Дарслик./Абулқосимов Ҳ. П., Абулқосимов М.Ҳ., Топилдиев С. Р. –Т


минтақавий, миллий ҳамда маҳаллий миқёсларга бўлиниб ўрганилади



Download 3,66 Mb.
Pdf ko'rish
bet174/231
Sana23.02.2022
Hajmi3,66 Mb.
#175083
1   ...   170   171   172   173   174   175   176   177   ...   231
Bog'liq
IqtNaz Kaf 09.Иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солиш

минтақавий, миллий ҳамда маҳаллий миқёсларга бўлиниб ўрганилади
Кейинги йилларда асосий глобал муаммолардан – иқлим ўзгариши, озон 
туйнугининг қосил бўлиши ва Орол денгизи муаммоларини таъкидлаб ўтиш 
жоиз. Минтақавий муаммоларга эса глобал муаммолар билан бир қаторда сув 
ресурсларидан фойдаланиш, атроф-муҳитнинг трансчегаравий ифлосланиши, 
чўлланиш, юкумли ва ўта хавфли касалликларнинг таркалиши, табиий ва 
техноген тусдаги катаклизмларни, маҳаллий микёсда - муайян худудларнинг 
радиацион ифлосланиши, ер ости сувларининг ифлосланиши, чикиндиларни 
тўпланишини келтириш мумкин. 
Маълумки республикамизда аҳоли зичлиги 1980 йилда бир квадрат 
километрга 35,6 киши тўғри келган бўлса 2006 йилда бир квадрат 
километрга 57 кишига ортди. Шу тарзда аҳоли сони 2010 йилда республика 
аҳолиси 28,5 миллион кишини ташкил этди. Арид зона шароитларида, 
аҳоли сони ўсиши билан антропоген тазйиқ (сувга ва ҳаёт учун зарур 
бошқа воситаларга нисбатан эҳтиёжнинг ўсиши) ортади. Бу республикамиз 
аҳолиси зич яшайдиган ҳудудларда қўшимча экологик, иқтисодий ва 
ижтимоии тазйиқларни вужудга келтиради. 
Ўзбекистон ҳудудида глобал минтақавий иқлимнинг ўзгариши 
окибатларини баҳолаш 2030 йилларга келиб, шимолий ҳудудларда ўртача 
йиллик ҳароратнинг ўсиши 2-3 даражага ва республика жанубий қисмида 1 
даражага ўсиши, тоғли ҳудудларда анча камроқ таъсир кўрсатилиши 
кутилмокда. Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида ёғингарчиликлар 
микдорининг 5фоиз фоизгача, Фарғона водийсида 15фоиз фоизгача, 
республикамиз шимолий кисмида 15-20 фоиз фоизгача ортириши 
кутилмоқда. 
Жаҳон экспертларнинг фикрига кўра, иқлим ўзгариши бўйича 
Антарктида ва Гренландия музликларининг фаол эриши натижасида 2100 
йилга келиб дунё океанининг сатҳи 18-59 см.га кўтарилади. Бу эса, ҳудудида 
ороллар жойлашган айрим мамлакатлар ва қирғоқ бўйи шаҳарларида мисли 
кўрилмаган даражада сув босишига олиб келиши мумкин. БМТ нинг 
ҳукуматлараро комиссияси томонидан тайёрланган "Иқлим ўзгариши – 2007" 
маърузасида инсоният фаолияти натижасида глобал ҳароратнинг 


356 
кўтарилишига оид инкор этиб бўлмас далиллар келтирилган. 100 йиллик 
учун берилган глобал башоратларга кўра, буғли газларни қискартириш чора-
тадбирларни амалга оширганнинг ўзида ҳарорат 1.4 дан 5.8 С га кўтарилиши 
мумкин. Бу эса, албатта, атроф-муҳит, инсон саломатлигига салбий 
таъсирини ўтказади. 
Жаҳонда чучук сувни ишлатиш ҳажми йилдан йилга ортиб бормоқда, 
айни пайтда кўп мамлакатлар аҳолининг озиқ-овқат маҳсулотларига 
бўлган 
асосий 
эҳтиёжларини 
қондириш 
ва 
экотизимларнинг 
барқарорлигини сақлаш учун зарур даражадаги сув таъминотида 
кийинчиликлар сезмоқда. Сувга оид далилларга кўра, чучук сув 
захирасининг 70–90 фоизи ривожланаётган мамлакатларда экинларни 
етиштириш учун ишлатилади. Кундалик эҳтиёжни қондириш учун эса 
аҳоли жон бошига кунига 50 литр сув зарур
1
. Сувга нисбатан ортиб 
бораётган талабларни ҳисобга олиш юзага келадиган муаммолар ва 
тахдидларнинг нечоғлик кенг кўламга эга эканидан, ва «ўзгариб бораётган 
дунё ҳаёти»га теран нигоҳ билан қараш лозимлигидан далолат беради. 
Ўзбекистон Республикасида аҳолини ижтимоий муҳофаза килиш ва 
атроф-муҳитни ҳимоя этиш бўйича ишончли кафолат ҳамда чораларнинг 
амалга оширилишини таъминлаш, ўтказилаётган иқтисодий ислоҳотларнинг 
барча босқичида давлат сиёсатининг энг асосий устувор йўналишларидан 
ҳисобланади. Иқтисодиёт соҳасини эркинлаштириш орқали иқтисодий 
ислоҳотларни янада чукурлаштириш, институционал ўзгаришларни 
амалга ошириш, сувдан фойдаланувчилар уюшмаларини (СФУ) 
ривожлантириш, 
қишлоқ 
хўжалик 
маҳсулотлари 
ишлаб 
чикарувчиларнинг ҳукук ва иктисодий мустакиллигини кенгайтиришга 
алоҳида эътибор қаратилмоқда. Давлатнинг табиатни муҳофаза қилишга 
оид сиёсати ва сувдан оқилона фойдаланиш ҳамда атроф-муҳитни муҳофаза 
қилиш соҳасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар қуйидаги асосий 
тамойилларга асосланган: 
• атроф-муҳитни аҳоли турмуш даражасини оширишнинг муҳим 
омили сифатида саклаш ва кайта тиклаш бўйича иқтисодий ҳамда экологик 
сиёсатни мувофиқлаштириш; 
• табиатнинг айрим таркибий қисмларини муҳофаза қилишдан 
экотизимларни умумий ва мажмуавий равишда ҳимоялаўга ўтиш; 
• жамиятнинг барча аъзоларининг атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, 
унинг хилма-хиллигини сақлаш ва вазиятни яхшилаш, аҳоли ҳаёти учун 
қулай шароитларини яратиш борасидаги жавобгарлиги. 
1
Манба: IWRM. 


357 
Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан оқиб ўтувчи 8 та дарёлар, 
жумладан, Қашқадарё, Чирчиқ, Сурхондарё ҳамда Зарафшон, Қорадарё, 
Норин, Амударё ва Сирдарё трансчегаравий ҳисобланган дарёлар ва 
республика ахамиятига эга бўлган 11 та ер ости чучук сувлари ҳосил 
бўладиган қудудларни ифлосланишдан муҳофаза қилиш мақсадида, Вазирлар 
Маҳкамасининг жами 11 та қарорлари, шу жумладан, 3 та қарор – ер ости 
чучук сувлари ҳосил бўладиган 11 та ҳудуд бўйича (Тошкент вилоятидаги 2 
та, Фарғона вилоятидаги 2 та, Самарқанд вилоятидаги 1 та, Андижон 
вилоятидаги 1 та, Наманган вилоятидаги 1 та, Қашкадарё вилоятидаги 1 та, 
Жиззах вилоятидаги 2 та ва Сурхондарё вилоятидаги 1 та манба бўйича), 8 
таси – дарёлар бўйича қабул қилиниб амалга оширилмокда. 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 28 
августдаги 444-ф-сонли Фармойишига асосан, Табиатни муҳофаза килиш 
давлат қўмитаси ҳамда Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги вакилларидан 
иборат Ўзбекистон делегацияси, 2008 йилнинг 1-4 сентябрь кунлари 
Франциянинг Монпелье шаҳрида ўтказилган 13-Бутунжаҳон сув конгрессида 
иштирок этдилар. Конгресснинг махсус сессиясида Ўзбекистон вакиллари 
томонидан "Марказий Осиёда сув ва озиқ-овқат хавфсизлиги масалаларини 
кўриб чикиш, таҳлил килиш, баҳолаш ва карорлар қабул қилиш, БМТ “Минг 
йиллик таракқиёт мақсадларига эришиш чоралари” мавзуида тақдимот ҳамда 
“Орол денгизи мисолида Марказий Осиё минтақасида экологик хавфсизлик 
муаммолари ва уларни хал қилиш йўллари” мавзуида маъруза килинди. 
Махсус сессия якуни бўйича резолюция қабул қилиниб, унда Марказий 
Осиёда барқарорликка эришиш учун минтақадаги 6 та давлатлар томонидан 
трансчегаравий сув ресурсларини бошқаришнинг ягона стратегияси ишлаб 
чиқилиши зарурлиги қайд этилди. 
Маълумки, ҳозирги кунда Ўзбекистонда энг оғир ва мураккаб 
ижтимоий, иқтисодий ва экологик муаммолардан бири ҳисобланган Орол 
денгизи, уни қутқариш – бутун инсониятнинг умум вазифасидир. Ўттиз 
миллион йил давомида қалбий ётган буюк кўл, табиатнинг инсонга инъоми, 
ўттиз йил ичида (1957–1987 йиллар) Ер куррасида экологик мувозанатни 
менсимаслик натижасида пайдо бўлди. Ҳозирги кунда Ўзбекистон, 
Қозоғистон, Туркманистон Орол денгизини қутқариш ишида биргалашиб, 
муаммоларни ҳал қилиш йўлларини қидирмоқдалар, БМТ ва бошқа халқаро 
ташкилотлар ҳамда анжуманлар минбаридан бу масалани қайта-қайта 
ўртага ташламоқдалар. 
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев БМТ Бош 
Ассамблеясининг 72-сессиясида қилган нутқида “Бугунги куннинг энг ўткир 
экологик муаммоларидан бири – Орол ҳалокатига яна бир бор 


358 
эътиборингизни қаратмоқчиман. Мана, менинг қўлимда – Орол фожиаси акс 
эттирилган 
ҳарита. 
Ўйлайманки, 
бунга 
ортиқча 
изоҳга 
ҳожат 
йўқ. Денгизнинг қуриши билан боғлиқ оқибатларни бартараф этиш халқаро 
миқёсдаги саъй-ҳаракатларни фаол бирлаштиришни тақозо этмоқда. 
Биз БМТ томонидан Орол фожиасидан жабр кўрган аҳолига амалий ёрдам 
кўрсатиш бўйича шу йил қабул қилинган махсус дастур тўлиқ амалга 
оширилиши тарафдоримиз”
1
, – деб таъкидлаган. 
Инсон ва табиат ўртасидаги муносабатларнинг уйғун баркамоллиги 
Шарқда ўзига хос хусусиятга эга. Бу борада Орол фожеасини унутмаган 
ҳолда, сув ва ерга бўлган тафаккурни ўзгартириш ҳамда ушбу заминдан 
азалдан қарор топган оби ҳаётга энг улуғ неъматлардан деб қараш 
борасидаги муносабатни қайта тиклаш зарур. 

Download 3,66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   170   171   172   173   174   175   176   177   ...   231




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish