Дарслик./Абулқосимов Ҳ. П., Абулқосимов М.Ҳ., Топилдиев С. Р. –Т


Хорижий мамлакатларда кичик бизнеснинг ривожланиши



Download 3,66 Mb.
Pdf ko'rish
bet151/231
Sana23.02.2022
Hajmi3,66 Mb.
#175083
1   ...   147   148   149   150   151   152   153   154   ...   231
Bog'liq
IqtNaz Kaf 09.Иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солиш

Хорижий мамлакатларда кичик бизнеснинг ривожланиши 
даражаси
1
 
Мамлакатлар 
Кичик 
бизнес 
субъектлари 
сони (минг) 
1000 кишига 
тўғри 
келадиган 
кичик бизнес 
сони 
Кичик бизнесда 
бандларнинг 
умумий 
бандликдаги 
улуши (фоиз) 
Кичик 
бизнеснинг 
ЯИМдаги 
улуши (фоиз) 
Буюк 
Британия 
2930 
46 
49 
50-53 
Германия 
2290 
37 
46 
50-54 
Италия 
3920 
68 
73 
57-60 
Франция 
1980 
35 
54 
55-62 
АҚШ 
19300 
74 
54 
50-52 
Япония 
6450 
50 
78 
52-55 
Жадвалдан кўринишича, бир қатор мамлакатларда кичик 
бизнеснинг умумий иқтисодиётдаги улуши анча катта ва хатто 
устувордир. Меҳнатга яроқли аҳолининг ярмидан кўпроғи шу соҳада 
ишлайди ва бу соҳада бутун маҳсулотнинг 50-60 фоизи ишлаб 
чиқарилади. 
1
www.wikipedia.org 


295 
Ўзбекистонда 
кичик 
бизнес 
ва 
хусусий 
тадбиркорликни 
ривожлантиришни рағбатлантириш ва қўллаб-қувватлаш сиёсатининг 
олиб борилаётганлиги туфайли унинг иқтисодиётдаги ўрни ва роли ортиб 
бормоқда.
Шундай қилиб, ҳар қандай мамлакатнинг иқтисодий салоҳиятида кичик 
бизнеснинг роли ғоятда каттадир. Бошқача қилиб айтганда, у давлатнинг 
муваффақиятли ривожланиши ва гуллаб-яшнашининг гаровидир. Шунинг 
учун Ўзбекистонда кичик бизнес, якка тартибдаги тадбиркорлик, фермер ва 
деҳқон хўжаликлари ривожланишини рағбатлантиришга катта эътибор 
қаратилган. 
Шундай экан, кичик корхоналарнинг роли ва аҳамияти нимадан 
иборат? Булар, қисқача айтадиган бўлсак, қуйидаги омилларда намоён 
бўлади: 
- кичик корхоналар бозорнинг товарлар ва хизматлар билан тез 
тўлдирилишига ёрдам берадилар, ички бозорни ўзлари томонидан ишлаб 
чиқарилган товарлар билан бойитади; 
- кичик корхоналар енгил ва озиқ-овқат саноатининг салмоғини 
ошириб, мамлакатни хом ашё ёки ярим тайёр маҳсулотлар ишлаб 
чиқаришга йўналганлик ҳолатидан чиқариб, иқтисодиётни таркибий 
қайта қуришга фаол таъсир қилади; 
- кичик корхоналар, иқтисодиётнинг двигатели бўлгани ҳолда, 
соҳавий ва минтақавий якка ҳокимликни бартараф қилишга, рақобат 
соҳасини кенгайтиришга ёрдам беради; 
- кичик фирмаларнинг фаолиятида илғор, ихчам технологиялардан 
фойдаланиш алоҳида ўрин тутади, зеро, бу илмий-техник тараққиётнинг 
муҳим йўналишлардан биридир; 
- кичик корхоналар экспортга мўлжалланган ва рақобатбардош 
маҳсулотларни ишлаб чиқариш билан шуғулланиб, мамлакатнинг экспорт 
салоҳиятини оширади; 
- маҳаллий идораларнинг иқтисодий базасини мустаҳкамлаш, қишлоқ 
аҳоли пунктлари, кичик шаҳарларнинг ривожланишига таъсир 
кўрсатишда уларнинг роли каттадир; 
- кичик корхоналар унутилган, анъанавий халқ амалий санъати, 
бадиий ҳунармандчиликнинг тикланишига кўмаклашади, бу нафақат 
иқтисодиёт, балки халқ маданий меросини тиклашда ғоятда муҳимдир; 
- кичик корхоналар кўпинча йирик корхоналарни бутловчи деталлар 
ва қисмлар билан таъминлаб, уларнинг йўлдоши бўлади, бу йирик ва 
кичик бизнес манфаатларини бирлаштиришнинг самарали усули бўлади; 


296 
- кичик корхоналарда пенсионеррлар, ногиронлар, ёшлар, талабалар, 
уй бекаларининг меҳнат қилиш имконияти бор, бу эса уларнинг моддий 
аҳволининг яхшиланишига ёрдам беради; 
- кичик бизнес меҳнатни қўллаш соҳасини кенгайтириш, иш билан 
банд бўлмаган аҳолини ва самарасиз ишловчи корхоналардан озод бўлган 
ходимларни ишга жойлаштириш учун янги имко-ниятлар яратишга, 
бошқача қилиб айтганда, ишсизликни камайтиришга имкон беради; 
- кичик бизнеснинг ривожланиши ҳисобига хусусий мулкчилик 
соҳаси кенгаяди, бу жамият ва давлатнинг таянчи бўлиб хизмат қилувчи 
ўрта ҳоллар синфининг шаклланиши, мамлакатда барқа-рорликнинг 
муҳим шарти бўлиб хизмат қилади. 
Шундай қилиб, кичик бизнеснинг ривожланиши мамлакатнинг 
иқтисодий фаровонлигини оширишда ва муҳим ижтимоий муаммоларни 
ҳал қилишда катта рол ўйнайди. 

Download 3,66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   147   148   149   150   151   152   153   154   ...   231




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish