Давлат бошқарув шакли


Бошқарув шакли - конкрет давлатда давлат ҳокимиятини ташкил этиш усулларининг мажмуидир



Download 30,88 Kb.
bet2/6
Sana13.06.2022
Hajmi30,88 Kb.
#660606
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
7 Давлат бошқарув шакли

Бошқарув шакли - конкрет давлатда давлат ҳокимиятини ташкил этиш усулларининг мажмуидир. Агар ушбу таърифни янада аниқроқ ифодалайдиган бўлсак, у олий ҳокимиятни, боз устига унинг олий ва марказий органларини, таркиби, ваколатини, шу органларни ташкил этиш тартибини, шунингдек, унда оддий халқ иштироки даражаси, бу органлар ваколати муддатларини кўзда тутишини айтишимиз керак бўлади. Бошқарувнинг қадим-қадимдан инсониятга маълум бўлган шакллари монархия ва республикадир. Шу муносабат билан Арасту ўз вақтида бошқарув шаклларини олий ҳокимият танҳо амалга ошириладиган монархияга, тор доирадаги чекланган шахслар томонидан амалга ошириладиган аристократияга, бутун халқ ҳокимиятни бошқарадиган демократияга бўлганлигини эслаш ўринлидир.
Қадимги юнон файласуфининг шу қадар узоқни кўра билиш қобилиятига тан бериш керак! Зеро, ҳозиргача бошқарув шакли олий ҳокимият бир киши томонидан амалга оширилиши (монархия) ёки у сайлаб қўйиладиган ваколатли коллегиал орган (республика)га тааллуқлилигига қараб бўлинади.
«Монархия» атамаси («монос» - бир, «архе» - ҳокимият) юнонча сўз бўлиб, «яккаҳокимлик», «ягона ҳукмдор» маъноларини билдиради. Монархия бошқарув шакли сифатида ўзининг аниқ юридик белгиларига эга. Монарх давлатнинг жонли тимсоли бўлиб, ташқи ва ички сиёсат бобида давлат бошлиги сифатида, халқ вакили, миллат «отаси» сифатида, фуқароларни жипслаштирувчи, уларни давлат теварагига бирлаштирувчи шахс сифатида майдонга чиқади. Монархлар - масалан, Франция қиролларидан бири: «Давлат - менинг ўзимман», деб бежиз айтмаган. Бироқ, бу аксарият ҳолларда масаланинг фақат Юридик томонини англатар, амалдаги аҳволни ифодалай олмасди.
Монарх танҳо ҳукмронлик қилади. Албатта, бу давлатнинг барча ишларини унинг бир ўзи ҳал этаркан, деган маънони билдирмайди. Турли давлат органларида хизмат қилувчи кўпсонли маслаҳатчилар, вазирлар, амалдорлар давлат ишларини бошқаришарди. Айни пайтда, энг муҳим, принципиал давлат ишлари бўйича монархнинг ўзи ҳукм чиқаришига тўғри келарди. У бутун ҳокимиятнинг тўла соҳибидир. Монарх ҳокимияти олий ҳокимият бўлиб, мустақилдир. У - давлатдаги олий ҳокимиятдир.
Одатда, унинг ҳокимияти муқаддас деб эълон қилинар, дин оғушига ўралар эди.
Албатта, шуларнинг барчасига қарамай, монархнинг халқаро, сиёсий ва миллий кучлар таъсирини ҳис этмаслиги мумкин эмас. Лекин баъзан монарх ҳукми тасодифий, субъектив омилларга боғлиқ бўлиб қоладиган ҳоллар ҳам учрайди (буни ҳам тушунса бўлади - ахир монарх ҳам одам, инсонларга хос нарсаларнинг ҳаммаси унга ҳам бегона эмас).
Монархия ҳокимияти ворислик асосида бир авлоддан иккинчи авлодга мерос бўлиб ўтади. Ҳокимиятнинг бир шахсдан иккинчисига ўтишига халқнинг ҳеч қандай алоқаси бўлмайди. Монарх муддатсиз ва умрбод ҳокимият эгасидир. Лекин бундан монархни фақат табиий ўлимгина ҳокимиятидан ажратар эканда, деб хулоса чиқариш хато бўлурди. Монархлар ағдариб ташлангани, ўлдирилгани, бошқа кишилар билан алмаштирилганига тарихда мисоллар кўп.
Монарх масъулиятдан озод киши ҳисобланади, яъни у ўз бошқаруви натижалари учун аниқ юридик ва сиёсий жавобгар ҳисобланмайди. Дарвоқе, тарихда халқ монархни жавобгарликка тортган ҳолатлар ҳақида кўпдан-кўп мисоллар мавжуд (инқилобларни эслайлик).
Монархиянинг энг гуллаб-яшнаган даври янги давр арафасига тўғри келиб, бу вақтда унинг бошқарувнинг республика шаклидан фарклари кўзга ташлана бошлаганмутлақ (чекланмаган) ва чекланган монархия кўринишлари ўртасидаги фарклар аниқ билиниб қолаётганди.,

Download 30,88 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish