Мутлақ монархия шаклидаги бошқарувнинг асосий белгиси - монархнинг тўла ҳокимиятини чеклайдиган бирон-бир давлат органининг йўқлигидир- Монархиянинг юридик хусусиятлари тўғрисидаги С.А.Комаров нуқтаи назари биз учун ҳам матлуб бўлиб, улар:
- ҳокимиятдан муддатсиз, яъни умрбод фойдаланиш;
- тахтни мерос сифатида ёки қариндошлик ҳуқуқи бўйича эгаллаш;
- ташқи алоқаларда кафолат (мандат) асосида эмас, ўз шахсий ҳуқуқи бўйича вакилликни амалга ошириш;
- давлат бошлиғи жавобгарлигининг йўқлиги (фақат худо олдида масъуллик)дир.
Бундай шароитларда (зарурат йўқпиги туфайли) табақавий, вакиллик муассасалари йўқолиб кетади ёки тўла таназзулга юз тутади, халқнинг сиёсий ва ижтимоий ҳуқуқсизлиги одатий ҳолга айланади.
Чекланган монархия турли тарихий даврда турли кўри-нишга эга бўлади. Қизиги шундаки, Арасту руҳий асослар-дан келиб чиқиб, монархияларни «тўғри» бошқарув шаклига эга бўлган монархия ва мабодо монарх барчанинг манфаатлари ўрнига ўзининг ғаразли, шахсий манфаатларини кўзлаб, бошқаришда зулмни қўллайдиган бўлса - «нотўғри» (золимлик ва истибдод) шаклга эга монархияларни ажратиб кўрсатганди. Ҳозирги замон олимлари юридик асосларнигина ҳисобга олишади. Уларга кўра, чекланган монархия (феодализм даврида) табақавий-вакиллик ҳамда конституциявий монархияга бўлинади. Конституциявий монархия ўз навбатида дуалистик ва парламентлик монархия (капитализм даврида) кўринишларига эгадир.
Конституциявий монархия буржуазия жамиятининг шаклланиш даврида пайдо бўлган. У шундай бошқарув шак-лидан иборатки, бунда монарх ҳокимияти вакиллик органи томонидан чекланган бўлади. Бу эса, парламент тасдикдайдиган конституцияда мустаҳкамланади. Уни ўзгартиришга монархнинг ҳақи йўқ. Шу асосда дуалистик ҳокимият икки тарафлама хусусиятга эга бўлишини тушуниб олишимиз мумкин (мазкур сўзнинг таржимаси ҳам шундан гувоҳлик бериб турибди).
Амалдаги мавжуд ва юридик ҳокимият монарх шакллантирадиган ҳукумат билан қонунчилик органи сифатида майдонга чиқувчи парламент ўртасида бўлинади. Мамлакатни бошқариш монарх ихтиёрида бўлиб, вазирлар унга ҳисоб бериб турадилар. Ҳукумат парламентнинг партиявий таркибига боғланмаган ҳолда шакллантирилади. Бошқарув дуализми (икки тарафламалилига) шундан иборатки, мисол учун монарх феодаллар манфаатларини, парламент эса, буржуазия ва бошқа табақалар манфаатларини ифодалайди.
Бундай бошқарувга Пруссия, Италия, Руминия (ўтмишдаги) давлатлари мисол бўла олади. Ҳозирги вақтда бошқарувнинг бу шакли ўз умрини яшаб бўлди.
Do'stlaringiz bilan baham: |