17.3. Ўзбекистонда экологик хавфсизликни
кучайтиришнинг йўналишлари
Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти И.А.Каримов
“Ўзбекистон XXI аср бўсағасида: хавфсизликка таҳдид, барқарорлик
шартлари ва тараққиёт кафолатлари” асарида экологик хавфсизликни
кучайтиришнинг қуйидаги асосий йўналишларини белгилаб берди:
1. Тегишли технологияларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш, заҳарли
кимёвий моддаларни қўллаш устидан қаттиқ назорат ўрнатиш, Ҳаво ва сув
муҳитини инсоннинг ҳаётий фаолияти учун зарарли ёки салбий таъсир
этадиган моддалар ифлослантиришни тўхтатиш, қишлоқ хўжалик
экинларини суғоришда сувни тежайдиган технологияларни кенг жорий этиш.
2. Қайта тикланадиган захираларни қайта ишлаб чиқаришнинг табиий
равишда кенгайишини таъминлаган ҳамда қайта тикланмайдиган
захираларни қатъий мезон асосида истеъмол қилган ҳолда табиий
захираларнинг ҳамма турларидан оқилона фойдаланиш, тоғ-кон саноатининг
чиқиндиларини ўзлаштиришни янада кенгайтириш ҳамда бузилган ерларни
қайта яроқли ҳолга келтириш.
3. Катта-катта ҳудудларда табиий шароитларни табиий захиралардан
самарали ва комплекс фойдаланишни таъминлайдиган даражада аниқ
мақсадга қаратилган, илмий асосланган тарзда ўзгартириш (дарёлар оқимини
тартибга солиш ҳамда сувларни бир ҳавзадан иккинчисига ташлаш, ернинг
1
http://uza.uz/oz/politics/zbekiston-prezidenti-shavkat-mirziyeev-bmt-bosh-assambleyasi-20-09-
2017
359
намини қочириш, сувчи қарши тадбирларини ва бошқаларни амалга
ошириш).
4. Жонли табиатнинг бутун табиий генофондини маданий экинлар ва
ҳайвонларнинг янги турларини кўпайтириш ҳисобига бошланғич база
сифатида сақлаб қолиш.
5. Шаҳарсозлик ва туманларни режалаштиришнинг илмий асосланган,
ҳозирги замон урбанизациясининг барча салбий оқибатларини бартараф
этадиган тизимини жорий этиш йўли билан шаҳарларда ва бошқа аҳоли
пунктларида аҳолининг яшаши учун қулай шароит яратиш.
6. Экологик муаммоларига жаҳон жамоатчилиги эътиборини қаратиш,
халқаро тузилмаларнинг захиралари, имкониятлари ва инвестицияларини ана
шу муаммоларни ҳал қилишга жалб этиш
1
.
Экологик муаммоларни ҳал қилиш экологик хавфсизликни таъминлаш
борасида Ўзбекистонда сиёсат ишлаб чиқилган ва амалга оширилмоқда.
Марказий Осиё ҳудуди хавфли табиий жараёнлар ва ҳодисалар кенг доираси
ичидадир. Улардан энг катта хавф туғдирувчилари зилзилалар, сув
тошқинлари, сел оқимлари ва ер кўчишлари ҳисобланади. Ўзбекистон
Республикаси ҳудудининг иқлими ва геологик хусусиятлари ҳамда халк
хўжалик соҳаларининг инфраструктураси фавқулодда ҳолатлар юзага
келиши юксак эҳтимолликларига (табиий офатлар, ишлаб чиқаришдаги
фавқулодда ҳолатлар бахтсиз ҳодисалар ва фалокатлар) сабаб бўлади.
Ўзбекистон Республикасининг ярмидан ортиқ ҳудудлари сейсмик фаол
зоналарда жойлашган, бу ерларда 7 баллик кучга эга ер силкинишлари содир
бўлиши мумкин. Саноат потенциалининг 87,5фоиз ушбу ҳудудларда
жамланган. Лекин шу билан бирга охирги 15-20 йиллар давомида нисбатан
ссйсмик осойишталик кузатилмоқда, бу ортиқча сейсмик энергиянинг
тўпланиши билан ифодаланадиган хавотирли белги ҳисобланади.
Чорвоқ, Андижон (Ўзбекистон), Токтогул (Қирғизистон), Қайроқум,
(Тожикистон), Каттақўрғон, Жанубий Сурхондарё сув омборлари тўғонлари
зарарланишида айниқса хавотирли вазиятлар юзага келиши, буларнинг
оқибатида республика ҳудудида сув босиш зоналари келиб чиқиши мумкин.
Тожикистон тоғларида Усой уюми натижасида юзага келган Сарез кўли
алоҳида хавфли ҳисобланади. Бу уюм тўсиғини ёриб ўтилган ҳолда Бартоғ,
Пяндж ва Амударё дарёлари водийларида ҳалокатли тошқинлар юзага
келиши мумкин.
Мамлакатимизнинг тоғ ён бағри худудларининг барчаси, Фарғона
водийси. Тошкент ва Сурхондарё вилоятлари сел хавфи кучли районлар
1
Каримов И.А. Ўзбекистон XXI аср бўсағасида: хавфсизликка таҳдид, барқарорлик
шартлари ва тараққиёт кафолатлари. –Т.: Ўзбекистон, 1997. 131-134-бет.
360
ҳисобланади. Қорлар эрий бошлайдиган, узок вақт давом этадиган ёмғирлар
даври апрель – июнь ойларида селлар юзага келиши фаоллашиши
кузатилади. Ҳозирги вақтда республикада атиги 5 та сел омборлари фаолият
юритмоқда, холос.
Do'stlaringiz bilan baham: |