Дарслик тошкент – iqtisodiyot – 2019



Download 2,47 Mb.
Pdf ko'rish
bet68/148
Sana16.04.2022
Hajmi2,47 Mb.
#556665
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   148
Bog'liq
Исмаилова Н С , Шагазатов У У Жахон иқтисодиёти ва халқаро (1)

 
Таянч иборалар:
капитал миграцияси, портфель инвестициялар, тўғри 
инвестициялар, ТМК, трансмиллашувнинг жаҳон иқтисодиѐти ва мамлакатлар 
иқтисодиѐтига таъсири 


90 
Бобнинг қисқача хулосаси 
Капитални хорижга чиқариш, унинг давлатлар орасида фаол миграцияси 
замонавий жаҳон ҳўжалиги ва халқаро иқтисодий муносабатларнинг энг муҳим 
кўринишларидан биридир. Капитал олиб чиқиш жаҳон ҳўжалигининг чўқур 
ривожланиши даврида ривож топиб келаѐтган тавор олиб чиқиш 
монополиясини инқирозга учратмоқда. Товар олиб чиқишни тўлдирувчиси ва 
унинг воситачиси бўлиб капитал олиб чиқиш халқаро иқтисодий муносабатлар 
тизимида аниқловчи омилга айланиб бормоқда. 
Жаҳон капитал бозорининг замонавий кўриниши асосан ХIХ асирнинг 
охири ХХ асирнинг бошларида шаклланди. Яъни, бу даврда капитални эчки 
муомаладан олиб (асосан ТМКлар орқали ) максимал даражада фойда олиш 
мақсадида хорижга чиқариш учун шарт-шароит етилди. Жаҳон иқтисодиѐтида 
ривожланган капитал бозорларини молиявий ресурслар билан таъминлашда 
Жаҳон Банки ва унинг бўлимлари муҳим роль ўйнамоқда.
 
Назорат учун саволлар 
1.
Капитал миграциясининг асосий сабабларини тавсифлаб беринг. 
2.
Капитал миграциясига таъсир кўрсатувчи омилларни кўрсатинг. 
3.
Халқаро капитал бозорларида рўй бераѐтган ўзгаришларни тавсифлаб 
беринг. 
4.
Трансмиллий корпорацияларни тавсифлаб беринг. 
5.
ТМКларни жаҳон бозорларига кириб бориш усулларини очиб беринг. 
 


91 
6-БОБ. ЖАҲОН ИҚТИСОДИЁТИДА ЭРКИН ИҚТИСОДИЙ 
ҲУДУДЛАРНИНГ ТУТГАН ЎРНИ 
 
§ 6.1. Эркин иқтисодий ҳудудларнинг моҳияти ва кўринишлари 
Эркин иқтисодий ҳудуд хўжалик юритишнинг янги шакилларидан бири 
бўлиб, халқаро майдонда 1950-йилларнинг охири ва 60-йилларнинг бошларида 
пайдо бўлган. 1970 - йилларнинг ўрталарига келиб эса жаҳон майдонида кенг 
оммалаша бошлади. Бундай ҳудудлар дастлаб саноат ишлаб чиқариши 
ривожланган мамлакатлар ҳисобланган – АҚШ, Япония, Германия ва Буюк 
Британияда кейинчалик эса Польша, Венгрия, Болгария каби мамлакатларда 
ташкил этилди. Жаҳон тажрибасидан маълумки, эркин иқтисодий ҳудудлар 
даставвал дарѐ ва денгиз портларида, халқаро аэрапортларда, темир ва 
автомобил йўлларига яқин жойларда, сайѐхлик ва алоҳида олинган саноат 
марказларида ташкил этилган. Чунки тоавр моддий бойликларни чет эл 
бозорларига олиб чиқишда ва чет эл инвестицияларини иқтисодиѐтга жалб 
этишда эркин иқтисодий ҳудудларнинг роли муҳим аҳамият касб этади. 
Халқнинг фаровонлиги, хаѐтнинг кўркамлашиб бориши, кўп жиҳатдан шу 
мамлакат эркин иқтисодий ҳудудларининг ташкил этилиши ва муваффақиятли 
фаолият кўрсатиши билан боғлиқдир. Чунки бундай ҳолатларни иқтисодиѐти 
ривожланган ва эркин иқтисодий ҳудудлар ташкил этган мамалакатлар 
фаолиятида кўплаб кузатиш мумкин. Негаки қайси мамлакатда чет эл 
инвесторлари ва тадбиркорлар фаолияти учун кенг имтиѐзлар яратилса, 
уларнинг ўзларини тиклаб олишлари учун амалий ѐрдам берилса ва 
имкониятлар яратилса – инвестиция миқдори ҳам, тадбиркорликнинг ишчанлик 
қобиляти ҳам ўша ерда юқори бўлади. 
Эркин иқтисодий ҳудуд хақида тушунча биринчи марта 1973 йил 18 
майдаги Киото конвециясида берилган. Унга кўра эркин иқтисодий ҳудуд деб – 
мамлакатнинг бир қисмини яъни товарлар импорти ва экспортини, божхона ва 
солиқ чекловларисиз олиб кириш мумкин бўлган ҳудудга айтилади. Ўзбекистон 
Республикаси Олий Мажлисининг 5-сессиясида қабул қилинган ―эркин 
иқтисодий ҳудуд тўғрисида‖ги қонуннинг 1-моддасида эса қуйдагича тариф 
берилган: ―Эркин иқтисодий ҳудудлар деб – минтақани жадал ижтимоий 
иқтисодий ривожлантириш учун ички ва ташқи капитални, истиқболли 
технологиялар ва бошқарувга оид тажрибаларни жалб этиш мақсадида 
тузиладиган, аниқ белгиланган маъмурий чегаралари ва алоҳида ҳуқуқий 
тартиботи бўлган махсус ажратилган ҳудудга айтилади‖. 
Умуман эркин иқтисодий ҳудудларнинг 30 га яқин тури бўлади. Улардан 
кенг тарқалганлари: эркин савдо ҳудудлар, эркин божхона, эркин ишлаб 
чиқариш, эркин илмий-техник ҳудудлардир. Буларнинг хар бири эркин 
иқтисодий ҳудуд тоифасига киргани билан ўз функциясига кўра бир биридан 
фарқ қилади.
2
Эркин иқтисодий ҳудудлари – консигнация (яъни товарларни сотиш учун 
бериш) омборларини, эркин божхона зоналарини, шунингдек товарларга ишлов 
2
Колесов В.П., Кулаков М.В. Международная экономика: Учебник. - М.: ИНФРА-М, 2008. - 474 с. 


92 
бериш, уларни ўраш – жойлаш, саралаш, сақлаш ҳудудларини ўз ичига олади. 
Эркин божхона ҳудудлари – чет элда ишлаб чиқарилган ва мамлакатга 
кириб келаѐтган маҳсулотларни имтиѐзли тўлов асосида сақлаш, маркалар ва 
сортларга ажратиш, ишлов бериш, агар керак бўлиб қолган холда 
комплектлаштириш ва сотиш каби вазифаларни бажаради. Бундай эркин 
божхона ҳудудлари дарѐ ва денгиз портларида, чегарадош темир йўл 
тармоқларида ва аэрапортларда чет эл валютасида даромад олиш мақсадида 
ташкил этилади. 
Эркин савдо ҳудудлари АҚШда кўплаб ташкил этилган бўлиб, улар 
ташқи савдо зоналари (Foreing Trade Zones) деб номланади. Бугунги кунда 
АҚШда 200 га яқин зона ва субзоналар фаолият қўрсатмоқда. Бу ҳудудларнинг 
фаолиятини назорат қилиш ташқи савдо зоналари Департаментига юклатилган 
бўлиб, тадқиқотлар шуни кўрсатмоқдаки, Департамент томонидан зона 
очилиши учун рухсат берилгандан сўнг унинг фаолият кўрсатгунига қадар 6 
ойдан – 3 йилгача вақт керак бўлади. 

Download 2,47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   148




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish