Дарслик./Абулқосимов Ҳ. П., Абулқосимов М.Ҳ., Топилдиев С. Р. –Т


 Ҳудудлар ривожланишини давлат томонидан тартибга



Download 3,66 Mb.
Pdf ko'rish
bet165/231
Sana23.02.2022
Hajmi3,66 Mb.
#175083
1   ...   161   162   163   164   165   166   167   168   ...   231
Bog'liq
IqtNaz Kaf 09.Иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солиш

 
16.2. Ҳудудлар ривожланишини давлат томонидан тартибга 
солишнинг маъмурий ва иқтисодий усуллари ҳамда воситалари 
 
Минтақа ва ҳудудлар ривожланишини давлат томонидан тартибга 
солишга қаратилган давлат минтақавий сиёсатини амалга оширишнинг 
муҳим дастаклари қуйидагилардан иборатдир: 
- ривожланаётган ёки давлат дастурига кўра ижтимоий-иқтисодий 
ривожлантириш учун айрим ҳудудларда ишлаб чиқариш ва хизмат 
кўрсатувчи корхоналарга молиявий имтиёзлар ёки рағбатлар берилади, яъни 
инвестициявий грантлар, паст фоиздаги кредитлар берилади, солиқлардан, 
ижара тўловларидан озод қилинади; 
- ривожланаётган ҳудудлардаги корхона ва фирмаларнинг ўз офис, 
идора, ишлаб чиқариш объектларини бошқа ҳудудларга олиб кетмасликлари 
учун улар фаолиятини назорат қилиш; 

ривожланаётган ҳудудларда ижтимоий ва ишлаб чиқариш 
инфратузилмани ривожлантириш учун инвестициялар қилиш, айниқса, 
йўллар қуриш, аҳоли ҳаёт шароитини яхшилаш муҳим аҳамиятга эга. 
Ҳудудларни 
ривожлантиришга 
қаратилган 
давлат 
минтақавий 
сиёсатининг муҳим таркибий қисми минтақавий иқтисодий сиёсат 
ҳисобланади. Минтақавий иқтисодий сиёсат мақсадлари минтақавий 
(ҳудудий) ривожланиш мақсадлари билан узвий боғлиқдир. Иқтисодий 
соҳадаги минтақавий сиёсат мақсади ҳудуд салоҳияти, унинг чекланган 
иқтисодий ресурсларидан, ҳудудлараро меҳнат тақсимоти ва кооперацияси 


324 
афзалликларидан оқилона фойдаланиш асосида аҳоли турмуш даражаси ва 
сифатини ошириш ҳисобланади. 
Ижтимоий соҳадаги минтақавий сиёсатнинг мақсади ҳар бир ҳудуддаги 
барча аҳоли қатламлари учун муносиб турмуш даражасини, шароитларини ва 
тенг яшаш кафолатларини таъминлаш, кишиларнинг яшаш жойини ва меҳнат 
қилиш жойини, турини танлаш ҳуқуқларини амалга ошириш имкониятини 
яратиш, ички ижтимоий муҳитнинг кескинлашишига йўл қўймасликдан 
иборатдир. 
Шу билан бирга шаклланаётган бозор иқтисодиёти шароитида минтақа 
иқтисодиётини тартибга солиш бўйича давлатнинг иқтисодий минтақавий 
сиёсатининг мақсадлари юқоридагиларга қўшимча тарзда қуйидагилардан 
иборат: 
- ҳудудларда барқарор иқтисодий ўсишни таъминлаш асосида аҳоли 
турмуш даражасини ошириш шароитларини таъминлаш; 
- ҳудудлар билан ҳамкорликда ишлаб чиқаришни модернизациялаш, 
техник ва технологик қайта жиҳозлаш, янги ишлаб чиқариш технологик 
усулларини кўп укладли, ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиётини 
шакллантириш асосида аҳоли турмуш даражасини ошириш; 
- ҳудудларда мақсадли таркибий, инвестициявий, илмий-техникавий 
сиёсатни амалга ошириш, иқтисодиёт реал секторида тадбиркорликни, 
иқтисодий ислоҳотлар ижтимоий муаммоларини ҳал этишга қаратилган 
фаолиятни рағбатлантириш; 
- ҳудуднинг иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш. Ҳудуднинг 
иқтисодий 
хавфсизлиги 
унинг 
иқтисодиёти 
барқарорлигини 
ва 
ривожланишини ифодаловчи шарт-шароитлар, омиллар ҳамда мавжуд 
ҳолатлар йиғиндисини ифодалайди. 
Минтақавий 
сиёсатни 
амалга 
оширишда 
биринчи 
навбатда 
мамлакатдаги ҳудудий нотенгликларнинг сабаблари аниқланади. Бунда 
қуйидагиларга эътибор берилади: 
- табиий иқлим шароитидаги кескин тафовутларнинг мамлакат айрим 
ҳудудлари аҳолисининг турмуш шароити ва тадбиркорлик фаолиятига 
таъсири; 
- минтақалардаги мавжуд табиий ресурслар тури, ҳажми, сифати ва 
улардан фойдаланиш даражаси; 
- минтақаларнинг чекка, олис ҳудудларда жойлашганлиги натижасида 
трансплорт харажатларининг кўпайиши, маҳсулот нархларининг ортиши. Бу 
эса ўз навбатида миллий ва маҳаллий бозорларнинг торайишига олиб 
келади.Транспорт ва коммуникация алоқаларининг етарли даражада 


325 
ривожланмаганлиги четда жойлашган минтақаларнинг ижтимоий-иқтисодий 
ривожланишини секинлаштиради; 
- у ёки бу турдаги маҳсулотларни(хом ашё ресурслари, оралиқ 
маҳсулотлар, тайёр маҳсулотлар ва хизматлар) ишлаб чиқаришга таъсир 
этувчи технологик ривожланиш босқичи;

минтақанинг автономия даражаси, сиёсий шарт-шароитлари, 
ривожланиш тарихи ва бошқалар; 

ишлаб 
чиқариш 
инфратузилмаси, 
яъни 
транспорт 
ва 
телекоммуникацион, ахборот тизимлари, саноат майдонлари ва бошқалар 
билан таъминланганлиги; 
- ижтимоий-маданий омиллар: шаҳарлашув даражаси, аҳолининг 
маълумоти, илмий марказларнинг мавжудлиги, таълим ва соғлиқни сақлаш 
муассасалари , спорт иншоатлари билан таъминланганлиги; 
- минтақада бозор инфратузилмасининг ривожланиш даражаси
1
.
Бозор иқтисодиёти ривожланган кўпгина мамлакатларда минтақавий 
сиёсат минтақаларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражаларини 
бир-бирларига 
яқинлаштириш 
мақсадида 
инвестиция(капитал 
қўйилма)ларнинг қайта тақсимланишини таъминлашга хизмат қиладиган 
қуйидаги йўналишларда олиб борилади: 
Биринчи йўналиш-кам ривожланган ва саноат тараққиёти паст бўлган 
минтақаларда инфратузилма объектларини барпо этиш ва бошқа минтақа ва 
ҳудудлар билан иқтисодий алоқасини яхшилашдан иборат. 
Иккинчи йўналиш- юқори даражада ривожланган ва саноати тараққий 
этган минтақалар, хусусан, йирик шаҳарларга нисбатан маъмурий ёки 
молиявий чеклаш усулларини қўллаш. 
Учинчи йўналиш-муаммоли минтақаларга саноат корхоналарини 
жойлаштириш мақсадида хорижий ва миллий хусусий инвестицияларни 
жалб этишни рағбатлантириш
2

Таъкидлаш жоизки, давлат минтақавий сиёсат орқали минтақа(ҳудуд) 
иқтисодиётини тартибга солишда бевосита ва билвосита усуллардан кенг 
фойдаланади. 
Давлатнинг ҳудудий иқтисодиётга бевосита, тўғридан-тўғри аралашиши 
маъмурий воситалардан фойдаланиш йўли билан амалга оширилади. Бу 
1
Ишмухамедов А.Э., Рахимова М.Р., Ишмухамедова Л.А. Минтақвий иқтисодиёт. 
Дарслик.-Т., ТДИУ, 2007.-162-163-бет. 
2
Ишмухамедов А.Э., Рахимова М.Р., Ишмухамедова Л.А. Минтақвий 
иқтисодиёт.Дарслик.-Т., ТДИУ, 2007.-163-164-бет.


326 
усуллар давлат ҳокимияти кучига таяниш, рухсат бериш, ман қилиш, 
мажбурлаш чораларини ўз ичига олади. 
Билвосита тартиблаш турли иқтисодий чора-тадбирлар, восита ва 
дастаклар орқали амалга оширилади. 
Ҳудудий такрор ишлаб чиқариш жараёнларини маъмурий услублар 
орқали тартибга солиш қуйидаги шаклларда амалга оширилади: 
- ҳудудий такрор ишлаб чиқариш субъектларига давлат бошқарувининг 
юқори органлари томонидан мавжуд ҳолат, вазиятга таъсир кўрсатувчи 
маъмурий фармойишлар қарорлар; 
- ҳудуддаги корхоналар ва ташкилотлар фаолиятини тартибга солувчи 
қоидалар; 
- тавсиялар, тафтиш, масалан молиявий-бюджет текширишлар, назорат, 
масалан, санитар-эпидемиологик назорат. 
Маъмурий усуллар ўрнатилган тартиб, қоидаларни бузган айрим 
корхоналарга нисбатан мажбурлаш имкониятларини ҳам кўзда тутади. 
Маъмурий усуллар ёрдамида маҳаллий бошқарув органлари давлат мулкини 
хусусийлаштириш 
жараёнларини 
тартибга 
солади, 
хорижий 
инвестицияларни жалб қилиш, ҳудуддий табиий ресурсларидан фойдаланиш 
ҳамда ижтимоий жараёнлар билан боғлиқ масалаларни ҳал қилади (қаранг: 
16.2.1-жадвал). 
16.2.1-жадвал 

Download 3,66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   161   162   163   164   165   166   167   168   ...   231




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish