97
иқтисодиѐтида фаолият кўрсатувчи барча компаниялар учун амал қилади. Бу
солиқ
туридан
фақатгина
нокорпоратив
корхоналар,
―ўртоқчилик‖
компаниялари ва маҳаллий хокимятгинаозод этилган. Солиқ солиш базаси
бўлиб компания фойдаси ҳисобланади. Бу тизимнмнг ўзига хослиги солиқ
ставкаси даромад солиғи тамойиллари асосида фойда ортиши билан солиқ
ставкаси ҳам ортиб боради. Бу қонунга 1972 йилда ўзгартириш киритилиб 1973
йил 1 январидан бошлаб амал қила бошлаган ва ―солиқ системасининг классик‖
тури деб номланган янги тури ҳисоблашнинг шартли системаси асосида
юритилади.
Ҳисоблашнинг ―классик системаси‖ икки тамойилга асосланади.
Биринчидан: фойдани солиққа тортиш даврида – акциядорлар томонидан
олинган дивидентлар солиқ базасига қўшилмасдан – алоҳида акциядорларга
тарқатилиш вақтида даромад солиғига тортилади; иккинчидан: - майда
корхоналарни солиққа тортиш тизимини такомиллаштириш мақсадида, ѐпиқ
майда корхоналар тоифаларини ташкил этилиши билан.
Белиз мамлакатининг жанубий қисми ҳисобланмиш Корсол районида
1994 йилда эркин савдо зонаси ташкил этилди. Мазкур савдо зонасининг
асосий мақсади қуйдагилардан иборат:
Биринчидан, чет эллик дипломатларга улгуржи ва чакана савдо
хизматларини ташкил этиш;
Иккинчидан, чет элга сафарга кетаѐтган ссудноларга товаррларни сотиш
ѐки айирбошлаш;
Учичидан, божхона хизматларининг назорати асосида товарларни сувда,
қуруқликда ва ҳаво линиялари орқали экспорт қилишни ташкил этиш;
Тўртинчидан, улгуржи товарларни божхона хизматларининг ҳудудида
сақлаб бериш ва олиб киришни амалга ошириш;
Бешинчидан, товар маҳсулотларини бир тадбиркордан олиб иккинчи
тадбиркорга сотиш яъни воситачилик функцияларини бажариш.
Шу билан бирга мазкур ташқи савдо ҳудудида чет эл валютасини олиб
кириш ва олиб чиқиш қаттиқ назорат қилинмайди, чет эл ишлатганлиги учун
хеч қандай солиқ олинмайди. Мазкур иқтисодий зонадаги тадбиркор, шу ерда
жойлашган банкларнинг бирида, ҳар қандай давлатнинг пул бирлигидан қаъти
назар ҳисоб – рақамини очиши мумкин. Ташқи савдо ҳудудига олиб кирилган
товар-моддий бойликларидан солиқ ѐки божхона тўловлари олинмайди, янги
ташкил этилган корхоналар ѐки фирмалар 5 йил мобайнида солиқдан озод
этилади, бу муддат давлат томонидан 10 йилга узайтирилиши мумкин.
Экспортга йўналтирилган маҳсулот ишлаб чиқарувчи корхоналар учун эса
солиқдан озод қилиш муддати 25 йилга ҳам узайтирилиши мумкин.
Ҳозирги кунда энг тез ривожланаѐтган иқтисодиѐтлардан бири бўлмиш -
Хитой Халқ Республикаси иқтисодиѐти ҳам асосан эркин иқтисодий
ҳудудларда амалга оширилган ислоҳотлар туфайли юзага келган ва айнан
Хитой Халқ Республикаси Ҳозирги кунда эркин савдо ҳудудларини ташкил
этишда энг яхши натижаларга эришган мамлакат ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: