Дарслик./Абулқосимов Ҳ. П., Абулқосимов М.Ҳ., Топилдиев С. Р. –Т


 Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг мамлакатни



Download 3,66 Mb.
Pdf ko'rish
bet157/231
Sana23.02.2022
Hajmi3,66 Mb.
#175083
1   ...   153   154   155   156   157   158   159   160   ...   231
Bog'liq
IqtNaz Kaf 09.Иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солиш

 
15.4. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг мамлакатни 
ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришдаги ролининг кучайиши. 
Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик мамлакат иқтисодиёти ҳамда 
жамият тараққиётида муҳим ўрин тутади. Унинг афзаллиги бозор 
конъюнктураси ўзгаришларига тез мослашувчанлиги, кам маблағ талаб 
этиши, янгиликларни тез жорий этиш ва тарқатиш имкониятларига эгалигида 
намоён бўлади. Халқаро молия фонди (IMF)нинг ҳисоботига кўра, 2015 
йилга келиб, дунёда 90 фоиз корхоналар кичик ва ўрта бизнесга тегишли 
бўлиб, улар бутун дунёнинг 63 фоиз аҳолисини иш билан таъминламоқда. 
Европа иттифоқи миқёсида кичик ва ўрта бизнеснинг умумий салмоғи 99,8 
фоизни ташкил этгани ҳолда 85 фоиз аҳолини иш билан таъминлаб, жами 
қўшилган қийматнинг 58 фоизни яратишда иштирок этмоқда
1
. Бошқа 
маълумотларга кўра, Хитойда иш билан банд аҳолининг 81,4 фоиз, ялпи ички 
маҳсулотнинг 54,3 фоиз, Японияда мос равишда 70,8 фоиз, 67,0 фоиз, 
АҚШда 50,6 фоиз ва 53,1 фоиз кичик бизнес улушига тўғри келмоқда
2
. Бозор 
1
Қаранг: Гафуров У.В. Кичик бизнесни давлат томонидан тартибга солишнинг 
иқтисодий механизмларини такомиллаштириш. Докторлик диссертацияси автореферати. –
Т., 2017.-Б.5; https //www.imf.org/external/plubs/ft/sdn/2015/sdn1504.pdf 
2
Қаранг: Муродова Н.Қ. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни давлат томонидан 
қўллаб-қувватлашнинг назарий асосларини такомиллаштириш. Докторлик диссертацияси 
автореферати. – Т., 2016. –Б.5.; http //www.ifc.org. msmecountryindicator. 


312 
муносабатлари ривожланган мамлакатларда кичик бизнес соҳасида иш билан 
банд аҳолининг 50-70фоиз, хатто 80фоизга яқини фаолият юритади
1

Ўзбекистон ўз мустақиллигини қўлга киритган дастлабки кунлардан 
бошлаб, жамиятда тадбиркорлик рухини шакллантириш, шу асосда 
одамларда мулкдорлик туйғусини уйғотишга жиддий эътибор қаратилди. 
Чунки кичик бизнес ва ҳусусий тадбиркорликни ривожлантириш муҳим 
ижтимоий – иқтисодий аҳамиятга эгадир. Бу борада Ўзбекистон 
Республикасининг Биринчи Президенти И.А.Каримов “Кичик бизнес –
жамиятда ҳам иқтисодий, ҳам сиёсий вазиятни мўътадиллаштиришга ёрдам 
берадиган ўрта тадбиркорлик синфининг пайдо бўлиши демакдир. Бу – 
республика бозорини зарур истеъмол товарлари ва хизматлари билан 
бойитишдир. Бу янги иш ўринларидир. Шуни ҳамиша назарда тутиш 
керакки, фақат кичик ва хусусий тадбиркорликни кенг, ҳамма жойда 
ривожлантириш ҳисобигагина ғоят кескин муаммони – аҳолининг (айниқса, 
ортиқча меҳнат захиралари мавжуд бўлган қишлоқ жойлар ва минтақаларда) 
иш билан бандлигини таъминлаш вазифасини ҳал қилишга қодир бўламиз”,
2
– деб таъкидлаган. 
Тадбиркор 
ва 
ишбилармонларнинг 
бунёдкорлик 
ҳаракатлари 
мамлакатимизда бозор иқтисодиётига ўтиш йўлида олиб борилаётган 
ислоҳотларнинг ажралмас қисми сифатида ўзининг ижобий самарасини бера 
бошлади. Энг асосийси – жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози ҳамон давом 
этаётган сўнгги йилларда ҳам иқтисодий ўсиш суръатлари барқарор тус олди. 
Эркин иқтисодиётнинг синалган тамойилларига изчил амал қилиниши 
натижасида тадбиркорликнинг иқтисодиётдаги ўрни ва аҳамияти ошди. 
Пировардида, кичик бизнеснинг шакллари кенгайиб, аҳолининг мулкка 
эгалик туйғуси уйғона бошлади. Бу ҳол кичик ва ўрта мулкдорлар синфининг 
шаклланишига кенг йўл очиб бермоқда.
Мамлакатимиз 
тараққиётида 
кичик 
бизнес 
ва 
хусусий 
тадбиркорликнинг роли ва ўрни тобора мустаҳкамланиб бормоқда. Қулай 
ишбилармонлик муҳитини шакллантириш, кичик бизнес ва хусусий 
тадбиркорликни 
ҳар 
томонлама 
қўллаб-қувватлаш 
ҳамда 
янада 
рағбатлантириш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар 2017 йилда 
38,2 мингта янги кичик бизнес субъектлари янгидан ташкил этилди. Бу 
кўрсаткич 2016 йилдагига нисбатан 22 фоизга, шу жумладан, саноатда 27 
1
Иқтисодиёт 
асослари 
ва 
Ўзбекистонда 
иқтисодий-ижтимоий 
ислоҳотлар 
/Ҳ.П.Абулқосимов, Ш.Ш.Шодмонов ва бошқалар.-Т.:Akademiya, 2011.-341-бет.
2
Каримов И.А.Ўзбекистон ХХI аср бўсағасида: хавфсизликка таҳдид, барқарорлик шартлари 
ва тараққиёт кафолатлари.-Т.: Ўзбекистон,1997, 197-198-бетлар. 


313 
фоизга, савдода 21 фоизга, қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалигида 13 
фоизга, қурилишда 10 фоизга кўпайди. 2018 йил 1 январь ҳолатига кичик 
бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари сони 229666 тага етди, яъни ҳар 
1000 кишига ўртача 12,2 тадан тўғри келди
1

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг жадал ривожлантирилиши 
натижасида унинг улуши ялпи ички маҳсулотда 2000 йилдаги 31 фоиздан 
2017 йилда 53,3 фоизга, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришда 11,3 фоиздан 
39,6 фоизга, қурилишда 37,0 фоиздан 61,7 фоиздан зиёдга, аҳоли бандлигида 
49,7 фоиздан 78,3 фоизга, уларнинг экспортдаги улуши 2000 йилдаги 10,2 
фоиз дан 2017 йилда 27,0 фоизга ўсди. Бугунги кунда кўрсатилаётган бозор 
хизматларининг деярли барчаси кичик бизнес улушига тўғри келмоқда 
(қаранг:15.4.1-жадвал).
 15.4.1-жадвал. 

Download 3,66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   153   154   155   156   157   158   159   160   ...   231




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish