Датчиклар


Электромагнит сарф ўлчагичлар



Download 38,99 Mb.
bet24/82
Sana16.04.2022
Hajmi38,99 Mb.
#557890
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   82
Bog'liq
Датчиклар китоб охирги

Электромагнит сарф ўлчагичлар.
Электромагнит сарф ўлчагичлар электр токи ўтказувчи суюқликларни магнит майдонни кесиб ўтишида индукция ҳодисасига асосан Э.Ю.К. ҳосил бўлиши эффектига биноан ишлайди. Хосил бўлаётган Э.Ю.К катталиги суюқликни оқиш тезлигига пропорционал. Бундай сарф ўлчагичлар қуйидаги ютуқларга эга:
- кўрсатган қийматлари суюқликни ёпишқоқлигига ва зичлигига боғлиқ эмас;
- тизим инерцион эмас;
- туруба ичига кирувчи қисми бўлмаганлигм сабабли босим йўқотиш йўқ;
- трубани талаб қилинадиган тугри участкаси энг кичик;
- электромагнит сарф ўлчагичлар диаметри 2 мм дан то 4000 мм гача бўлган трубалардаги суюқлик сарфини ўлчай олади;
- юқори ёпишқоқликга эга бўлган, агрессив, металли ва бошқа сарф ўлчагичлар ўлчай олмаган суюқликларни сарфини ўлчай олади.




б)

а)



1.53. Расм. Электромагнит сарф ўлчагич. а) доимий магнит майдонли 1- айлантирувчи, 2- изолятор, 3- электродлар, ИП- ўлчаш қурилмаси. б) ўзгарувчан магнит мадонли.


Ультратовушли сарф ўлчагичлар.
Ултратовуш тебранишларини тарқалиш тезлиги ва Доплер эфекти кузатилишини оқимни тезлигига боғлиқли ҳодисасига асосланган. Ультратовуш тебранишларини тарқалиш тезлигини оқим тезлигига боғлиқлигига асосланган сарф ўлчагичлар кенг тарқалган.
Бу сарф ўлчагичларда пъезоэлементлар орқали ҳосил қилинган ультратовуш тебранишлари оқим бўйича ва оқимга қарши юборилиб тарқалиш тезлиги ўлчанади. Оқим йўналиши ва оқимга қарши йўналишларида ультратовуш тебранишини етиб келишида Дф вақт фарқи ўлчанади. Дф вақт жуда кичик. Оқим тезлиги 15 м/с бўлганда Дф вақт 10 -6 , 10 -7 ни ташкил этиб, уни ўлчаш мураккаб микропроцессорли электрон схема бўйича бўлади.
Ультратовуш сарф ўлчагичлари қуйидаги ютуқларга эга:
- юқори аниқликга эга ±(1 ; 2% );
- электр токини ўтказмайдиган суюқликлар, нефть маҳсулотлари, суспензия ва ифлос суюқликларни сарфини ўлчаш;
- кенг оралиқдаги диаметрли трубаларда сарфни ўлчаш( 10 мм дан бошлаб);
- кичик инерцияли;
- босим йўқолиши йўқ;
- кенг интервал ҳарорат ва босимда ўлчашни ташкил эта олиш(-220 0 С дан 600 0 С).
Камчиликлари қуйидагилар:
- Датчикгача ва датчикдан кейин маълум тўғри участка талаб қилиниши;
- Оқимда мавжуд бўлган ҳаво пуфакчаларини ўлчашга таъсири сезилиши;
- датчик ўрнатилган Турба қисмида чукмаларни колдиги таъсири сезилиши;
- қурилмани мураккаблиги туфайли қиймати юқорилиги.
Ультратовушли сарф ўлчаш қурилмалари микропроцессорли бўлиб, олинган сигналларни қайта ишлаб, келтирилган токли сигнал ва RS-485 интерфейси бўйича масофадаги контроллерга узатишдан ташқари кичик ўлчамли натижани кўрсатиб турувчи рақамли индикаторга эга.
Яна бир ютуқ томони, у оқимни тескари йўналишдаги ҳаракатида ҳам сарфни ўлчай олади.
Бу турдаги сарф ўлчагичлар конструктив кўрилишига қараб бир нурли ёки икки нурли бўлади.


1.54. Расм. Ультра товуш сарф ўлчагичларни схемаси.
а) бир ўқли, б) сезгирлигини орттириш мақсадида нур йўлини узайтириш, в) икки нурли.

Ультратовуш сарф ўлчагичини бир нурли тизимида ҳар бир пеъзоэлемент ҳам нурланиш узатувчи, ҳам қабул қилувчи режимида ишлайди. Нурланиш йўлини узайтириб сезгирликни узайтириш учун нурни қайтарувчи рефлекторлар қўйилади.


Икки нурли ультратовушли сарф ўлчаш тизимида ҳар бир пеъзодатчик битта функцияни бажариб, ёки нурланувчи ёки қабул қилувчи бўлади.
Ультратовушли сарф ўлчагичда узатувчи ва қабул қилувчи элементлар ўртасидаги масофани L деб олсак, товушни оқим бўйича узатилиш вақтини қуйидагича ифодалаш мумкин:



Download 38,99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   82




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish