Дарслик тошкент – iqtisodiyot – 2019


§ 11.5. ЖСТнинг ташқи савдо операцияларини тартибга солиш



Download 2,47 Mb.
Pdf ko'rish
bet113/148
Sana16.04.2022
Hajmi2,47 Mb.
#556665
1   ...   109   110   111   112   113   114   115   116   ...   148
Bog'liq
Исмаилова Н С , Шагазатов У У Жахон иқтисодиёти ва халқаро (1)

§ 11.5. ЖСТнинг ташқи савдо операцияларини тартибга солиш 
услублари 
Жаҳон амалиѐтида ташқи савдо операцияларини тартибга солишни тариф 
ва нотариф услублари мавжуд бўлиб, уларни қай меъѐрда ва қай кўламда 
қўлланилиши ҳар бир давлатнинг ташқи иқтисодий сиѐсати ва ташқи 
иқтисодий фаолиятидаги асосий йўналишлари билан белгиланади. ЖСТ 
талабларига кўра барча ташқи савдо операциялари имкон қадар тарифлар 
ѐрдамида, яъни божхона божлари асосида тартибга солишни мақсадга мувофиқ. 
ЖСТ ташкил этилгунга қадар ГАТТ 1960-йиллар охирларида нотариф 
услубларни ташқи савдо операцияларини тартибга солишда қўлланилиши 
―халқаро савдони эркин оқимига тўсқинлик қилувчи, тарифдан ўзга барча 
чоралар‖-деб эътироф этган. Уларни туркумлаш ва тегишли гуруҳларга 
ажратиш бўйича ҳозирги кунгача халқаро миқесда келишилган ва тасдиқланган 


193 
умумий бир қоида йўқ. Шу туфайли ташқи савдони давлат томонидан нотариф 
услублар асосида тартибга солишда халқаро (универсал) меъерий ҳужжат 
мавжуд эмас.
25
ЖСТ, халқаро савдо палатаси, БМТнинг савдо ва ривожланиш бўйича 
Конференцияси, Жаҳон тараққиѐт ва тикланиш банки, АҚШ тариф комиссияси 
ҳамда турли олимларнинг нотариф услубларини туркумлашга ўзгача 
ендашувлари мавжуд. БМТни савдо ва ривожланиш конференцияси ташқи 
савдодаги нотариф услубларни (нотариф чекловларни) қуйидаги туркумларга 
бўлади ва у умуман олганда ЖСТнинг туркумлашига мос келади: 
а) паратариф услублар 
б) нархларни назорат этиш чоралари 
с) молиявий чоралар
д) миқдорий назорат чоралари (квоталаш) 
е) автоматик лицензиялаш чоралари 
и) монополистик чоралар 
ф) техник чоралар 
Паратариф услублар ўз мазмунига кўра тегишли давлат ҳудудида 
хорижий товарларни киритиш чоғидан божхона божларидан ташқари мавжуд 
бўлган барча тўловлар, солиқлар, акцизлардан таркиб топган бўлиб, божхона 
ѐки бошқа савдони назорат этувчи органлар томонидан ундирилади. Бир 
кўришдан улар божхона божлари сингари қўлланилсада, иқтисодий мазмунига 
кўра нотариф услублар саналади. Масалан, қўшимча қиймат солиғи (ҚҚС), 
акцизлар, божхона ундирувлари, ички солиқлар, махсус мақсадли тўловлар. 
Улар ичида ҚҚС, акцизлар жуда кенг қўлланилсада, айрим давлатларда эса 
ўзгача тарздаги тўловлар, солиқлар тарзида белгиланган. 
Масалан, Австрияда ―Экспортни ривожлантириш фондига йиғим‖, 
Данияда ―Атроф муҳит ҳимояси учун йиғим‖, Швецияда ―Ўсимликларни 
ҳимоялаш учун солиқ‖, Финландияда ―Чиқиндиларга кураш учун йиғим‖ ва 
бошқа шу каби йиғим ва солиқлар шулар жумласидандир. Умуман олганда 
паратариф услублар тегишли мамлакатнинг ялпи божхона режимига билвосита 
таъсир ўтказади.
Нархни назорат этиш чоралари-импорт қилинаѐтган товарлар нархини 
сунъий камайтиришига еки экспортер давлатдаги экспорт субсидияларига 
қарши белгиланган барча турдаги чора тадбирларни ўз ичига олади. Бу ҳолат 
кўпгина импортѐр давлатларга жаҳон экспорт нархларидан паст нархларда 
товарлар киритилишида учрайди ва антидемпинг тўловлари (пошлиналарни) 
қўлланилишини келтириб чиқаради. 
ГАТТнинг 1994 йилларда қабул қилинган VI- моддасига (одатда у 
―Антидемпинг Кодекси‖ деб аталади) кўра, дастлаб демпинг ҳолатини 
(фактини) аниқлаш услуби орқали антидемпинг тўловлари (пошлиналарни) 
қўллаш юридик жиҳатдан асосланиши лозим. Шундан сўнг, антидемпинг 
тўловларни (пошлиналарни) қўллаш учун тегишли текширувлар ўтказилади ва 
25
Назарова Г.Г.,
Халилов Х.Х., Ханова И.М.,
Хакимов Н.З., Бобожонов Б.Р. Жахон иқтисодиѐти. 
-
Т.: МЧЖ 
―RAM-S‖, 2007 й



194 
у ҳақиқатда импортѐр давлатнинг тегишли тармоғи учун моддий зарар 
етказганлигини аниқлаш керак. 
Кўплаб давлатлар ўртасидаги савдо-сотиқ операцияларида антидемпинг 
текширувлари таҳлили шуни кўрсатадики, кўпгина ҳолатларда ―демпингдаги 
айблов‖ тўлиқ исботланмай қолади. Лекин, ушбу текширувларни бошланиш 
жараѐнининг ўзи давлатлар ўртасидаги савдо-сотиқ муносабатларига, айниқса 
йирик экспортѐр ва импортѐр ташкилотлар ўртасига совуқчилик туширади. 
Бундан ташқари, кўп давлатлар экспортга кўмак бериш мақсадида 
дотациялар, солиқ имтиѐзлари, имтиѐзли тарифлар ва бошқа турдаги молиявий 
воситалар билан протенционистик сиѐсати тадбирларини амалга оширадилар. 
―Янги протекционизм‖ деб ном олган ушбу чораларни қўллаш тартиби ЖСТ 
доирасида қабул қилинган ―Субсидиялар ва компенсацион пошлиналар 
тўғрисидаги Битим‖да ўз аксини топган. 
Молиявий чоралар- валюта операцияларини амалга оширишнинг ўзига 
хос қоидалари тарзида ташқи савдо алоқаларида қўлланилади. (Масалан, ташқи 
савдо операцияларидан олинган валюта тушумининг бир қисмини албатта 
сотиш тартиби). 
Миқдорий назорат чоралари (квоталаш) тегишли мамлакатга муайян 
товарларни киритиш ва чиқаришдаги миқдорий чегараларни қўлланилишида ўз 
ифодасини топади. 
ГАТТнинг 1994 йилда қабул қилинган ҳужжатларида миқдорий 
чораларни амалиѐтда қўлланилишидан воз кечиш-жаҳондаги тегишли
иқтисодий муносабатларни эркинлаштириш омили сифатида белгиланган 
бўлсада, у ѐки бу товар бўйича миқдорий чекловларни қўллашга рухсат 
этилган. Шу туфайли, кўпгина давлатлар, мамлакатнинг тўлов балансида 
мувозанатни сақлаш, ички бозордаги рақобатни таъминлаш мақсадларида 
миқдорий чеклов (квоталаш) чораларини қўллайдилар. Кўп ҳолларда у импорт 
қилинаѐтган товарнинг физик миқдори бўйича чеклов, (хусусан тонна, дона, 
метр ва ҳ.к.) ѐки товарлар гуруҳи бўйича пул миқдоридаги чеклов (масалан, 5 
млн. АҚШ доллари ҳажмида) белгиланди. 
Автоматик лицензиялаш чоралари, тегишли товарни мамлакатга киритиш 
ва чиқаришда муайян ҳужжат-лицензиянинг мавжуд бўлишини талаб этади. 
Лицензиялаш киритилиши билан товарлар савдосини мониторинг қилиш, 
кузатиш имкони вужудга келади. Одатда лицензиялашнинг автоматик тарзда 
амалга оширилиши кўпгина давлатлар тажрибасида кенг қўлланилди. ЖСТ 
доирасида ―Импортни лицензиялаш тадбирлари тўғрисидаги Битим‖ 
(Импортни лицензиялаш Кодекси) мавжуд бўлиб, у импорт лицензияларини 
беришдаги расмиятчиликларни соддалаштириш ва унификациялаштиришга 
қаратилган. 
Монополистик чоралар таркибига давлатнинг ривожланиш босқичида 
ички ва ташқи савдо тизимини давлат қўлида сақланишига оид бўлган 
ташкилий жараѐнлар киради. Ташқи савдога давлат монополияси у ѐки бу товар 
гуруҳига ѐки барча тизимга ҳам таалуқли бўлиши мумкин. Бунда ушбу 
тадбирлар маънавий асослар, сиҳат-саломатликни сақлаш (масалан, алкоголь ва 
тамаки маҳсулотларига нисбатан), аҳолини узлуксиз дори-дармон билан 


195 
таъминлаш, озиқ-овқат бўйича хавфсизлик (масалан, дон маҳсулотларига 
нисбатан), санитария-ветеринария назоратини кучайтириш мақсадларида 
(масалан, озиқ-овақат ва гўшт маҳсулотларига нисбатан) қўлланилиши мумкин. 
ГАТТнинг 1994 йилги Бош Битмининг XVII- моддаси ташқи савдода 
монополистик чоралар қўлланилишини назарда тутади ва давлат савдо 
корхоналарининг унда фаолият юритишини ман этмайди. Лекин, улар ўз 
фаолиятида дискриминацияга йўл қўймасликлари ва тижорат принциплари 
асосида сифат ва нарх бўйича мутаносибликни таъминлашлари зарурлиги 
алоҳида таъкидлаб ўтилган. 
Техник чоралар ѐки техник барьерлар. Импорт қилаѐтган мамлакат ўз 
миллий стандартлари асосида хавфсизлик ва товарлар сифатини назорат этиш 
мақсадида ушбу нотариф услубдан фойдаландилар. Ушбу туркумга чекловлар 
муайян бир стандартлар тарзида бўлиб, экспорт қилинаѐтган товарлар 
сифатини таъминлаш, ишлаб чиқариш технологиясини такомиллаштириш, 
инсонлар ҳаѐти ва хавфсизлигини таъминлаш, атроф муҳит ҳимояси, миллий 
хавфсизлик нуқтаи назаридан асосланган бўлиши лозим. 
ЖСТ доирасида савдода техник барьерлар тўғрисидаги Битимга асосан 
ҳар қандай давлат мажбурий техник стандартларини белгилаши мумкинлиги 
таъкидлаб ўтилган. Хусусан, у товарларни қадоқланиши, маркировкасига ҳам 
тегишли бўлиши мумкин. Амалда қўлланилаетган техник барьерлар техник 
стандартлар тарзида маҳсулот сифатининг техник меъѐрларини (масалан, 
электр токи қуввати, кучланиши, маҳсулотнинг миллий ўлчов бирликлар 
тизимига мослиги, экологик зарарсизлиги ва ҳ.к. талаблар) ифодалайди. Ташқи 
савдода техник барьерларни қўллаѐтган давлатлар халқаро стандартлар асосида 
уни белгилашлари ѐки нима асосида киритилаѐтганликлари ҳақида ЖСТ 
секретариатига хабар беришлари лозим. 
Ташқи савдо операцияларини тартибга солишда асосий ўринни тариф 
услублари хусусан, импорт божхона тарифи эгаллайди. ўз табиатига кўра 
импорт божхона тарифлари бир-бирига боғланган тўрт асосий элементдан 
таркиб топади: 

мамлакатга киритиладиган товарлар туркумининг (номенклатураси) 
тизимга солинган таркиби. Одатда у Божхона ҳамкорлиги Кенгаши томонидан 
ишлаб чиқилган ва ЖСТ/ГАТТ тизимида тан олинган ―Товарларни тавсифлаш 
ва кодлаштиришнинг комил тизими‖ (ингл. Harmonised Commodity Description 
and Coding System) асосида амалга оширилади. Кўпгина ҳолларда у содда 
тарзда ―Ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатураси‖ (русча, одатда. ТН 
ВЭД) деб аталади; 

божхона қийматини аниқлаш услублари ва божлар ундириш тартиби. У 
тегишли давлатнинг Божхона Кодекси ва Бож тарифлари тўғрисидаги қонун ва 
ҳукуматнинг махсус қарорлари асосида амалга оширилади; 

божларни киритиш ва бекор қилиш механизми (тартиби). Бу 
элементлар ҳам Божхона кодекси, Бож тарифлари тўғрисидаги қонун ҳамда 
ҳукумат ѐки қонун чиқарувчи органларнинг махсус қарорлари асосида амалга 
оширилади; 


196 

товарларни келиб чиқиш механизмини аниқлаш қоидалари. ЖСТ/ГАТТ 
ҳамда халқаро божхона ташкилоти йўриқномалари, тавсиялари асосида товарга 
қайси манзилда кўпроқ қўшимча қиймат қўшилганлигига асосланиб, унга 
асосий ишлаб чиқарилган давлат манзилини белгилаш. 
Шундай қилиб, ташқи савдони тартибга солиш услублари ўта мураккаб 
ва ўзаро боғлиқ бўлган қоида ва тартиблар билан бир қаторда, турли 
йўналишдаги чораларни ўз ичига олади. Ташқи савдода тариф ва нотариф 
услубларни қай меъѐрда қўлланилиши тегишли мамлакатнинг ташқи савдо 
сиѐсатига боғлиқ.

Download 2,47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   109   110   111   112   113   114   115   116   ...   148




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish