321
16-БОБ. ДАВЛАТНИНГ МИНТАҚАВИЙ СИЁСАТИ ВА
ҲУДУДЛАР РИВОЖЛАНИШИНИНГ ИСТИҚБОЛЛАРИ
16.1. Минтақавий иқтисодиёт ва давлат минтақавий сиёсатининг
моҳияти, принциплари, мақсадлари
Минтақа тушунчаси жаҳон ёки мамлакат территориясининг бир қисмига
нисбатан қўлланилади. Минтақа жаҳон территориясининг бир қисми
сифатида ўз ичига географик, сиёсий, иқтисодий, экологик, этномаданий
ахборот, ҳарбий ва бошқа мезонлар ва ёндашувлар асосида бир неча
мамлакатларни олади. Масалан, Шарқий Европа, Ғарбий Европа, Ўрта Осиё,
Марказий Осиё, Жанубий Шарқий Осиё ва бошқа мамлакатлар туркуми
минтақалари мавжуд. Бир алоҳида олинган мамлакат ичида вилоятлар, туман
ва шаҳарлар географик, иқтисодий сиёсий, этномаданий, экологик, ахборот
ва бошқа мезонлар бўйича маъмурий территориал бирлик сифатида унинг
минтақаларини ташкил этади.
Минтақа иқтисодиётининг шундай тизимлари мавжудки, улар ҳар бир
мамлакатнинг миллий иқтисодиётида, мустақил хўжалик юритишда алоҳида
ўрин тутади ва ўзининг табиий иқлим, географик жойлашуви, табиий-
минерал ва хом-ашё ресурсларининг захиралари, меҳнат ресурслари билан
таъминланганлиги, ишлаб чиқариш салоҳияти, тармоқлари ва соҳаларининг
ҳам
инфратузилмасининг
миқёси,
аҳолисининг
урф-одатлари
ва
традициялари, маҳсулот ишлаб чиқариш бўйича ихтисослашуви ҳамда
ижтимоий меҳнат тақсимотидаги ҳиссаси, аҳоли жон бошига ишлаб чиқарган
ҳудудий ялпи маҳсулот кабилар билан фарқланади.
Булар макроиқтисодиёт ва микроиқтисодиёт ўртаси, улар фаолиятини
иқтисодиёт назарияси мезоиқтисодиёт (юнонча “mesos” оралиқ) бўлими
сифатидаги фан – минтақа иқтисодиёти ўрганади. Мезоиқтисодиёт таркибига
минтақада (ҳудудда)ги саноат тармоқлари, ёқилғи-энергетика комплекси,
қишлоқ хўжалиги, сув хўжалиги комплекси, қурилиш, транспорт ва алоқа
коммуникацияси, уй-жой коммунал хўжаликлари, олий ва махсус таълим,
соғлиқни сақлаш, уй хўжаликлари, ўзига хос кичик ва хусусий тадбиркорлик
фаолияти юритувчи ҳунарманд, касаначилик кабилар киради.
Шу билан бирга, ҳудуд (минтақа) тармоқлари тармоқлараро миқёсидаги
иқтисодий муаммолари, экологик муаммоларни тадқиқ қилиш ва ўрганиш
ҳам мезоиқтисодиёт (минтақа иқтисодиёти) таркибига кириб, алоҳида ўрин
тутади. Минтақа иқтисодиёти бир мамлакат миллий иқтисодиётининг
бўлинмас ва узвий бир бўғини (қисми) сифатида ажралмас умумиқтисодиёт
сиёсати таъсирида ягона бир яхлит шаклда хўжалик фаолиятини юритади.
323
Б) валюта тушумларининг кўпайишини таъминлаш мақсадида ташқи
иқтисодий фаолиятни кенгайтириш;
В) бозор талаби асосида тез ўзгарувчи янги технологияларни жорий
этиш ва маҳсулот сифатини ошириш ва ҳоказолар.
Г) ташқи иқтисодий муносабатларни Марказий Давлат органлари билан
келишилган ҳолда маҳаллий манфаатларни ҳисобга олиб ривожлантириш.
Ушбу фикрлардан келиб чиқиб, минтақавий сиёсатга – минтақалар
(ҳудудлар)
ижтимоий-иқтисодий
ривожланишидаги
мутаносибликни
таъминлаш ва улар ўртасидаги энг муҳим макроиқтисодий кўрсаткичлардаги
фарқларни, номутаносибликларни бартараф этишга қаратилган умуммиллий
сиёсатнинг муҳим таркибий қисмидир, деб таъриф бериш мумкин.
Минтақавий сиёсат кенг маънода мамлакат ҳудудларининг сиёсий,
иқтисодий ва ижтимоий ривожланишини бошқариш бўйича ҳокимият
органларининг мақсад ва вазифалари ҳамда уларни амалга ошириш
механизмини ифодалайди.
Do'stlaringiz bilan baham: