Дарслик тошкент – iqtisodiyot – 2019



Download 2,47 Mb.
Pdf ko'rish
bet105/148
Sana16.04.2022
Hajmi2,47 Mb.
#556665
1   ...   101   102   103   104   105   106   107   108   ...   148
Bog'liq
Исмаилова Н С , Шагазатов У У Жахон иқтисодиёти ва халқаро (1)

1. Ахборот функцияси. 
Халқаро молия ташкилотлари жаҳон хўжалиги ривожланишининг 
умумий тенденциялари ҳамда бирор бир давлатнинг иқтисодий ҳолати 
тўғрисида маълумотлар олиш мумкин бўлган ахборот маркази ролини 
бажаради. Халқаро валюта-кредит ташкилотлари ўтказилган халқаро 
конференциялар, йиғилишлар, тадқиқотлар натижалари бўйича статистик 
материалларни нашр этиб боради. 
2. Маслаҳатчи функцияси. 
Халқаро молия ташкилотлари мамлакатларнинг хукуматларига валюта-
кредит ва молия сиѐсатини ўтказиш бўйича маслаҳатлар беради. 
3. Тартибга солиш функцияси. 
Халқаро молия ташкилотлари халқаро молия муносабатларини тартибга 
солиш функциясини ҳам бажаради. Жумладан, ХВФ тўлов балансида 
муаммоларга эга бўлган мамлакатларга вақтинчалик молиявий ѐрдам 
кўрсатади. ХВФ мамлакатларга миллий валюта курсини бир маромда сақлаш 
учун ҳам бир неча бор вақтинчалик ѐрдам кўрсатган. 
4. Башорат қилиш функцияси. 
Халқаро молия ташкилотлари миллий ва жаҳон иқтисодиѐти 
ривожланишининг башоратини амалга оширади. Халқаро молия ташкилотлари 
универсаллик даражаси ва мақсадларига боғлиқ ҳолда жаҳон аҳамиятига эга 
бўлган, минтақавий, шунингдек фаолияти жаҳон хўжалигининг маълум бир 
соҳасини қамраб олувчи ташкилотларга ажратилади. 
Халқаро иқтисодий муносабатларнинг асосий шаклларини тартибга 
солувчи халқаро ташкилотларни ташкил этиш ғояси 1929-1933 йиллардаги 
жаҳон иқтисодий инқирози таъсири натижасида юзага келди. 
Халқаро молия ташкилотлари жаҳон иқтисодиѐтини ривожлантириш 
соҳасидаги муайян масалаларни ҳал этиш учун аъзо мамлакатларнинг 
молиявий ресурсларини бирлаштириш орқали ташкил этилади. Ушбу 
масалалар қуйидагилардан иборат бўлиши мумкин: 
- халқаро савдони рағбатлантириш ва қўллаб-қувватлаш, жаҳон 
иқтисодиѐтини тартибга солиш ҳамда барқарорлаштириш мақсадида халқаро 
валюта ва фонд бозоридаги операциялар


179 
- бюджет дефицитини молиялаштириш ва давлат лойиҳаларини амалга 
оширишга кредитлар – давлатлараро кредитлар; 
- халқаро лойиҳалар (лойиҳада тўғридан-тўғри, шунингдек резидент 
тижорат ташкилоти орқали иштирок этувчи бир нечта мамлакатлар 
манфаатларига дахлдор бўлган лойиҳалар) соҳасидаги кредитлаш ва 
инвестиция фаолияти; 
- халқаро бизнесга ижобий таъсир кўрсатишга (масалан, инфратузилма 
лойиҳалари, информацион технологиялар соҳасидаги лойиҳалар, транспорт ва 
коммуникация тармоқларини ривожлантириш ва бошқ.) ички лойиҳалар (битта 
мамлакатнинг ѐки резидентнинг тижорат ташкилоти манфаатларига бевосита 
дахлдор бўлган лойиҳалар) соҳасидаги кредитлаш ва инвестиция фаолияти
- фундаментал илмий тадқиқотларни молиялаштириш ва ҳайрия фаолияти 
(халқаро ѐрдам дастурларини молиялаштириш). 
Халқаро молия ташкилотлари ўз функцияларини амалга ошириш учун 
инвестицион лойиҳани фундаментал ўрганишдан глобал фонд бозорларидаги 
операцияларгача рискларни бошқариш ҳамда молиявий ва инвестицион 
таҳлилнинг замонавий технологияларидан фойдаланади. 
Халқаро молия ташкилотлари қуйидаги мақсадларни кўзлаган ҳолда 
фаолият юритади: 
- жаҳон иқтисодиѐти ва халқаро молияни барқарорлаштириш мақсадида 
жаҳон ҳамжамиятида ҳаракатларни бирлаштириш; 
- валюта ва молия-кредит муносабатларини халқаро тартибга солишни 
амалга ошириш; 
- жаҳон валюта ва молия-кредит сиѐсатининг стратегия ва тактикасини 
ҳамкорликда ишлаб чиқиш ва мувофиқлаштириш. 
Халқаро молия ташкилотларида қатнашиш даражаси ва алоҳида 
мамлакатларнинг таъсири уларнинг капиталдаги бўнагининг миқдори билан 
аниқланади. 
Халқаро молия ташкилотлари фаолиятининг самарадорлиги муайян 
даражада аъзо мамлакатларнинг хукумати ва давлат ташкилотлари ва билан 
бўладиган ўзаро муносабатга боғлиқ бўлади. Шундай экан халқаро молия 
ташкилотларининг инвестицион фаолияти кўп ҳолларда йирик халқаро 
лойиҳалар бўйича рискларни бошқариш ва суғурталашни амалга оширувчи 
давлат ташкилотлари билан яқин хамкорликни талаб этади. 

Download 2,47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   101   102   103   104   105   106   107   108   ...   148




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish