.

Download 144 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish