16.3.1-расм. 2017 йилда ЯИМ ни шакллантиришда ҳудудларнинг
иштироки (ЯИМга нисбатан фоизда)
1
.
Ушбу маълумотлардан кўриниб турибдики, ЯИМни шакллантиришда
ЯҲМ нинг улуши Қорақалпоғистон Республикасининг, Хоразм, Жиззах ва
Сирдарё вилоятларининг энг паст даражададир. Бу ҳол мазкур ҳудудларнинг
катта-кичиклиги, улардаги ЯҲМ ҳажми ҳамда ижтимоий-иқтисодий
ривожланиш даражасининг бошқа ҳудудлардагига қараганда бирмунча
орқада қолаётганлиги билан изоҳланади. Аммо бу кўрсаткич улар ўртасидаги
фарқларни тўлиқ ифодалай олмайди. Ўзбекистонда ҳудудлар ижтимоий-
иқтисодий ривожланишидаги фарқланиш даражасини ЯҲМ, саноат ва бошқа
тармоқларда аҳоли жон бошига ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ҳажмининг
ўртача республика даражасига нисбатан ҳисобланган индекс бўйича таҳлил
қилиш мумкин. Таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, аҳоли жон бошига ялпи
ҳудудий маҳсулот ишлаб чиқариш бўйича республика ҳудудлари ўртасидаги
фарқланиш вариацияси 2010 йилдаги 5,1 мартадан 2016 йилда 3,6 мартага
камайган. Саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришдаги энг юқори даражада
ривожланган ҳудуд билан энг қуйи поғонадаги ҳудуд ўртасидаги фарқ 2010
йилда 16,5 мартадан 2016 йилда12,8 мартага, шу даврга мос равишда аҳоли
жон бошига истеъмол маҳсулотлари ишлаб чиқаришдаги фарқ 12,6 мартадан
11,8 мартага, пулли хизмат кўрсатиш бўйича 14,1 мартадан 7,8 мартага
камайган (қаранг: 16.3.1-жадвал).
16.3.1-жадвал.
Ўзбекистонда ҳудудлар ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг
фарқланиш даражаси (аҳоли жон бошига индекс бўйича)
2
Ҳудудлар
Ялпи ҳудудий
маҳсулот
Саноат
маҳсулоти
Истеъмол
маҳсулотла
ри
Истеъмол
маҳсулотлар
и
2010
2016
2010
2010 2010 2016 2010
2016
Қорақалпоғисто
н
Республикаси
0,387 0,577
0,209
0,685 0,235 0,430 0,451
0,566
Андижон в.
0,654 0,613
1,377
0,762 2,952 1,278 0,999
0,605
Бухоро в.
0,999 0,954
0,713
0,895 0,862 1,025 1,924
0,798
Жиззах в.
0,592 0,608
0,291
0,431 0,413 0,614 0,542
0,551
Қашқадарё в.
0,842 0,778
1,265
0,903 0,325 0,564 0,510
0,522
Навоий в.
1,744 1,801
3,445
3,269 0,676 1,541 1,083
1,016
1
Мustaqillik yillarida (1991-2016 yillar) О`zbekiston Respublikasining makroiqtisodiy
ko`rsatkichlari tahlili //stat.uz/uz
2
ЎЗбекистон иқтисодиёти: ахборот-таҳлилий бюллетени январь-декабрь 2016 йил-
Т.:ИТМ,2017.-90,91,93-бетлар маълумотлари асосида тузилди.
334
Наманган в.
0,487 0,536
0,276
0,370 0,487 0,558 1,253
0,518
Самарқанд в.
0,553 0,621
0,421
0,622 0,938 0,954 1,570
0,583
Сурхондарё в.
0,486 0,601
0,247
0,255 0,243 0,256 0,404
0,553
Сирдарё в.
0,638 0,840
0,451
1,250 0,528 1,228 0,695
0,520
Тошкент в.
0,977 1,167
1,359
1,717 1,074 1,398 0,825
1,050
Фарғона в.
0,603 0,629
0,735
0,656 0,643 0,623 1,463
0,535
Хоразм в.
0,564 0,643
0,256
0,453 0,431 0,648 1,463
0,535
Тошкент ш.
1,985 2,088
2,227
1,682 2,896 3,013 5,702
4,033
Ўзбекистон
республикаси
1,000 1,000
1,000
1,000 1,000 1,000 1,000
1,000
Вариация
даражаси (марта)
5,1
3,6
16,5
12,8
12,6
11,8
14,1
7,8
Навоий
вилоятини
ҳисобга
олмаганда
10,6
10,5
Минтақа иқтисодиётини ривожлантирш ва унинг рақобатбардошлигини
ошириш учун минтақа (ҳудуд) мамлакатда локомотив ва таянч минтақаларни
белгилаб олиш лозим бўлади. Локомотив минтақа деб қуйидаги талабларга
жавоб берадиган минтақага айтилади:
- минтақада юк ва йўловчи ташиш оқимлари барқарор ўсиш кузатилади;
- минтақада мамлакат учун аҳамиятли бўлган нуфузли илғор илмий-
таълим маркази фаолият юритади;
- бутун мамлакат учун аҳамиятга эга бўлган стратегик ташаббус
шаклланади;
- юқори илмий-техникавий, интеллектуал, кадрлар ва ижтимоий
потенциалга эга бўлиш;
- мамлакат иқтисодий ривожланишида салмоқли улушга эга, яъни
ЯИМдаги улуши юқори бўлиши лозим;
- минтақада давлат, фуқаролик жамияти институтлари ва бизнес
вакиллари ўртасида стратегик ҳамкорликнинг мавжуд бўлиши;
- 10-15 йиллик истиқболда ушбу минтақа қўшни минтақа ва ҳудудлар
ривожланишига туртки бериш имконига эга бўлиши керак.
Малакатни территориал ривожланиш бош схемасига кўра таянч минтақа
белгилаб олиниб, унинг ривожлантириш вазифалари аниқланади. Бу эса
қуйидаги имкониятларни вужудга келтиради:
- мамлакатни халқаро бозорларга интеграциялашувини самарали
таъминлаш, ўз территориясида товарлар, молиявий маблағлар, ишчи кучи,
оқимларини, инновацияларни ишлаб чиқиш ва улар муоммаласини
бошқариш марказларини тўплашга мувоффиқ бўлинади;
335
- бир неча локомотив ва таянч ҳудудларни шакллантириш орқали
мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожланиши жадаллаштирилади, бошқа
минтақа (ҳудуд)лар учун янгиликлар яратиш манбасига айлантирилади. Бу
минтақалар қўшни минтақаларга ўз корхоналарининг буюртмаларини бериш,
айрим ишлаб чиқариш бўғинларини ташкил этиш орқали уларнинг ҳам
ривожланишига туртки беради;
- мамлакат минтақалари ўртасида инфратузилмавий, ишлаб чиқариш-
технологик ва ижтимоий-маданий алоқадорликни таъминлаш орқали
ижтимоий-иқтисодий ривожланишга эришилади;
- мамлакатда ижтимоий-иқтисодий ривожланиш лойиҳаларини кенг
миқиёсда амалга ошириш имкониятига эга бўлинади.
Минтақаларни
ижтимоий-иқтисодий
ривожлантириш,
уларнинг
рақобатбардошлигини ошириш ва иқтисодий хавфсизлигини таъминлашда
территориал-тармоқ кластерлар муҳим роль ўйнайди. Кластерларда баъзи
ҳудудларда айрим товарлар, бутловчи қисмларни хом ашёларни ишлаб
чиқариш ташкил этилади. Бунга Асакадаги енгил автомобиллар, уларнинг
бутловчи қисмларини ишлаб чиқаришнинг ташкил этилганлиги мисол
бўлади.
Кластер
ҳудуд
манфаатини
корхона
манфаати
билан
уйғунлаштиради. Кластер терриориал-ишлаб чиқариш ичида рақобат
муҳитини яратиб, ички ва жаҳон бозорларига маҳсулот ишлаб чиқаришни
ташкил этади ҳамда мазкур ҳудуд аҳолисини иш билан таъминлашни
яхшилайди, ҳудуднинг ҳар томонлама ривожланишига имконият яратади.
Кластер
иштирокчиси
бўлган
хўжалик
субъектларининг
ўзаро
алоқадорлигини, биргаликда илмий-тадқиқот, янги технологияни жорий
этиш, ишларини биргаликда амалга ошириш тажриба, билим ва асосий
фондлардан биргаликда фойдаланиш, рискларни камайтиришда, жаҳон
бозорларига чиқишда ҳудудни ривожлантириш, ободанлаштиришда ўзаро
ҳамкорлик қилиши кучаяди.
Минтақа (ҳудуд) ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш мақсадли
дастурларини ишлаб чиқиш кўзда тутилади. Бу дастурларни ишлаб чиқишда
ўзаро алоқадорлик ва давомийлик, ресурсларни тежаш, инфратузилмавий
таъминот тамойилларига асосланилади.
Бундай дастурларни ишлаб чиқиш ва минтақани ижтимоий-иқтисодий
ривожлантириш моделларини яратишда SWOT таҳлилидан фойдаланилади.
Ушбу таҳлил асосида минтақа, ҳудуднинг кучсиз ва кучли томонлари,
имкониятлари
ва
таҳдид,
хавф-хатарлар
аниқланади.
Минтақани
ривожлантиришнинг турли сценарийлари ишлаб чиқилади. Инерцион
ривожланиш сценарийсида барча тенденциялар амалда сақланади.
Экспортга-йўналтирилган
ривожланиш
сценарийсида
экспортга
336
йўналтирилган
ишлаб
чиқаришларни
ва
уларнинг
салоҳиятини
ривожлантириш ҳамда мустаҳкамлаш тадбирларни амалга ошириш кўзда
тутилади. Мабилизацион ривожлантириш сценарийсида ички захираларни,
ресурсларни, иқтисодий ўсиш омиллар ҳисобга олинади ва ривожланиши
мақсадида фойдаланишга йўналтирилади.
Мутаносиб ўсиш сценарийсида экспортга йўналтирилган ва ички
ресурсларни мобилизация қилиш вариантлари синтез қилинади, яъни
уйғунлаштирилади.
Минтақаларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш стратегиясини
прогнозлаштириш ва асослашда минтақа иқтисодий хавфсизлигини
таъминлаш вазифаларини ҳам ҳал этиш кўзда тутилади. Умуман ушбу
стратегияни ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишда қуйидаги вазифалар
белгиланади ва ҳал қилинади:
-
ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш мақсадлари,
вариантлари, сценарийлари ва кўламлари асосланади;
- ривожланишнинг объектив қонуниятлари ва тенденциялари ҳисобга
олинади;
- товар ва хизматлар, меҳнат, ресурслар ва молиявий бозорлар
шаклланиши ва ривожланиши истиқболлари аниқланади;
- минтақа ижтимоий ривожланиши, аҳоли турмуш даражаси ва
сифатининг ўсиши йўналишлари белгиланади;
- таркибий ва инвестициявий сиёсат йўналишлари шакллантирилади;
- минтақани ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришдаги муаммолар,
турғунлик ва танглик ҳолатлари аниқланиб, уларни ҳал этиш босқичлари
ҳамда муддатлари белгиланади;
- вилоятлараро, туманлараро ва ташқи иқтисодий муносабатларни
самарали
ривожлантириш
ҳамда
такомиллаштириш
йўналишлари
асосланади;
- экспорт салоҳиятини ривожлантириш ва мустаҳкамлаш бўйича чора-
тадбирлар ишлаб чиқилади;
- ташқи муҳитнинг аҳволини яхшилаш, табиатдан фойдаланишни
такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар асосланади ва ишлаб чиқилади
1
.
Минтақа,
ижтимоий-иқтисодий
ривожланишини
ва
иқтисодий
хавфсизлигини таъминлаш, рақобатбардошлигини оширишга қаратилган
дастурларнинг
амалга
оширилиши
минтақанинг
ўзини
ўзи
ташкиллаштирувчи, ўзини-ўзи бошқарувчи ва оқилона бошқариладиган
1
Кочергина Т.Е. Экономическая безопасность: Ростов на Дону, 2007. С.340-346.
337
ижтимоий-иқтисодий, этномаданий ва терристориаль-маъмурий бирлик
сифатида ривожланишига имконият яратади.
Do'stlaringiz bilan baham: |