146
Япониянинг ташқи савдо алоқалари.
Япония иқтисодиѐти учун ташқи
савдо муҳим аҳамиятга эга. Импорт кўпинча ѐқилғи, озиқ-овқат маҳсулотлари,
саноат хом-ашѐси ва саноат жиҳозларидан иборат. Экспорт турлари ўзгарувчан
бўлиб, ишлаб чиқарилаѐтган маҳсулотларнинг деярли барчаси мижоз талабини
ҳисобга олади. Автомобиллар асосий бозорлари сифатида АҚШ, Канада,
Австралия, Германия ва Буюк Британия каби йириқ авмобил ишлаб чиқарувчи
мамлакатлар қаторида Япония иқтисодиѐти учун ҳам автомобиллар экспорти
муҳим рол ўйнайди. Офис техникаси, илмий ва оптик ускуналар экспорти ҳам
жуда муҳимдир (Коника, Херох). Жанубий Корея, Хитой ва Тайван
Япониянинг темир ва пўлатдан асосий харидорлари орасида, пластик
материаллар ҳамда минерал ўғитлар асосан, Жанубий Корея ва Жануби-
Шарқий Осиѐ мамлакатларига етказилади.
Тўқимачилик материаллари Хитой, АҚШ, Гонконг, ва Саудия
Арабистони мамлакатларига йўналтирилади. Япония умумий экспортининг
атиги кичик бир қисми (тахминан 0,5%) озиқ-овқат маҳсулотларидан иборат.
Японияда ўсиб бораѐтгани ташқи савдо салдоси билан бюджет муаммолари
АҚШ президенти Доналд Трампнинг талабномасига асосланиб ТПП
минтақавий интеграцион гуруҳдан мамлакати чиқиб кетиш таҳдиди билан
алоқалар кескин тус олмоқда. Ишлаб чиқарилган маҳсулотлар Япониянинг
товар экспортининг кўп қисмини ташкил этади ва дунѐ бўйича эса 15 фоизини
ташкил этмоқда.
Япония экспорти январ ойида 12,3 фоизга ўсиб, 1,9 фоизга кўпайган
ҳолда, 2018 йил февраль ойида 6,463 миллиард ЖПЙни ташкил этиб нисбатан
1,8 фоиз ошди. Транспорт воситаларининг савдоси 11,4 фоизга ўсди,
автомобиллар (17,9 фоиз), машиналар ва электр техника воситалари эса 0,6
фоиз ва 3,1 фоизга камайди. Асосий савдо шерикларининг экспорти Европа
Иттифоқига (11,5%), АҚШ (4,3%) ва Жанубий Кореяга (0,7%), Хитойга (-9,7%)
ва Тайван (6,3%) га тўғри келди. Японияда экспорт 1963 йилдан 2018 йилгача
ўртача 3,291,57 млрд. ЖПЙни ташкил этган. Бу эса, 2008 йил март ойида
7,681,69 млрд. ЖПЙдан юқори бўлиб, 1963 йил январ ойида рекорд даражадаги
кўрсаткич 105,08 млрд. ЖПЙни ташкил этди.
Япония импорти ўтган йилга нисбатан 16,5 фоизга ўсиб, 2018-йил феврал
ойида 6,460 млрд. ЖПЙга тенг бўлди. Январ ойида 17,1 фоизга кўтарилиб, 7,9
фоизга ўсди. Импортнинг асосий қисми: минерал ѐнилғи (10,8 фоиз); электр
машинасозлиги (12,3 фоиз); бошқалар (22,3%), улардан кийим-кечак ва
аксессуарлар (38,4%) ва илмий, оптик асбоблар (12,6%); машиналар (21,2
фоиз); кимѐвий моддалар (22,9 фоиз); озиқ-овқат маҳсулотлари (21,2 фоиз);
ишлаб чиқарилган маҳсулотлар (22,3 фоиз); хом ашѐ (20,3 фоиз)ни ташкил
этди. Шу билан бирга, транспорт воситаларининг импорти 4,2 фоизга камайди.
Асосий савдо шериклари орасида Хитой (39,2%), Жанубий Корея (17,9%),
Тайван (8,6%), Австралия (18,4%), АҚШ (5,2%), Германия (10,3%) ва Саудия
Арабистони фоизга).
Do'stlaringiz bilan baham: