Дарслик./Абулқосимов Ҳ. П., Абулқосимов М.Ҳ., Топилдиев С. Р. –Т



Download 3,66 Mb.
Pdf ko'rish
bet155/231
Sana23.02.2022
Hajmi3,66 Mb.
#175083
1   ...   151   152   153   154   155   156   157   158   ...   231
Bog'liq
IqtNaz Kaf 09.Иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солиш

Бозор 
иқтисодиётининг 
ҳозирги шароитида 
бизнесни 
ривожлантириш 
учун давлатнинг 
асосий роллари
19
15.3.1-расм. Давлатнинг бизнес ва тадбиркорликни тартибга солиш 
ва қўллаб-қувватлашдаги вазифалари (роли). 
 
Давлат томонидан соғлом рақобат муҳитининг, тадбиркорлик 
фаолиятини амалга ошириш учун қулай ишбилармонлик муҳитини ва кенг 
эркинликлар яратилиши, тадбиркорлар фаолиятига давлат бошқаруви ва 
назорат органларининг ортиқча, ноўрин аралашувини қисқартириш, ортиқяа 
маъмурий-бюрократик тўсиқларнинг бартараф этилиши муҳим аҳамият касб 
этади. 
Ўзбекистонда 
давлат 
томонидан 
кичик 
бизнес 
ва 
хусусий 
тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш тизими яратилган бўлиб, у ўз ичига 
қуидагиларни олади: 
• КБХТ субъектларини рўйхатга олиш ва тугатиш тизими; 
• Солиқ имтиёзлари тизими; 
• Имтиёзли кредитлаш тизими; 
• Божхона имтиёзлари; 
Давлат харид тизими
• Кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизими; 
• КБХТ фаолияти зркинликлари ва кафолатларини хуқуқий ҳимоялаш 
тизими; 
• Суғурталаш тизим; 
• Хорижий инвестиция жалб этиш тизими; 


305 
• Ахборот билан таъминлаш, консультатив- ҳуқуқий кўмак бериш 
тизими; 
• Моддий-техника, хом ашё ва хизматлар таъминоти тизими; 
• Ташқи иқтисодий фаолиятни рағбатлантириш тизими. 
Давлат бошқаруви органларининг тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-
қувватлаш соҳасидаги ваколатлари қонунчиликда белгиланган. Давлат 
бошқаруви органлари тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш мақсадида ўз 
ваколатлари доирасида: а) тадбиркорликни ривожлантириш давлат 
дастурларини ишлаб чиқади ва амалга оширади; б) тадбиркорлик фаолияти 
эркинлигининг кафолатлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши 
ва тадбиркорлик фаолиятининг ривожлантирилиши устидан мониторингни 
амалга оширади, мавжуд муаммоларни ўрганади ҳамда тадбиркорликнинг 
ҳуқуқий кафолатларини мустаҳкамлашга қаратилган норматив-ҳуқуқий 
ҳужжатларни такомиллаштириш юзасидан таклифлар киритади; в) 
тадбиркорлик фаолияти субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари 
ҳимоя қилинишини таъминлайди; г) тадбиркорлик фаолияти субъектларига 
молиявий, моддий-техник ва ахборот ресурсларидан фойдаланишда 
кўмаклашади; д) тадбиркорлик фаолияти субъектларига ўз товарларини 
(ишларини, хизматларини) ташқи ва ички бозорларда реализация қилишда, 
шу жумладан тадбиркорлик фаолияти субъектларини давлат харидларини 
амалга ошириш жараёнига фаол жалб этиш ҳамда уларнинг маҳсулотини 
ўтказиш бўйича ихтисослаштирилган ташкилотлар ташкил этиш йўли билан 
кўмаклашади; е) тадбиркорлик фаолияти субъектлари ўртасида ахборот ва 
тушунтириш ишларини, консалтинг, лизинг, суғурта ва бошқа хизматлар 
тизими ривожлантирилишини ташкил этади; ё) кадрларни тайёрлаш, қайта 
тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишда тадбиркорлик фаолияти 
субъектларига кўмаклашади. Давлат бошқаруви органлари қонун 
ҳужжатларига мувофиқ тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш 
соҳасида бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг тадбиркорлик фаолиятини 
қўллаб-қувватлаш соҳасидаги ваколатлари. Маҳаллий давлат ҳокимияти 
органлари ўз ваколатлари доирасида: а) тадбиркорликни ривожлантириш 
ҳудудий дастурларини ишлаб чиқади ва амалга оширади; б) тадбиркорлик 
субъектлари фаолиятини ҳимоя қилишнинг қўшимча кафолатлари ва 
чораларини белгилайди; в)қонун ҳужжатларига мувофиқ маҳаллий солиқлар 
бўйича имтиёзлар белгилайди. Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари қонун 
ҳужжатларига мувофиқ тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш 
соҳасида бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин. Тадбиркорликни 
ривожлантиришнинг давлат томонидан рағбатлантирилиши.Тадбиркорлик 


306 
фаолиятини давлат томонидан рағбатлантириш: а) тадбиркорлик соҳасига 
инвестицияларни (шу жумладан, чет эл инвестицияларини), замонавий 
технологиялар ва ускуналарни жалб этиш, шунингдек бозор инфратузилмаси 
институтларини ривожлантириш учун шароитлар яратиш; б) экспорт-импорт 
операциялари, халқаро кўргазмалар ва ярмаркаларда, ташқи иқтисодий 
фаолият соҳасидаги дастурлар ва лойиҳаларни амалга оширишда 
тадбиркорлик фаолияти субъектларининг иштирокини кенгайтириш чора-
тадбирларини кўриш; в) тадбиркорлик фаолияти субъектларини уларнинг 
самарали фаолият кўрсатиши учун зарур бўлган ҳуқуқий, иқтисодий, 
статистик, ишлаб чиқариш-технологик, илмий-техник ва бошқа ахборот 
билан таъминлаш; г) солиқлар, бошқа мажбурий тўловлар ва тарифлар 
бўйича имтиёзлар ҳамда преференциялар белгилаш орқали амалга 
оширилади. Тадбиркорлик фаолиятини давлат томонидан рағбатлантириш 
қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа йўллар билан ҳам амалга оширилиши 
мумкин. 
Ўзбекистонда тадбиркорликнинг жадал ривожланишида мустаҳкам 
қонунчилик ва ҳуқуқий базанинг шакллантиришини, яратилган турли 
имтиёзлар ва қулай шарт-шароитлар муҳим аҳамият касб этди. Бу борада 
солиқ юкини камайтириш, солиққа тортиш тизимини соддалаштириш ва 
унификация қилиш масалалари муҳим ўрин тутади.
Микрофирма ва кичик корхоналар учун ягона солиқ тўлови 2005 
йилдаги 13фоиздан 2016 йилда 5фоизга туширилди. 2015 йилдан хизмат 
кўрсатиш ва қурилиш соҳасида фаолият юритаётган корхоналар учун ягона 
солиқ тўлови ставкаси, саноат корхоналарида бўлганидек, 6 фоиздан 5 
фоизга туширилди. 2017 йил 29 декабрда Ўзбекистон Республикаси 
Президентининг ПҚ-3454 сонли «Ўзбекистон Республикасининг 2018 йилги 
асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети 
параметрлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди. Ушбу қарорда 
солиқларнинг турлари ва уларнинг ставкаларига боғлиқ бир қатор 
ўзгаришлар белгилаб берилган.
Солиқ юки ва солиқ ставкаларининг пасайтирилиши кичик бизнес ва 
хусусий тадбиркорлик субъектларини янада рағбатлантиради ва қўшимча 
даромадлар олишларини таъминлайди. 
Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ривожи учун тижорат банклари 
томонидан ажратилган кредитлар ҳажмининг муттасил ошиб бориши ҳам 
муҳим роль ўйнамоқда. Ўзбекистон тижорат банклари томонидан кичик 
бизнес субъектларига берилган кредитлар 2010 йилда 2690,2 млрд сўм, 2011 
йилда 4200 млрд сўм, 2012 йилда 5346 млрд сўм, 2013 йилда 6982 млрд сўм, 
2014 йилда 9200 млрд сўмни ташкил этган бўлса, 2015 йилда 12112,6 млрд 


307 
сўмдан ошиб кетди. Бу 2014 йилга нисбатан 32,3 фоизга кўпдир. 2015 йилда 
тадбиркор аёлларга 1,2 триллион сўмлик, йигит-қизларга 277,6 млрд сўмлик 
имтиёзли кредитлар ажратилган
1
.
Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва кичик корхоналар 
ташкил этиш мақсадида 2016-йил мобайнида кичик бизнес субъектларига 
15,9 триллион сўмлик кредитлар ажратилди ва ўсиш 2015-йилга нисбатан 1,3 
баробарни ташкил қилди. Жумладан, қиймати 3,3 триллион сўмлик 
микрокредитлар ажратилди, халқаро молия институтларининг 206,7 миллион 
доллар миқдоридаги кредит линиялари ўзлаштирилди. 
2016 йилда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига 
ажратилган кредитлар миқдори 2015 йилга нисбатан 1,3 баробардан зиёдга 
ошиб, қарийб 15,9 трлн. сўмни, шундан микрокредитлар ҳажми 1,3
баробарга ортиб, 3,3 трлн. сўмдан ортиқни ташкил этди . 
Хусусан, оилавий тадбиркорлик ва ҳунармандчиликни ривожлантириш 
учун 367,2 млрд. сўм, хотин-қизлар тадбиркорлигини ривожлантириш учун 1 
647,0 млрд. сўм, озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналарга 2 
752,6 млрд. сўм, ноозиқ-овқат истеъмол маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи 
корхоналарга 2 993,0 млрд. сўм, касб-ҳунар коллежлари битирувчиларининг 
бизнес лойиҳаларини молиялаштириш учун 362,1 млрд. сўм миқдорида 
кредит маблағлари ажратилди
2

“Микрокредитбанк” ОАТБ томонидан кичик корхоналар, микрофирма, 
деҳқон ва фермер хўжаликларига фойдаланиш йўналишларига кўра 
бошланғич (старт) сармояни шакллантиришга, бизнесни ривожлантиришга 
(кенгайтиришга) ва айланма маблағларни тўлдиришга ҳамда микролизинг 
хизматлари учун микрокредитлар беради. “Микрокредитбанк” ОАТБ 
томонидан микрофирма, деҳқон ва фермер хўжаликларига ажратилаётган 
микрокредитлар миқдори йилдан-йилга ўсиб бормоқда. Масалан, 2010 йилда 
ажратилган микрокредитлар миқдори 121,4 миллиард сўмни ташкил этган 
бўлса, 2015 йилда бу кўрсаткич 362,1 млрд. сўмни ташкил этди, яъни 3 
баробардан зиёдга ошди (қаранг: 15.3.3-расм).
1
Зиёев Т., Исроилова Ш.Т. Иқтисодий тараққиёт стратегияси ва реал натижалар // 
Иқтисод ва молия/Экономика и финансы, 2016, 9-сон.- 21-бет.
2
Монетар сиёсатнинг 2017 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари.// Ўзбекистон 
Республикаси Марказий банки.


308 

Download 3,66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   151   152   153   154   155   156   157   158   ...   231




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish