Дf = f1 – f2 = 2 uL cos б/ L G = рD2 L Дf / (8 к cos б) (1.4.14)
Ифодадан кўриниб турибдики, сарф товушни муҳитда тарқалиш тезлигига боғлиқ эмас. Шунинг учун бундай частотали ултьратовушли сарф ўлчаш тизимлари тарли муҳитли оқимларни сарфини ўлчашда қўлланилади.
Фазали ўлчаш тизимларида ўлчаш оқимларда туғри йўналиш ва тескари йўналишда ҳосил бўладиган фазалар фарқини аниқлашга асосланган.
Дц= 4 р f uL cos б / с2 G = D2 с2 Дц / (16 к f L cos б) (1.4.15)
Бу турдаги тизимларни асосий камчилиги ўлчаш натижаларини товушни муҳитда тарқалиш тезлигига боғлиқлигидир.
Ултьратовушли сарф ўлчаш тизимларини бўлардан ташқари Доплер эффектига асосланиб ишловчи турлари ҳам мавжуд. Улар мураккаб бўлиб, қиймати юқори.
Қуюнли сарф ўлчагичлар оқим бор трубага бирор жисм қисмини киритиб қуйиш ёки бошқа бир йўл билан айланма оқимларни хосил бўлиши ва айланма оқимларни айланиш частотасини ўлчашга асосланган.
Уларни асосий ютуқлари қуйидагилар:
- ҳам суюқликларда ҳам газларда сарфни ўлчаш мумкинлиги;
- оқимда айланувчи қисм йўқлига ва ўрнатишга қулайлиги;
- кенг оралиқ диапозонида ўлчай олиши;
- ўлчаш муҳитини кенг оралиқда ҳарорат ва босимни ўзгартириш мумкинлиги;
- юқори аниқлилиги;
Камчиликлари қуйидагилар:
- труба диаметри чегараланганлиги ( D = 20 ÷150 мм);
- оқимни юпишкоклиги чегараланганлиги, 5 10 -5 м2/с дан катта бўлмаслиги керак;
- оқим тезлиги 0,2 м/с дан кам бўлмаслиги керак;
- босим камайиши (30 кПа гача етиб бориши);
- ташқи акустик ва вибро тебранишларни таъсири бўлиши;
1.55. Расм. Оқимда айланма оқимчаларни хосил бўлиши.
Расмда айланмаларни трубадаги оқим йўналишига думалок жисм киритиб қўйилганда ҳосил бўлиш схемаси кўрсатилган. Ҳар бир айланмалар ўртасида маълум масофа мавжуд. Бу масофа оқим тезлигига боғлиқ.
Хосил бўлаётган айланмалар частотасини (ҳосил бўлиш частотасини) аниқлаш учун электромагнит, акустик, кучли майдонли ва термоманометрлардан фойдаланилади. Электромагнит усулда биринчи электрод сифатида айланмалар ҳосил қилувчи призма ёки цилиндр олиниб иккинчиси ундан маълум масофада жойлашади. Ташқаридан доимий магнит майдони ҳосил қилиниб ушлаб турилади. Ҳосил бўлаётган айланмалар майдонга таъсир этади. Таъсир қиймати айланмалар ҳосил бўлиш частотасига пропорционал.
Акустик усулда ҳосил бўлган айланмалар частотаси ультратовушли сигнал юборилиб, доплер эффекти асосида аниқланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |