Датчиклар


Босимни ўлчаш датчиклари ва уларнинг таҳлили, хисоби ва усуллари. MATLAB асосида физик жараёнларни моделлаштириш



Download 38,99 Mb.
bet16/82
Sana16.04.2022
Hajmi38,99 Mb.
#557890
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   82
Bog'liq
Датчиклар китоб охирги

1.3. Босимни ўлчаш датчиклари ва уларнинг таҳлили, хисоби ва усуллари. MATLAB асосида физик жараёнларни моделлаштириш.
Технологик жараёнларни боришидаги босим ва босим пасайишларини манометр, вакиумметр ва вакиумманометрлардан фойдаланиб ўлчанади. Улар ўзларини ишлаш принципларига қараб суюқликли, деформацион, юк-поршенли ва электрик бўлиши мумкин.
Манометр бу абсолют босим (Рабс) билан барометрик босим (Рбар) ўртасидаги фарқ, ортиқча босим (Рорт) ни Рабс ≥ Рбар бўлган ҳолатни ўлчайдиган қурилма.
Вакиумметр бу абсолют босим (Рабс) билан барометрик босим (Рбар) ўртасидаги фарқ, ортиқча босим (Рорт) ни Рабс ≤ Рбар бўлган ҳолатни ўлчайдиган қурилма.
Вакиумманометр эса иккала ҳолатда ҳам босимни ўлчашга мўлжалланган қурилмадир.
Босим физик катталик бўлиб, у бир жисмни иккинчи бир жисм сиртини юза бирлигига таъсир этувчи кучдир. Газ ва суюқликлар маълум идишларда тутиб турилганлиги ва ҳаракатда бўлганлиги сабабли уларни таъсир кучи идишни ҳамма қисмига бўлади. Босим катталиги газ ёки суюқликни ташкил этувчи зарраларни ички энергиясини характерлайди. Босимни СИ системасидаги ўлчов бирлиги Паскаль бўлиб 1Па = 1Н/м2. Па га каррали бўлган бирликлар билан бир қаторда кгс/см2, кгс/м2 бирликлар ҳам ишлатилади . .

Абсолют босим дейилганда газ ёки суюқликни тўла босим тушинилади. Барометрик босим эса бу атмосфера босимидир.


Суюқлили ва деформацион босим ўлчаш воситалари асосан техник ўлчаш воситалари ҳисобланиб, кўп холларда статик процессларни босимини ўлчашда фойдаланилади. Улардан бошқа манометрларни калибровкалашда намунавий ўлчов воситаси сифатида ҳам қўлланилади. Юк –поршенли босим ўлчаш қурилмаси асосан намунавий ўлчаш воситаси сифатида ишлатилишидан ташқари, босимни эталлони сифатида ҳам қўлланилади.
Ҳозиргии замон ишлаб чиқариш корхоналарида технологик жараёнларни узликсиз назорат қилишда ва технологик жараёнларни автоматик бошқариш тизимларида асосан электрон (электрик) босим датчикларидан фойдаланилади. Улар қуйидагилар:

  • Пъезоэлектрик;

  • Тензорезисторли;

  • Сиғимлмли;

  • Резонансли;

  • Индукцион;

  • Ионизацион.

Пьезоэлектрик босим датчиклари. кристалларни маълум уни остида босим берилганида карама қарши томонларида заряд тўпланиш ҳодисасига асосланган.




1.25. Расм. Пьезоэлектрик босим датчиги схемаси. 1- менбрана, 2- кварц, 3- металл қатлам.

1.25. Расмда пъезоэлектрик босим датчиги схемаси келтирилган. Р босим 1 менбрана орқали 3- кварцга таъсир этиб, уни деформациялайди. Натижада, пьезоэлектрик физик ҳодисага асосан. З метал қатламларда турлича ишорали зарядлар ҳосил бўлади.


Хосил бўлаётган зарядни қуйидагича ифодалаш мумкин:

Q = kF = kPS (1.3.1)


бу ерда к – пьезоэлектрик доиймиси Кл/Н, Р - таъсир этувчи босим.


Энди ушбу формула орқали берилганлардан фойдаланиб ҳосил бўлаётган зарядни MATLAB ёрдамида хисоблаб, таъсир этаётган юза S га ва таъсир этувчи босим Р га боғлиқлик графигини қурамиз:

k=2*10^(-12)


k =
2.0000e-012
P=0:0.0001:0.4*10^(-3)
P =
1.0e-003 *
0 0.1000 0.2000 0.3000 0.4000
S=0.001
S =
0.0010
Q=k*P*S
Q =
1.0e-018 *
0 0.2000 0.4000 0.6000 0.8000
plot (P,Q,S,Q)



Датчик чиқишидаги кучланиш


u = Q/C (1.3.2)


ифодаси билан аниқланади. Бу ерда C – ўлчаш занжиридаги умумий сиғим.


Кварц бошқа пъезохусусиятларга эга бўлган сегнетоэлектриклар ичида механик жиҳатдан мустахкам ва қаттиқлигига эга бўлгани учун менбранани қаттиқ деформацияланишига йўл қўймайди. Бу эса пьезоэлектрик эффектни узатилишини кечиктирмайди. Шунинг учун бундай пьезоэлектрик датчикларни юқори частотали тебранишларни аниқлашда ҳам ишлатиш имконини беради. Кварцни пъезоэлектрик доиймиси 2·10-12 К/Н тенг бўлиб, ҳароратга кам боғлиқлиги юқори ҳароратли жараёнларда босим датчиги сифатида қўлланиланишига олиб келади.

Download 38,99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   82




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish