Дарслик тошкент – iqtisodiyot – 2019


Иқтисодий интеграциянинг миллий давлатлар иқтисодиѐтига



Download 2,47 Mb.
Pdf ko'rish
bet103/148
Sana16.04.2022
Hajmi2,47 Mb.
#556665
1   ...   99   100   101   102   103   104   105   106   ...   148
Bog'liq
Исмаилова Н С , Шагазатов У У Жахон иқтисодиёти ва халқаро (1)

Иқтисодий интеграциянинг миллий давлатлар иқтисодиѐтига 
таъсири 
Европа ҳамжамияти юзага келгунга қадар иқтисодиѐт фанида 
«иқтисодий интеграция» термини маълум эмас эди. Бироқ миллий давлатлар 
орасидаги «бозорлар интеграцияси» ва «сиѐсат интеграцияси» каби жараѐнлар 
узоқ вақтлардан бери мавжуд. Ягона миллий бозорлар савдонинг стихияли 
ривожланиши ва меҳнат тақсимоти натижасида шаклланиб келди. Бу 


171 
жараѐнларнинг юқори босқичи сифатида бирлашган халқ хўжалиги 
комплексларининг юзага келиши бўлди. 
10.2.1-расм. Мамлакатлар иқтисодиѐти кўшилиши натижасидаги 
интеграцион жараѐнни вужудга келиши 
Европа интеграциялашувининг йўли ҳам шу каби бўлди: ягона ички 
бозор яратилди, Европа ҳамжамияти бўйлаб ягона иқтисодий қонунчилик 
тизими ва ягона (ѐки ҳеч бўлмаганда уйғунлашган) иқтисодий сиѐсат олиб 
борила бошланди. Бироқ алоҳида олинган миллий давлатлар ичидаги 
бирлаштирувчи жараѐнлар билан давлатлараро бирлаштирувчи жараѐнлар 
орасида жиддий сифат жиҳатидан фарқлар мавжуд эди. 
 
§ 10.3. Ўзбекистоннинг интеграцион жараѐнлардаги иштироки
Ўзбекистон Республикаси мустақилликка эришгач ҳам сиѐсий, ҳам 
иқтисодий соҳада кўпгина ютуқларга эришди. Республикамизнинг жаҳон 
ҳамжамиятида фаол иштирок этиши ва Ўзбекистоннинг миллий манфаатларига 


172 
мос келадиган кўп томонлама сиѐсат юритиши давлатимизнинг жаҳон 
хўжалигида тутган ўрнини мустаҳкамлашнинг муҳим шартидир. 
Эндиликда Ўзбекистон ташқи сиѐсат майдонида борган сари муносиб 
ўрин эгалламоқда. Биз қўйган кўпгина амалий қадамлар Ўзбекистоннинг 
ҳалқаро ҳамжамиятда узоқ муддат мобайнида яратувчилик фаолияти билан 
шуғулланиш истиқболига мўлжаллангандир. 
Бошқа давлатлар билан бўладиган иқтисодий интеграция давлатнинг ҳар 
хил эҳтиѐжларини қондириш ва самарадорлигини оширишнинг муҳим омили 
ҳисобланади ва фан-техника тараққиѐтини жадаллаштиришга, миллатлар ва 
элатларнинг яқинлашувига, аҳолининг турмуш даражасини оширишга ѐрдам 
беради. 
Ҳар қандай давлат хоҳ кичик, хоҳ катта булсин, иқтисодий интеграциясиз 
ривожланиши тез бормайди. Буни кўпгина давлатлар ўз тажрибаларида 
исботлашди. 
Иқтисодий 
интеграцияни 
ривожлантиришга 
қаратилган 
Ўзбекистон Республикаси сиѐсати ҳам иқтисодиѐти юксак даражада 
ривожланишига эришишга қаратилган. Иқтисодий интеграция иқтисодиѐтга 
бевосита қуйидаги натижалага эриш имкониятини беради :товарлар, 
капиталлар, хизматлар эркин ҳаракат қилади; рақобат кучаяди; ишлаб чиқариш 
кучлари ривожланади; ишлаб чиқариш самарадорлиги ортади; сифатли ва арзон 
товарлар ишлаб чиқарилади; истеъмолчиларнинг талаби ортиб боради; таклиф 
қилинадиган товарлар номенклатураси кўпаяди; бозорларнинг ривожланган
шакллари пайдо бўлади ва умумий бозорлар ташкил қилинади; ишсизлик 
даражаси пасаяди; миллий иқтисодиѐтдаги фарқлар йўқолиб боради; янги 
кучли умумий иқтисодиѐт шаклланади; миллий иқтисодиѐт ривожланиб 
боради; энг муҳими кишилар ҳаѐти фаровонлиги ошади ва ҳ.к. 
Бу натижаларга эришиш учун Ўзбекистон Республикаси Марказий 
Осиѐ, МДҲ давлатлари, ривожланган ва ривожланаѐтган қолаверса, Европа
Иттифоқи давлатлари билан ҳамкорликка эришишга ҳаракат қилиши керак. 
Ўзбекистон дунѐ хўжалиги тизимига кириб борар экан, унинг халқаро 
иқтисодий алоқалари узоқ ва яқин хорижий мамлакатлари билан тараққий 
этмоқда. Ўзбекистонинг МДХ ва Иқтисодий Ҳамкорлик Ташкилоти каби 
интеграция уюшмаларида иштирок этиши мамлакатимизнинг дунѐ миқѐсидаги 
обрў эътиборини янада орттиради.
Ўзбекистон Республикаси аъзо бўлиб кирган энг муҳим бирлашмалардан 
бири - Мустақил Давлатлар ҳамдўстлиги (МДҲ) бўлиб, у 1991 йил декабрда 
тузилган. 
Ҳозир 
МДҲга 
Озарбайжон 
Республикаси, 
Арманистон
Республикаси, Белорусь Республикаси, Қозоғистон Республикаси, Тожикистон 
Республикаси, Қирғизистон Республикаси, Молдова Республикаси, Россия 
Федерацияси, Туркманистон Республикаси, Ўзбекистон Республикаси ва 
Украина киради. 
Ўзбекистон собиқ Иттифоқ республикалари билан алоқаларга катта 
аҳамият бериб, аввалбошдоноқ Мустақил давлатлар ҳамдўстлигини тузиш 
ғоясини 
қўллаб-қувватлади. 
Бундай 
ҳамкорликка 
ҳамдўстлик 
мамлакатларининг ҳудудий яқинлиги ва иқтисодий жиҳатдан боғланганлиги 


173 
эмас, балки чукур тарихий, маданий ва маънавий алокалар, катта тарихий давр 
мобайнида халкларимизнинг такдири муштараклиги ҳам асос булмокда. 
Ўзбекистоннинг МДҲ мамлакатлари билан иқтисодий ҳамкорлиги 
механизмини 
такомиллаштиришнинг 
асосий 
йўналишлари иқтисодий 
эркинлаштириш, уни бозор тамойилларига изчиллик билан ўтказиш, хўжалик 
тузилмасини қайта қуришдан иборат умумий йўл билан белгиланади. 
МДҲ 
давлатлари 
Ўзбекистоннинг 
асосий 
савдо 
иқтисодий 
ҳамкорларидан бири ҳисобланади. Уларнинг ҳиссасига республика ташқи савдо 
умумий ҳажмининг 30% дан ортиғи тўғри келади. Ўзбекистон ва МДҲ 
мамлакатлари мол айирбошлаш динамикаси тенглик ва ўзаро фойдали 
тамойилларга 
асосланган, 
савдо-иқтисодий 
муносабатларнинг 
изчил 
ривожланаѐтганлигидан далолат беради. 2000-2007 йиллар давомида 
Ўзбекистон билан йирик савдо алоқаларини олиб борувчи давлатлар Россия, 
Қозоғистон, Украина ҳисобланадилар.
Мустақил Давлатлар ҳамдўстлиги мамлакатлари билан иқтисодий 
муносабатларнинг 
шакли 
ва 
таркиби 
тубдан 
ўзгариб 
бормоқда. 
Ўзбекистоннинг мавқеи тобора мустағкамланмоқда. МДХдаги кўпгина 
мамлакатлар билан савдо-тўлов соҳасида Ўзбекистон ижобий сальдога эгадир. 
Россия Ўзбекистоннинг энг муҳим савдо ҳамкори ҳисобланади. 
Ўзбекистон Республикасидан асосан пахта толаси, озиқ-овқат, машина ва 
ускуналар, ѐнилги маҳсулотлари, кимѐ маҳсулотлари экспорт қилинади. 
Марказий Осиѐ мамлакатлари билан ҳамкорлик қилиш минтақанинг 
ривожланиши ва давлатлар иқтисоди учун муҳим аҳамиятга эга. 
Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти И.А. Каримов 
интеграция ҳақида гапирар экан, манфаатлар бирикувининг хилма-хил 
механизмлари ва шакллари ҳамда интеграция турлари мавжудлигига 
асосланади. "Биз интеграция жараѐнлари ва бозор ислоҳатларини 
ривожлантиришга, 
Марказий 
Осиѐ 
минтақасида 
умумий 
бозорни 
шакллантиришга алоҳида аҳамият берамиз.
Фақат ўзининг тор миллий қобиғида қолиб кетмаган бозоргина 
хорижиий инвестицияларнинг катта оқимини жалб қилиб, минтақа 
мамлакатларининг барқарор ривожланиши ва фаровонлигини таъминлай 
олади" 
24

Ўзбекистоннинг мавқеи минтақада аҳамиятли бўлишига қарамай, бир 
қанча жуғрофий-сиѐсий омиллар мамлакатнинг стратегик имкониятларини 
чеклаб қўяди. Мамлакат қолган Марказий Осиѐ давлатларининг барчаси 
сингари денгизга чиқиш йўлига эга бўлмайгина қолмай, балки жаҳон 
транспорт коммуникацияларига эркин кира олмайдиган давлатлар билан 
қуршаб олинган. Аммо шулар билан бир қаторда сув ресурсларининг 
чекланганлиги, Фарғона водийсида аҳолининг зичлиги, қишлоқ хўжалигида 
банд бўлган аҳоли салмоғи катта эканлиги республикамизда интеграция 
жараѐнларини ривожлантиришни тўхтатмайди.
24
Каримов И.А. Бизнинг бош максадимиз жамиятни демократлаштириш ва янгилаш, мамлакатни 
модернизация ва ислох этишдир. -Т.: Ўзбекистон, 2005-96 б


174 
Ўзбекистон Републикаси 1992 йилда Иқтисодий Ҳамкорлик Ташкилоти 
(ИҲТ) аъзоси бўлди. ИХТ Афғонистон Ислом Давлати, Озарбайжон 
Республикаси, Эрон Ислом Республикаси, Козоғистон Республикаси, Покистон 
Республикаси, Тожикистон Республикаси, Туркия Республикаси, Туркманистон 
Республикаси, Ўзбекистон Республикаси каби давлатларни бирлаштиради. 1992 
йилда Техронда олий даражадаги ИХТ учрашуви пайтида эълон қилинган 
ахборотда ИХТ аъзоларининг иқтисодий фаровонлиги йўлида кўптомонлама 
минтақавий ҳамкорлигини кўзда тутувчи мақсадлар ва вазифалар эълон 
қилинди.
Ўзбекистоннинг Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотига интеграциялашуви -
транспорт, алоқа савдо, инвестиция ва энергетика сингари устувор соҳаларни 
ривожлатириш учун имконият яратади. Бу соҳалардаги ҳамкорлик 
жараѐнларини жадаллаштириш имконини беради. Транзит савдо, минтақа 
ичида халқаро ҳуқуқий меъѐрларга мувофиқ божхона тадбирларининг умумий 
тизимини яратиш юзасидан лойиҳалар амалга оширилмоқда. Туркманистон ва 
Ўзбекистонни Афғонистон орқали Карчи ва Гвадар портлари билан 
бирлаштирувчи транзит йўлларига алоҳида эътибор берилмокда. Термиз-
Хирот-Кандахор-Чаман
 
темир йўли ва унинг Хирот-Кушка, Керман-Зохидон,
Астаре (Озарбайжон) -Решт-Казвин тармоқлари билан, шунингдек Авн кули
атрофидан айланиб ўтувчи темир йўлини тугаллаш мақсадида уларга ҳам
устивор аҳамият берилиши лозим. 
Минтақада газ ва нефть ўтказиш тармокларини ривожлантириш 
режалари ишлаб чиқилди ва маъқулланди. Бунда Туркманистондан Эрон ва 
Туркия орқали Покистонга, шунингдек Эрондан Покистонга ўтадиган газ 
кувурлари қурилиши алоҳида эътиборда турибди. ИХТ аъзоси бўлган 
Марказий Осиѐдаги бошқа мамлакатлар ҳам бу газ кувурларидан 
фойдаланишлари мумкин. 
ИХТ аъзоси бўлган мамлакатлар ўртасидаги савдони янада 
ривожлантириш мақсадида бошқа минтақалардаги ва жаҳон савдо 
мухитидаги тажрибани ҳисобга олган ҳолда эркин савдо минтақаси
2002 йил 10 июнда Козоғистон, Хитой Халқ Республикаси, Қирғизистон, 
Россия Федерацияси, Тожикистон ва Ўзбекистон давлат бошлиқлари 
томонидан Шанхай ҳамкорлик Ташкилотининг Хартияси - асосий низом 
ҳужжатига қўл қўйилди. Ўзбекистон бу ташкилотга 2001 йилда аъзо бўлган 
эди. Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо бўлиш Ўзбекистон ва ташкилот 
аъзолари учун икки томонлама манфаатли. Иштирокчи давлатлар учун
Ўзбекистон муҳим стратегик шерик ҳисобланади. Чунки тарихий «Буюк ипак 
йўли»нинг қайта тикланишида Ўзбекистоннинг иштироки муҳим аҳамиятга 
эгадир. Узбекистон учун эса бу Европа ва Осиѐ-Тинч океани минтақасига 
чикиш учун ишончли йўл ҳисобланади ва иштирокчи мамлакатлар билан турли 
йўналишдаги алоқаларни ривожлантириш имкониятини беради. 
Ўзбекистонда содир бўлаѐтган ўзгаришларнинг бошланғич нуқтаси 
сифасида мамлакат иқтисодий ривожланиш моделининг ўзгарганлигини олиш 
мумкин. Республикада чорак аср давомида мавжуд бўлган қисман ѐпиқ 
(изоляцион) ва импортни ўрнини босиш иқтисодиѐти ўз вазифасини бажариб 


175 
бўлди ва ривожланишнинг янги босқичи, биринчи навбатда, ташқи бозорларга 
чиқиш зарурати билан долзарб бўлиб қолди.
Давлат бошқарувида амалга оширилаѐтган ислоҳотлар, Ўзбекистондаги 
иқтисодий ва ижтимоий ҳаѐтда юз бераѐтган либерализация ҳам шундан 
далолат беради. Табиийки, бундай қатъий ислоҳотлар Тошкентнинг ташқи 
сиѐсатини ўзгартирмасдан қўймайди. Гарчи унинг стратегик тамойиллари 
ўзининг аввалги қиѐфасини сақлаб қолаѐтган бўлса ҳам: яъни йирик дунѐ 
марказларидан бир хил узоқликда бўлиш, ким бўлишидан қатъий назар икки 
томонлама муносабатларнинг устуворлиги, кўп томонлама интеграция 
форматларида иштирок этмаслик. Ўзбекистон ташқи сиѐсати асосида ҳар 
доимгидек эгоистик миллий манфаат мавжуд — мамлакатга ҳар қандай зарар 
келтириши мумкин бўлган келишувлар рад этилади. 
Ўзбекистон президентининг минтақавий муносабатлар устуворлиги 
ҳақидаги илк баѐнотлари кузатувчиларга жуда оптимистик хулосалар қилишга 
имкон берди, хусусан, минтақада 5 та собиқ иттифоқ давлатларининг 
қандайдир интеграцион иттифоқи яратилиши ҳақида тахминлар юзага келди.
Шунга қарамай, Остонада март ойида Тошкент ташаббуси билан амалга 
оширилаѐтган тадбир ўтказилади.
Марказий Осиѐ давлатлари ва Қозоғистон раҳбарлари иштирокида бўлиб 
ўтадиган минтақавий саммит аллақачон катта шов-шувларга сабаб бўлди, 
негаки ташаббус турли интеграцион лойиҳаларнинг анъанавий тарафдори 
Қозоғистонга эмас, балки Ўзбекистонга тегишли эди. 
2017 йил ноябрда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиѐев минтақадаги 
муаммоларни олий даражада муҳокама қилиш ва самарали ҳал этиш имконини 
берувчи Марказий Осиѐ давлатлари раҳбарларининг маслаҳат кенгашини 
ташкил этиш таклифи билан чиққан эди. Остонада ушбу ғоя қўллаб- 
қувватланди ва унга аниқ ташкилий шакл берилди. Аммо, ўша вақтадаѐқ 
Ўзбекистон Президенти бунда гап янги халқаро ташкилот ѐки қандайдир 
интеграцион тузилма ҳақида бормаѐтганига аниқлик киритиб ўтган эди. 
Барча собиқ иттифоқ мамлакатларининг интеграция ташаббуслари, улар 
эса ўндан ортиқ бўлган, ижобий натижани кўрсатмаган, Марказий Осиѐнинг 
бирлиги, маданияти ва умумий тарихи ҳақидаги гап сўзлар афсона бўлиб, 
замонавий ахборот олами бунга тўлиб-тошган. 
Ўзбекистон Президентининг минтақавий муносабатлар устуворлиги 
ҳақидаги илк баѐнотлари кузатувчиларга жуда оптимистик хулосалар қилишга 
имкон берди, хусусан, минтақада 5 та собиқ иттифоқ давлатларининг 
қандайдир интеграцион иттифоқи яратилиши ҳақида тахминлар юзага келди 

Download 2,47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   99   100   101   102   103   104   105   106   ...   148




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish