Парламентар республикаларнинг бошқалардан фарқ қилувчи хусусияти ҳокимият поғоналарида келишмовчиликларнинг бўлмаслигидир. Зеро, ижроия ҳокимияти бошлиғи (бош вазир) ва унинг маҳкамаси парламент, тўғрироги, парламент аъзоларининг кўпчилиги томонидан тайинланади ва назорат қилинади. Хукумат қонун чиқарувчилар кўпчилиги қўллаб-қувватлаб турган муддатлардагана ўз вазифаларини бажара олади. Бундай кўпчиликдан маҳрум бўлганда эса, мазкур ҳукумат истеъфога чиқишга мажбур бўлади. Одатда, парламент республикаларида президент катта роль ўйнамайди: ижроия ҳокимияти гўё қонун чиқаруви ҳокимиятнинг давоми сифатида иш олиб бориши туфайли ҳокимият тармоклари ўртасида вужудга келиши мумкин бўлган ихтилофларнинг олди олинади.
Бироқ, парламент республикаси ҳам камчиликлардан холи эмас. Партия тизимининг ўта майда бўлакларга бўлиниб кетганлиги шундай камчиликлардан биридир. Мазкур ҳол парламент коалицияларининг ҳам майдалашувига, бу эса, ўз навбатида ҳукуматнинг беқарорлигага олиб келади. Муайян шароитларда, ҳатто озчиликни ташкил этувчи экстремистик партиялар ҳам, парламент кўпчилиги коалициясининг бир қисми бўлиб қолиши мумкин. Бу эса, мамлакатга ижроия ва қонун чиқарувчи ҳокимиятлар ўртасидаги зиддиятлардан кам бўлмаган жиддий салбий оқибатлар келтириши мумкин.
Боз устига, парламент республикасвда шу парламент оддий кўпчилиги кучи билан мустабидликни яратиш эҳтимоли истисно этилмайди. Бошқача қилиб айтганда, бошқарув парламент шаклининг самарадорлиги ва барқарорлиги парламентдаги ўринлар учун кураш олиб борувчи сиёсий партия-лар табиатига тўғридан-тўғри боғлиқдир.
Президентлик республикаси бошқарув шакли сифатида биринчи навбатда сайлаб қўйилган давлат боишиги бир вақтнинг ўзида ҳукумат раҳбари ҳам бўлиши билан фарқ қилади. Президентнинг ўзи парламент розилиги билан шу ҳукуматни тузади ва зарурат туғилганда уни тарқатиб юбориш ҳуқуқига эга бўлади. Бутун халқ томонидан сайланган президент умуммиллий манфаатлар ифодачиси, миллат рамзи бўлиши (ҳар қалай шундай бўлиши керак ҳам) бошқарув президентлик шаклининг ижобий томонидир. Мазкур шакл бутун ваколатни бир шахсга беради ва у фавқулодда ҳолатларда масъулият ва раҳбарликни ўз қўлига олади. Бошқарувнинг президентлик шакли, одатда, парламент шаклига нисбатан юқорироқ даражадаги сиёсий барқарорликни таъминлайди. Зеро, президент конституцияда белгилаб қўйилган қатъий муддатга сайланади.
Президентлик бошқарув шаклининг заиф жойлари ҳам мавжуд. Бошқарувнинг парламент шаклидан фаркди ўлароқ, у ҳокимиятнинг ижроия ва қонун чиқарувчи тармоклари ўртасидаги зиддият ва можароларни, шунингдек, конституциявий инқироз эҳтимолини истисно этмайди. Бундай вазият, чунончи, президент билан парламент кўпчилиги бошқа-бошқа партиялар, сиёсий оқимларга мансуб бўлган вақтларда юзага келиши мумкин.
Шундай қилиб, бошқарувнинг парламент ва президентлик шаклларидан бирини танлаш ягона, аммо беқарор раҳ-барият (парламент бошқаруви) билан барқарор, лекин икки ҳокимият ўртасидаги ихтилофларни истисно этмайдиган раҳбариятдан бирини танлаш деган маънони англатади.
Бундан ташқари, президентни сайлашнинг энг матлуб услуби ўзи бормикан? Уларнинг ҳар бири ўзининг кучли ва заиф томонларига эга. Шу муносабат билан президентлик сайловларининг аҳамияти ошиб боради. Тўғридан-тўғри сайловлар энг содда ва демократик сайловлардир. Бундан ташқари, президентлик ҳокимияти қонунчилик ҳокимиятига жуда катта қарам бўлиб қолиши ҳам мумкин (масалан, фавқулодда ҳолат шароитларида президентни иккинчи муддатга қайта сайлаш тартибини олиб кўринг).
Давлат бошқарув тизими қотиб қолган эмас, балки тарихий тараққиёт жараёнида муқаррар равишда ўзгариб, янгиланиб туради.
Дунёдаги давлатлар бошқарув шакллари кўп минг йиллик тарихга эга бўлиб, жамият тараққиёти асосида такомил-лашиб, мазмун жиҳатидан мукаммаллашиб борган. Буни Ўзбекистон давлат бошқаруви мисолида кўриш мумкин. Конституциямизга мувофиқ Ўзбекистон Республикасида давлат ҳокимиятини ташкил этишнинг асосий тамойилларидан бири - халқ ҳокимиятчилигидир. Республикада халқ давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаидир. Халқ давлатни бошқарувни бевосита ёки сайлаб қўйилган ўз вакиллари орқали амалга оширади.
Мустақиллик туфали Ўзбекистонда давлат бошқарувининг янги, замонавий ва самарали тизими шакллантирила бошлақди. «Президентлик бошқарув усули - шу тизимнинг ўзагидир»3.
Давлат бошқарувининг президентлик шакли Ўзбекистонда тасодифий равишда юзага келмади. Давлат бошқарувининг бу замонавий ва самарали шаклини юзага келтиришда халқимизнинг давлатчилик соҳаларидаги кўп минг йиллик тарихий тажрибалари, диёримизнинг муайян шарт-шароитлари, халқнинг анъаналари ва менталитети, ўзига хос хусусиятлари, шунингдек, ҳозирги замон илғор давлатларининг тажриба ва ютуқлари зарурий равишда назарда тутилган.
Жаҳон тарихий тажрибаси президентлик усули давлат бошқарувининг энг мақбул, халқ манфаатлари - эҳтиёжларига жавоб берадиган қулай тизимларидан эканлигини кўрсатиб турибди. «1995 йилга маълумотга кўра, Бирлашган Миллатлар Ташкилотига аъзо 186 давлатдан 140 тасида Президент лавозими мавжуд бўлиб, уларнинг аксарияти президентлик республикасидир. Булар АҚШ, Франция, Аргентина, Бразилия, Мексика, Россия Федерацияси, Гондурас, Гамбия, Уруғвай ва бошқалардир»4.
Ўзбекистонда жорий этилган давлат бошқаруви президентлик усулининг мазмун-моҳияти, асосий тамойиллари, ўзига хос хусусиятлари, Президентнинг ҳуқуқий мақоми, ваколатлари Республика Конституцияси - Асосий Қонунда, Олий Кенгашнинг саккизинчи сессиясида 1991 йил 18 ноябрда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида»ги Қонунда баён этилган.
-Асосий Қонуннинг 90-моддасида белгалаб қўйилишича, «Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига ўттиз беш ёшдан кичик бўлмаган, давлат тилини яхши биладиган, бевосита сайловгача камида 10 йил Ўзбекистон ҳудудида муқим яшаган Ўзбекистон Республикаси фуқароси сайланиши мумкин. Бир шахс сурункасига икки муддатдан ортиқ Ўзбекистон Республикасининг Президентини бўлиши мумкин эмас.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари томонидан умумий, тенг ва тўғридан-тўғри сайлов ҳуқуқи асосида яширин овоз бериш йўли билан беш йил муддатга сайланади. Президенти сайлаш тартиби Ўзбекистон Республикасининг қонуни билан белгиланади».
Халқимизнинг содиқ ўғлони, фидойи фарзанди, таниқли давлат, сиёсат ва жамоат арбоби Ислом Абдуғаниевич Каримов 1990 йил 24 мартда Республика Олий Кенгашида Ўзбекистон Президенти этиб сайланди. 1991 йил 31 августда Ислом Каримов томонидан Ўзбекистон давлат мустақиллиги эълон қилинди.
Ўзбекистон давлат мустақиллиганинг дастлабки кунларидан бошлаб Ислом Каримов мамлакатда ҳуқуқий демократик давлат қуриш, ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиётини вужудга келтириш, давлатимиз ва жамиятимизнинг сиёсий, ижтимоий, иқтисодий, маданий-маънавий, ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш, келажакда Ўзбекистоннинг буюк давлатга айланишини таъминлаш бўйича қатъий ва изчил сиёсат юргазиб келмокда.
Ислом Каримов 1991 йил 29 декабрда муқобиллик асосида ўтган умумхалқ сайловида Ўзбекистон Республикаси Президенти этиб сайланди. Сайловчиларнинг 86 фоизидан кўпроғи Ислом Каримов учун овоз бердилар. 1995 йилнинг март ойида ўтказилган умумхалқ референдумида эса Ислом Каримовнинг президентлик ваколатлари 2000 йилгача узайтирилди.
Конституциянинг XIX бобида Ўзбекистон Республикаси Президентининг юксак ваколатлари тўла ифодаланган.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 89-моддасида белгалаб қўйилганидек, Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ўзбекистон Республикасида давлат ва ижро этувчи ҳокимият бошлиғидир. Президент айни вақтда Вазирлар Маҳкамасининг Раиси ҳисобланади.
Конституциянинг 93-моддасига биноан Ўзбекистон Республикасининг Президенти фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларига, Конституция ва Қонунларга риоя этилишининг кафилидир. Ўзбекистон Республикасининг суверенитети, хавфсизлиги ва ҳудудий яхлитлигини муҳофаза этиш, миллий давлат тузилиши масалаларига доир қарорларни амалга ошириш юзасидан чора-тадбирлар кўради. Мамлакат ичкарисида ва халқаро муносабатларда Узбекистон Республикаси номидан иш кўради. Музокаралар олиб боради.
Президент ижро этувчи ҳокимият девонини тузади ва унга раҳбарлик қилади; республика олий ҳокимият ва бош-қарув органларининг баҳамжиҳат ишлашини таъминлайди; Ўзбекистон Республикаси вазирликларини, давлат қўмиталарини ҳамда давлат бошқарувининг бошқа органларини тузади ва тугатади, шу масалаларга доир Фармонларни Олий Мажлис тасдиғига киритади.
Олий Мажлисга Конституциявий суд раиси ва аъзолари, Олий суд раиси ва аъзолари, Олий хўжалик суди раиси ва аъзолари, Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг раиси лавозимларига номзодларни такдим этади. Вилоятлар, туман, шаҳар ва хўжалик судларининг судьяларини тайинлайди ва лавозимларидан озод этади. Фавқулодда вазиятлар (реал ташқи хавф, оммавий тартибсизликлар, йирик ҳалокат, табиий офат, эпидемиялар) юз берган тақдирда фуқароларнинг хавфсизлигани кўзлаб, Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида ёки унинг айрим жойларида фавқулодда ҳолат жорий этади.
Президент республика Қуролли Кучларининг Олий Бош қўмондони ҳисобланади. Қуролли Кучларнинг олий қўмондонларини тайинлайди ва вазифасидан озод қилади, олий ҳарбий унвонларни беради. Амнистия тўғрисидаги ҳужжатларни қабул қилади ва Ўзбекистон Республикасининг судлари томонидан ҳукм қилинган фуқароларни афв этади. Миллий хавфсизлик ва давлат назорати хизматларини тузади, уларнинг раҳбарларини тайинлайди ва лавозимларидан озод этади ҳамда ўз ваколатларига кирадиган бошқа масалаларни ҳал қилади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 95-моддасига кўра Президент давлат бошлиғи сифатида зарурат туғилган чоғда, Конституциявий суд билан бамаслаҳат, Олий Мажлисни тарқатиб юбориши ва уч ой мобайнида янги парламент сайловларини белгалаши мумкин.
Президент зарур бўлганда, 93-моддага мувофиқ республика бошқарув органларининг, шунингдек, ҳокимларнинг қабул қилган ҳужжатларини тўхтатади ва бекор қилади.
Президент ўз ваколатларини бажаришда бошқа ҳокимият тармокларидан мустақилдир.
Шундай қилиб, Ўзбекистонда Президент Ислом Каримов раҳбарлигида кучли ҳокимият - давлат бошқаруви қарор топди.
Республика фуқаролари давлат мустақиллигидан кейин ўтган қисқа вақт ичида Ўзбекистонда эришилган улкан тарихий ютуқларни, иқтисодиёт, сиёсат, маданият, маънавият, маърифат, ҳуқуқий таълим-тарбия бобида қўлга киритилган ижобий натижаларни, жаҳон ҳамжамиятида унинг обрў-эътиборининг ортиб бораётганини ҳаққоний равишда Президент Ислом Каримовнинг илмий-амалий фаолияти билан боғлайдилар.
Ўзбекистон давлати Президент Ислом Каримов раҳнамолигида олис келажакни кўзлаб, буюк давлатлар сафида бўлиш нияти бцлан ривожланиб бормокда. «Ўзбекистон халқи келажакка ишонч билан қарайди. У энг аввало ўз кучларига, ўзининг бой табиий, иқтисодий ресурсларига ишонади, сиҳат-саломатлик, бахт-саодат, бойлик ва маданиятга ўз йўли билан келади. Улуғ келажак - олдинда. Ва у бизнинг - Ўзбекистон фуқароларининг бахт-саодати йўлида олиб бораётган муштарак ишимизга куч-қувват, гайрат бахш этади»5.
Do'stlaringiz bilan baham: |