10. Уй вазифасини таҳлил килиш. Уй вазифасини беришдан мақсад ва ҳажми. Синфда бажарилган иш билан уйга берилган вазифанинг ҳажми. Уйга берилган вазифанинг хусусияти (ижодий, такрорлаш, мустаҳкамлаш, ривожлантириш), уй вазифасини беришда ўқитувчининг изоҳи.
Дарс таҳлили қилишни қуйидаги турларга бўлиш мумкин :
Илмий таҳлил
Психологик таҳлил
Методик таҳлил
Дидактик таҳлил
Умумпедагогик таҳлил
Илмий таҳлил берилаётган билимларнинг илмий –назарий жиҳатни, ўқувчи бажараётган мустақил ишнинг эса мақсадга мувофиқ йўналиши жиҳатидан тўғрилигини аниқлаш демакдир.
Ҳар бир дарс кузатувчи раҳбар дарснинг илмий таҳлилида асосан қуйидагиларга эътибор бериши мақсадга мувофиқ бўлади:
1. Ўқитувчининг илмий жиҳатдан (ўзи мутахассис бўлган фанни илмий асосда чуқур билиши ) қуролланганлиги.
Шу кунги дарсга илмий жиҳатдан тайёргарлик ҳолати.
Ўз мутахассислигига оид энг янги илмий –назарий ахборотлар билан қуролланиб бориши.
4. Дарс жараёнида илмий қоида ва таърифларнинг тўғри баён этилиши ҳамда илмий атамаларнинг ўқувчиларга сингдириб борилиши
5. Дарсда таълимнинг ўзига хос хусусиятларининг ҳисобга олиниши.
Дарслик материалларининг қўшимча адабиёт материаллари билан бойитилиши.
7. Ўқувчи бажараётган лаборатория, амалий ҳамда мустақил ишларнинг илмий йўналиш бўйича мақсадга мувофиқлиги.
8. Ўқувчилар хулосасининг илмий жиҳатдан туғри, қисқа ва мукаммал баён этилиши ҳамда уни ўқитувчи томонидан назорат қилиниши.
Дарс давомида, янги мавзуни баён этиш жараёнида таълим- тарбия билан боғланиши.
10.Ўқитувчи ва ўқувчиларнинг илмий нутқ маданияти.
Методик таҳлил – ўқитувчининг дарс жараёнида қўллаган усулларининг мақсадга мувофиқ эканлиги таълимнинг турига ва ўзига хос хусусиятларига қараб белгиланади. Ўқув материалларини ўқувчиларга баён қилиш ва тушунтириш жараёнида қўлланилган усулларнинг шу материалга мослиги ёки эмаслиги методик таҳлил давомида аниқланади.
Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, ўқитувчи дарсда қўллаган усулларнинг самарадорлиги, ранг-баранглиги, намунавийлиги унинг ўтган, янги мавзу материалини ўқувчиларнинг қай даражада ўзлаштириб олганликлари билан белгиланади. Шу боисдан ҳар бир дарс кузатувчи (ўқитувчи, директор, илмий бўлим мудири, инспектор ёки методист ) дарс таҳлилининг бу турига алоҳида эътибор билан қаращи керак.
Дарс методларини таҳлил қилишда қуйидагиларни ҳисобга олиш мақсадга мувофиқдир:
1. Дарс жараёнидаги ўқитувчи ва ўқувчилар фаолиятининг ташкилий шаклларига кўра:
а) ҳикоя усули;
б) оғзаки баён усули;
в) суҳбат усули
Ўқувчиларнинг ўзлаштиршига кўра:
а) ўқитувчиларнинг сўзлаш усули;
б) кўрсатмали қуроллардан фойдаланиш усули;
в) дарслик, контурли карта, диаграмма ёки жадваллар билан ишлаш усули;
г) лаборатория асбоблари билан ишлаш усули;
д) техника воситаларидан (информатика электрон ҳисоблаш техникаси, кинофилм, диафилъм, радио, телевизор кабилар) фойдаланиш усули;
е) синф доскасидан, жўғрофия, тарих ёки зоологияга тегишли бўлган турли карталардан фойдаланиш усули кабилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |