Дарслик./Абулқосимов Ҳ. П., Абулқосимов М.Ҳ., Топилдиев С. Р. –Т


 Давлатнинг экологик сиёсати ва табиатдан фойдаланиш



Download 3,66 Mb.
Pdf ko'rish
bet173/231
Sana23.02.2022
Hajmi3,66 Mb.
#175083
1   ...   169   170   171   172   173   174   175   176   ...   231
Bog'liq
IqtNaz Kaf 09.Иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солиш

 
17.2. Давлатнинг экологик сиёсати ва табиатдан фойдаланиш 
вазифалари 
Ўзбекистон 
Республикасининг 
«Табиатни 
муҳофаза 
қилиш 
тўғрисида»ги қонунида иқтисодий механизмни асосий концепцияси 
шакллантирилган, табиий ресурслардан фойдаланишга лимитлар аниқланган, 
табиатни мухофаза қилиш самарадорлигини оширувчи ишлар учун солиқ, 
кредит ва бошқа имтиёзлар берилган. Сувдан фойдаланиш Республикамизда 
1993 йил 6 майда қабул қилинган «Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида»ги 
қонун ва бошқа қонунлар билан тартибга солинади. 
Экологик сиёсат авваломбор инсон саломатлигини таъминлаш учун 
қулай муҳит яратишга қаратилгандир. 


354 
Инсон саломатлигини таъминлашнинг муҳим шартларидан бири – 
экологик соғлом муҳитдир. Асосий Қонунимиз – Ўзбекистон Республикаси 
Конституцияси фуқароларнинг шахсий ҳуқуқ ва эркинликларини, шу қаторда 
соғлом муҳитда яшаш ҳуқуқини ҳам кафолатлайди. Шу маънода инсон 
саломатлигининг барқарорлигини таъминлашда экологик хавфсизликни 
таъминлаш ҳал қилувчи омиллардан ҳисобланади. Экологик хавфсизлик 
давлатнинг ҳаётий муҳим манфаатларини, жамият ва шахсий ҳимоя 
қилишнинг муҳим жихати ҳисобланади. 
Ўзбекистон 
Республикасининг 
экологик 
хавфсизлик 
сиёсати 
Конституция, 
қонунчилик, 
атроф-муҳит 
муҳофазаси 
ва 
барқарор 
ривожланиш бўйича халқаро конвенция ва келишувлардан келиб чиқувчи 
мажбуриятларимиз, ҳамда илғор мамлакатларнинг қонунчилик тажрибасини 
ҳисобга олиб Рио-де Жанейро ва Йоханнесбург Декларациялари тамойиллари 
асосида олиб борилмоқда. 
Ўзбекистон ўзининг муҳим стратегик вазифаси билан соғлом авлоднинг 
шаклланишини аниқлаб олди. Бу эса барқарор ривожланишни таъминлашга 
йўналтирилган давлатнинг экологик сиёсати асосини белгилаб берди. 
Ўзбекистон сиёсати барқарор ривожланишнинг қуйидаги тамойилларига 
асосланади:
1. Экотизимларнинг маълум барқарорлигини сақлаб қолиш учун
табиатдан фойдаланиш жараёнларининг мувозанатига эришиш. 
2. Антропоген таъсир кучлар юқори бўлган туманларда барқарор 
ривожланишни янгилаш. 
3. Экологик муаммоларнинг иқтисодий муаммолар устидан устунлигини 
кенг омма олдида тасдиқлаш, шу билан бирга давлат бошқаруви 
жараёнларини экологизация қилиш. 
Бозор муносабатлари шароитида барқарор ривожланишнинг экологик 
хавфсизлигини таъминлашда фаолиятнинг қуйидаги асосий йўналишларини
инобатга олиш керак: 
- ишлаб чиқарувчи кучларни экологик асосланган ҳолда тақсимлаш; 
- қишлоқ хўжалиги, саноат, энергетика, транспорт ва коммунал 
хўжалигининг экологик хавфсиз ривожланиши; 
- атроф-муҳит ва табиатдан фойдаланиш соҳасидаги бошқарувни янги 
поғонага кўтариш; 
- табиат ресурсларидан оқилона ва комплекс фойдаланиш; 
- чиқиндиларни зарарсизлантириш, утилизация қилиш ва иккиламчи 
ресурслардан фойдаланиш. 
Республиканинг экологик сиёсати табиатнинг айрим унсурларини 
ҳимоя қилишдан барча умумий экотизмни ҳимоя килишни амалга оширишга 


355 
ўтишга, инсоннинг яшаши учун керак бўлган ҳаётий муҳитнинг энг мақбул 
параметрларини кафолатлашга қаратилган. 
Бундай экологик сиёсатни ҳаётга тадбиқ қилиш ижтимоий-иқтисодий 
ва жамиятни тўлиғича барқарор ривожланишнинг шартларидан бири бўлиб 
қолиши керак. 
Ҳозирги вактда жаҳон ҳамжамияти томонидан тан олинган ва 
инсониятни ташвишга солиб келаётган экологик муаммолар глобал, 

Download 3,66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   169   170   171   172   173   174   175   176   ...   231




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish