Дастурлаш асослари



Download 2,19 Mb.
Pdf ko'rish
bet85/158
Sana03.04.2022
Hajmi2,19 Mb.
#526505
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   158
Bog'liq
Oquv-uslubiy majmua

Ортобиоз ва ортобиотика. 
Илмий манбаларда тез-тез учраб турадиган ―ортобиоз‖ сѝзининг асл 
моҳияти оқилона, яъни ақл билан ташкил этилган турмуш тарзини билдиради. 
Демак, аслида одам ѝз руҳий ҳолатининг ―калитини‖ билиши, керак бѝлса, у ѐки 
бу хасталикнинг, руҳий изтиробларнинг оқибати бѝлмиш холат нима туфайли 
келиб чиқаѐтганлигини билган холда ѝзига, ѝша руҳий холатнинг кечишига
таъсир кѝрсатиши мумкин. Яъни, у ѝз руҳий имкониятларини бошқара билиши, 
ѝзидаги ақл ва фаросатнинг интизоми тизгинини қѝлига ола билиши лозим. 
Бунинг учун биз илк ѐшликдан фарзандларимизни онгли ва фаол тарзда ҳаѐт 
кечириш, ѝз мақсад-муддаоларини теран тасаввур этишга ва шу орқали маданий 
турмуш кечиришга ѝргатишимиз керак бѝлади. Акс холда одамда атроф-муҳит 
таъсирларига тобе бѝлиш психологиясини келтириб чиқарадики, бунинг 
оқибатида у руҳий изтироблардан қутулиш учун турли экстросенслар, 
фолбинлар, гипноз қилувчиларга югурадиган, фақат нажотни ѝшалардан 
кутадиган бѝлиб қолади. Бундай муносабатнинг сурункали одатга айланиши эса 
унинг ѝзига бѝлган ишончини бутунлай сѝндиради, охир оқибат у ѝз 
тақдирининг эгаси бѝлмай қолади.
Афсуски, инсоният тарихи шуни кѝрсатадики, турли ижтимоий ва 
маънавий бѝҳронлар, ѝтиш даврларида одамлар орасида ана шундай пассив, тобе 
одамлар кѝпаяди ва юқорида таъкидланган фолбин, экстросенсларнинг ―ошиғи 
олчи‖ бѝлиб қолади. Буни биз дастлаб ѝтган асрнинг 60-йилларида, сѝнгра 80-
йилларининг охири, 90-йиллар бошида ҳам бир гувоҳи бѝлдик. ҳаттоки, 
одамларнинг кѝзига ―учар ликопчалар‖, ѝзга планеталардан келганлар кѝрина 
бошлади. Бундан фойдаланган турли товламачилар ѝз фойдаларига ишлаб 
қолдилар. 
Ортобиотика
илк ѐшликдан бошлаб, тараққиѐтнинг ҳар бир алоҳида 
олинган босқичида инсон саломатлигини асраш ва мустаҳкамлашнинг
технологиясини ишлаб чиқади. Бунда тана ва руҳнинг ҳар томонлама 
мувофиқлиги таъминлашга йѝналтирилган турли ѐндашувларга асос солинди. 
Барча қарашларни бирлаштирган ғоя шу бѝлдики, одам ѝз ички имкониятлари, 
заҳиралари ҳамда ташқи муҳитнинг барча қулайликларидан оқилона 
фойдаланишни ѝрганиши шарт. Замонанинг зайли ҳозир шундайки, одамлар 
кѝпроқ ақлий, интеллектуал фаолият билан шуғулланадилар. Бу ѝз навбатида 
камроқ ҳаракат қилиш, вақтнинг тақчиллигини ҳамиша ҳис қилиш, экстремал 
вазиятларнинг таъсирида бѝлишни тақозо этади. Бундан ташқари, бозор 
муносабатлари кѝпинча нормадан ортиқ фаолият юритишни, кѝп ишларга 
шахсан масъул бѝлиш, одамлар фаолиятини бошқариш кабиларни талаб қилади. 
Охиргилар, табиий, муайян маънода ―маълумотлар‖ туфайли рѝй берадиган 
тарангликни, тажангликни келтириб чиқаради. Ақлдан келиб чиқадиган 
муаммони эса ақлнинг ѝзигина бартараф этиш мумкин, лекин ѝша ―ақл‖ 
жисмоний уйғунликни таъминлашга, танни муҳофаза қилишга йѝналтирилган 


114 
бѝлиши лозим. Айниқса, одам руҳан толиқса, айрим фаолият турлари билан 
шуғулланишни хоҳламаса-ю, лекин бунга мажбур бѝлса, деярли бир хил 
муаммоларни эчишга мажбур бѝлса, мулоқотларни ѐқимсизлиги кабилар билан 
одам тушкунликка тушаверади, борган сари толиқиб, чарчаб, бетоб 
бѝлаѐтганлигини сезаверади. Масалан, оилага янги меҳмон бѝлиб тушган 
келинчакнинг янгича мулоқот муҳитига киришиб кетишдаги қийинчиликлари, 
қайнона ѐки бошқа оила аъзоси томонидан келинчак гап-сѝзлари, юриш-
туришининг назоратга олинавериши, баъзан камситилиш ѐки таъқиб қилиниши, 
келинчакнинг руҳий азобларига сабаб бѝлиши, оқибатда ҳомиладор бѝлган 
тақдирда ҳам янги соматик холатга кѝникишини қийинлаштиради, 
хомиладорлик қийин кечади. Демак, турли хил муомала ва мулоқот маромларига 
ѐш келинчакнинг тайѐр бѝлиши, ѝзини руҳан муҳофаза қилиш лаѐқати бундай 
вазиятлардан унинг осонликча чиқиши, янги оила шароитига тез мослашувига 
сабаб бѝлган бѝлар эди. Афсуски, ѐш оилалардаги аксарият можаролар, низолар 
айнан одамларнинг бир-бирларини яхши тушунмасликлари, эр-хотин, қайнона-
келин муносабатларидаги англашилмовчиликларга бориб тақалади.

Download 2,19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   158




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish