Давлат бошқарув шакли



Download 30,88 Kb.
bet6/6
Sana13.06.2022
Hajmi30,88 Kb.
#660606
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
7 Давлат бошқарув шакли

Социалистик республика. Бошқаришнинг бу махсус шакли бир қатор мамлакатларда социалистик инқилоб натижасида вужудга келган. Марксизм назариётчилари фикрига кўра, у ишчилар синфи бошчилигида тўла-тўкис халқ ҳокимиятини таъминлайдиган чинакам демократик республика бўлиши керак эди. Социалистик республиканинг ўзига хос хусусиятлари қуйидагилардан иборат:
- ҳокимият олий ва маҳаллий органларининг демократик марказлашув (централизм) тамойиллари асосида ягона вакиллик тизимига қўшилиб кетиши;
- давлат ҳокимияти асосини ташкил этувчи вакиллик органларининг етакчи мавқеи;
- мамлакат ижтимоий-иқтисодий ва маданий-маънавий жараёнларига ягона раҳбарликни амалга ошириш. Бу моддий ва маънавий бойликларни тақсимлаш ишини назорат қилиш ва мувофиқлаштириб бориш имконини беради;
- ишчилар синфи ва унинг партиясининг ижтимоий ва давлат ҳаётидаги раҳбарлик роли;
- ҳокимиятнинг тармокларга бўлиниш заруратини инкор этиш.
Одатда, бошқарув социалистик шаклининг уч кўриниши: Париж Коммунаси, Совет республикаси ва халқ-демократик (халқ) республикаси қайд этилади. Улар асосида эса пролетариат диктатураси тамойили ётади.
Баъзан бошқарувнинг аралаш шакллари, жумладан, парламент-президентлик шакллари учраши мумкин. Улар биз келтирган таснифга тушмайди ва парламентлик ҳамда президентлик ҳокимиятларининг ўзига хос синтези, бирикмасидан иборат бўлади (масалан, Франция).
Яна бир жиҳатга эътиборингизни жалб этишни истардик: ҳар қандай бошқарув шаклини бирдек баҳолаш мумкин эмас. Албатта, республикалар, умуман олганда, монархияга қарагавда бошқарувнинг илғор шаклидир. Айни пайтда шундай вазиятлар ҳам вужудга келиши мумкин, унда монархия у ёки бу жамиятни барқарорлаштириши мумкин бўлади. Ўз навбатида, бошқарувнинг республика шакли монархия суло-лаларини ўрнатишга дебоча бўлиши ҳам мумкин. Чунончи, республика шаклидаги давлатларда тоталитар тузум шароитларида бошқарувнинг монархия шакли белгалари намоён бўлиши мумкин. Масалан, давлат бошлиги (Индонезияда Сукарно, Югославияда И.Б.Тито)нинг ўзгармай қолиши ҳолларини эсланг. Бу ҳам етмагандай, Марказий Африка Республикасининг бир умрлик президенти Бокасса император ҳам бўлиб олди.
Download 30,88 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish