Дастурлаш асослари



Download 2,19 Mb.
Pdf ko'rish
bet68/158
Sana03.04.2022
Hajmi2,19 Mb.
#526505
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   158
Bog'liq
Oquv-uslubiy majmua

Раҳбар жинси.
 
Инсон жинси, унинг айни бир ролга амал қилишини тақозо 
этади. Айниқса, бу ҳолат шарқ мамлакатлари, ҳудудимиз шароитида яққол 
намоѐн бѝлади. Бу ҳудудда эркак ва аѐлга хос жинсий ижтимоий нормалар аниқ 
белгиланган. Модомики шундай экан, инсон амалга ошираѐтган кѝпгина хатти-
ҳаракат айнан шу жинсий рол мезони таъсирида идрок этилади. Ҳозир, инсоннинг 
жинсий мансублигига қарамай, касб ѐки лавозим поғонасида катта имкониятлар 
пайдо бѝлаѐтганини кѝрамиз. Мамлакатимизда тадбиркорлик ва давлат 
бошқаруви соҳасида аѐлларга катта йѝл очилган. Аммо, шунга қарамай, раҳбар 
сѝзи кѝпинча эркак жинси билан ифодаланади ва негадир, аѐл раҳбар идора 
этадиган соҳалар, жумладан, маориф, соғлиқни сақлаш, аҳолига хизмат 
кѝрсатишдан нарига ѝтилмайди.
Ҳақиқатдан ҳам аѐлнинг у ѐки бу соҳада бошқарув лавозимини эгаллаши, 
кѝп жиҳатдан, бу соҳа аѐлларга мосми ѐки эркакларгами деган саволга боғлиқ 
бѝлиб қолган. Бир қатор тадқиқотлар орқали аниқланишича, эркак ва аѐл аралаш 
ишлайдиган гуруҳда кѝпинча эркаклар ташаббусни ѝз қѝлларига олар эмиш. 
Тадқиқотчи Е. Холландер тажрибасига кѝра, гуруҳ доирасида ҳал этиладиган 
вазифани ечишда эркаклар кѝпроқ мақбул йѝл топа олишади ва аралаш гуруҳда 
эса устунликка интилишади. Олимнинг тушунтиришича, эркакларга хос бундай 


92 
хатти-ҳаракат, кѝп жиҳатдан, жамиятда ѝрнатилган нормалар ва эркаклар хулқига 
оид установка, яъни кутувлардан келиб чиқади. Бундай установкалар асосидаги 
стандартлар атрофдагиларнинг бѝлаѐтган воқеа-ҳодисаларни идрок этишига ҳам 
катта таъсир этади. Масалан, психолог Р. Райс ѝтказган тажрибада қуйидаги 
манзара кузатилади: тажриба давомида, ҳарбий ѝқув юрти курсантларида 
аѐлларга 
нисбатан 
маълум 
(унчалик 
ижобий 
бѝлмаган) 
установка 
шакллантирилган. Шундан сѝнг, курсантларни учтадан қилиб икки гуруҳга 
бѝлишган ва лаборатория шароитидаги тажрибада қатнашишга таклиф этишган. 
Икки гуруҳ курсантга икки раҳбар – бири эркак, иккинчиси аѐл бошчилик қилган. 
Гуруҳлар маълум бир мураккаб вазифаларни ҳал этишган ва ечим давомида 
раҳбар фаол ѝринни эгаллаган. Аниқланишича, аѐл раҳбарлик қилган курсантлар 
гуруҳ муваффақиятини тасодифга йѝйишган, эркак раҳбар бѝлган гуруҳдаги 
курсантлар эса муваффақиятда айнан раҳбарнинг қобилиятини етакчи деб 
кѝрсатишган. Мазкур тажриба шундан далолат берадики, атрофдаги воқеаларни 
баҳолашимиз кѝп жиҳатдан айни жамиятда қабул қилинган норма ва меъѐрларга 
боғлиқ.
Бошқарув амалиѐтида ва шунингдек, баъзи бир адабиѐтларда, эркак раҳбар 
фаолияти аѐл раҳбарникига нисбатан анчагина самарали деган тасаввур мавжуд. 
Одатда, бундай фикрга қуйидаги далиллар келтирилади: эркак ѐрқин ифодаланган 
мантиқий фикрлаш хусусиятига эга эмиш, аѐл эса кѝпинча ҳиссиѐтга; эркак ѝз 
ишига фидойи десак, аѐл қимматли вақтини оилага сарфлайди. Чунончи, эркак 
турли салбий таъсирларга, стрессларга чидамли бѝлса, аѐл муракаб вазиятда ҳатто 
ақлини «йѝқотиб» қѝйиши мумкин экан.
Аммо, ҳаѐт бунинг аксини кѝрсатиб турибдики, айни пайт ишлаб 
чиқаришни самарали бошқараѐтган аѐлларни кѝплаб учратиш мумкин. Жинсий 
тафовутларни таҳлил этишда самарадан кѝра бошқарув услуби ҳақида гапирса, 
ѝринлироқ бѝлади. Эркак раҳбар асосий диққат-эътиборини ишлаб чиқариш 
муаммоларига тааллуқли вазифаларга қаратса, аѐл раҳбар кѝпроқ жамоанинг 
ижтимоий–психологик жиҳатларига, психологик муҳитни соғломлаштиришга 
қаратади, деган хулосалар ҳам кам эмас. Албатта, бу фикр бир қанча баҳс ва 
мунозарага сабаб бѝлса-да, эндиликда қѝшимча тадқиқотлар ѝтказишни ҳам 
тақозо этаяпти. 
Хѝш, аслида эркак ва аѐл раҳбарлар муваффақиятга эришишларида маълум 
фарқ, тафовут мавжудми, деган саволга қуйидаги жавобни оламиз. Таниқли олима 
Ф. Денмарк, катта ҳажмдаги тадқиқотлари асосида шундай хулосага келдики, 
бошқарув соҳаларида муваффақиятга эришишда сезиларли жинсий тафовутлар 
кузатилмас экан. Аѐл ва эркак менежерларнинг бошқарув фаолиятидаги фарқ 
шундан иборат эканки, аѐллар жамоадаги инсоний муносабатларга кѝпроқ 
эътибор берадилар. Эркак ва аѐл менежерларга хос жинсий психологик фарқнинг 
бѝлиши табиий, лекин жамоа олдида турган вазифани бажариш, кѝзланган 
мақсадга эришиш борасида жинсий тафовут кузатилмайди. Назаримизда, бу 
муваффақиятлар сабаби жинсга хос бѝлмаган омиллар билан белгиланади. 
Масалан, шахснинг кѝпгина ишчанлик фазилатлари жинсий мойилликлар билан 
эмас, балки ижтимоий қадриятлар, характердаги хусусиятларга асосланади. 


93 
Хусусан, инсоний муносабатларга эътибор, кѝнгилчанлик, бошқарувда 
демократик тамойилларга суяниш, аѐлларда кѝпроқ учрайди ва бу кѝрсаткичлар 
маълум маънода жамоа фаоллигига ижобий таъсир этувчи омиллардир.
Бир қатор тажриба ва кузатиш натижалари яна бир бошқа маълумотларни 
ҳам беради. Раҳбарлик даражаси қанчалик юқори бѝлса, эркак ва аѐл раҳбар ѝз 
услубларида шунчалик қарама-қарши жинс хусусиятларини намойиш этадилар. 
Эркак раҳбар эркакка хос хислатдан ташқари аѐлга хос айрим фазилатларни ҳам 
бошқарув амалиѐтида қѝллашини кѝрамиз: кѝнгилчанлик, нозик дидлик, 
интуиция... Ўз навбатида аѐллар ҳам эркакларга хос сифатларни ѝз фаолиятларида 
қѝллайдилар: мустаҳкам ирода, қатъийлик, фаоллик, тиришқоқлик... Демак, 
бошқарув самарасини жинсий мансублик билан боғлаш нотѝғридир. Бу ѝринда 
бошқа омиллар аҳамиятлироқ ҳисобланади. Мисол учун интеллект, қадриятлар, 
шахс хусусиятлари, маълумот даражаси, бошқарув соҳасидаги тажриба каби 
кѝрсаткичларни келтириш мумкин. 

Download 2,19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   158




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish