310
Ушбу жадвалдан кўриниб турибдики, таҳлил даврида, яъни 2015 йилда
2011 йилга нисбатан микрокредит олган коллеж битирувчилари сони 3
баробардан зиёдга, ажратилган микрокредитлар миқдори эса 8,9 баробарга
ошди.
«Микрокредитбанк» АТБ томонидан 2016
йилда кичик бизнес ва
хусусий тадбиркорлик субъектларига 437,6 млрд. сўм миқдорида ёки 2015
йилнинг мос даврига нисбатан 1,2 баробарга кўп микромолиявий хизматлар
кўрсатилди
2
. Бундан ташқари, мазкур даврда Ташқи иқтисодий фаолият
миллий банки қошидаги Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари
экспортини қўллаб-қувватлаш жамғармаси кўмагида қарийб 2,9 млрд.
долларлик экспорт шартномалари имзоланиб, улар доирасида 470 та
тадбиркорлик субъекти томонидан 1,4 млрд.
долларлик экспорт амалга
оширилди. Жамғарма томонидан жами 3 356 та тадбиркорлик субъектига ўз
товар ва хизматларини ташқи бозорларга чиқариш бўйича ҳуқуқий, молиявий
ҳамда ташкилий хизматлар кўрсатилди.
Кичик
бизнес
субъектларининг
инвестицион
лойиҳаларини
молиялаштириш учун халқаро молия институтларининг имтиёзли кредит
линиялари ҳисобидан 206,7 млн. АҚШ доллари миқдорида кредитлар
ажратилди.
Республика
ҳудудларини
ижтимоий-иқтисодий
ривожлантириш
дастурларига асосан тижорат банклари томонидан 2,0 трлн.сўм ёки 2015
йилга нисбатан 25 фоизга кўп миқдорда кредитлар ажратилди.
Тижорат
банклари томонидан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига
берилган ушбу кредитлар 2016 йилда иқтисодиётимизнинг турли соҳаларида
200 мингдан зиёд иш ўринлари ташкил этишда муҳим омил бўлди
3
.
Банк
фаолиятининг
қонунчилик
ва
меъёрий
асосларини
такомиллаштириш, тизимда ишбилармонлик муҳитини тубдан яхшилаш
ҳамда тадбиркорлик фаолиятини юритиш учун янада қулай шарт-шароитлар
яратиш бўйича амалга оширилган чора-тадбирлар:
- кичик тадбиркорлик субъектларининг банк ҳисоб варақларидан давлат
бюджети ва бюджетдан ташқари жамғармаларга солиқ ва бошқа
мажбурий тўловларни тўлашда банк хизмати учун тўлов
ундириш
бекор қилинди;
1
Микрокредитбанк” ОАТБ маълумотлари асосида муаллиф томонидан тузилди.
2
Монетар сиёсатнинг 2017 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари.// Ўзбекистон
Республикаси Марказий банки.
3
Монетар сиёсатнинг 2017 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари.// Ўзбекистон
Республикаси Марказий банки.
311
- қарз олувчи томонидан Ўзбекистон Республикаси валюта биржасига
конвертация учун йўналтирилган кредит маблағлари бўйича фоизларни
ҳисоблаш сотиб олинган хорижий валюта қарз олувчининг махсус
валюта ҳисоб рақамига ўтказилган кундан бошлаб амалга оширилиши
йўлга қўйилди.
Айтиш лозимки, мамлакатимизда том маънодаги рақобат муҳити
шаклланаётган ҳозирги шароитда кичик бизнес ва
хусусий тадбиркорлик
субъектлари ўз фаолиятларида фақат имтиёзлар ва преференцияларга суяниб
қолмасдан, ўз имконият ва салоҳиятларига таяниб, рақобатбардошлигини
оширишга интилишлари мақсадга мувофиқ бўлади. Шу боисдан, ўз кучи,
маблағи, имконият ва салоҳиятига таяниб, фаолият юритадиган оилавий
тадбиркорлик корхоналари истиқболда рақобатбардош хўжалик субъектлари
сифатида миллий иқтисодиёт ривожланишида муҳим роль ўйнаши мумкин.
Мамлакатимизда
кичик
бизнес
ва
хусусий
тадбиркорликни
нг
ривожланишини давлат томонидан тартибга солиш ва қўллаб-қувватлаш
механизмининг шакллантирилганлиги ҳамда амалиётга қўлланилганлиги
учун бу соҳа жадал ривожланиш тентенциясига эга бўлмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: