Дарслик тошкент – iqtisodiyot – 2019


§ 4.4. Халқаро ишчи кучи миграциясининг миллий иқтисодиѐтга



Download 2,47 Mb.
Pdf ko'rish
bet57/148
Sana16.04.2022
Hajmi2,47 Mb.
#556665
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   148
Bog'liq
Исмаилова Н С , Шагазатов У У Жахон иқтисодиёти ва халқаро (1)

§ 4.4. Халқаро ишчи кучи миграциясининг миллий иқтисодиѐтга 
таъсири 
Ишчи кучи кўчиб юришининг иқтисодий сабаби меҳнатга тўланадиган 
хақнинг турли давлатларда турличалигидир. Халқаро ишчи кучи ҳаракатининг 
асосий бош сабаби, демак, турли давлатларда ўртача реал иш ҳақи 
даражасининг ҳар хиллигида. 


72 
"A" давлат "В" давлат
4.4.1-расм. Меҳнат миграциясининг иқтисодий самарадорлиги. 
 
Тасаввур қиламизки дунѐда "А" ва "В" давлатлари мавжуд. "А" давлат LA 
миқдорда меҳнат ресурслари билан, "В" давлат эса AL* миқдорида ресурслар 
билан таъминланган. Иккала давлатнинг умумий меҳнат ресурслари LL* га 
тенгдир. 
S1 ва S2 тўғри чизиқлари бу ишчи кучи эвазига яратилган маҳсулот 
ҳажми. Агарда, халқаро меҳнат миграцияси намоѐн бўлмаса, "А" давлат ички 
меҳнат ресурслари захирасидан фойдаланиб уларга ўртача реал иш хақи LC 
тўлайди. "В" давлат хам ўз меҳнат ресурслари захирасидан фойдаланиб Л*Д 
миқдорида ўртача реал иш хаўи тўлайди. "А" давлат бор ички меҳнат 
ресурсларидан фойдаланган ҳолда а+b+c+d+e миқдорда маҳсулот ишлаб 
чиқаради. "В" давлатнинг ишлаб чиқарадиган маҳсулоти ҳажми i+j+k га тенг 
бўлади. "В" давлат "А" давлатга қараганда ишчи кучига бир мунча кўп хақ 
тўламоқда. LCқараганда паст. 
Давлатларнинг реал ўртача иш хақлари турлича бўлганлиги 
муносабати билан "А" давлатнинг бир қисм АВ ишчилари "В" давлатга 
ўтишади. Натижада, иккала давлатнинг иш хақи даражалари BR мувозанат 
ҳолатга эришади. "А" давлатда қолган меҳнат ресурслари ва "В" давлатга 
ишлаш учун кетган ишчи кучи эвазига яратилган ялпи маҳсулот ҳажми 
a+b+c+d+e+h га кўпайган. Бу ерда a+b+c+d "А" давлатдан кетмаган ишчи 
кучига тегишли яратилган маҳсулот бўлса, e+h "В" давлатга эмиграция 
қилинган ишчи кучи томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулот ҳажмини ташкил 
этади. Расмга эътиборни қаратадиган бўлсак, "А" давлат, меҳнат 


73 
унумдорлигини оширгани холда ва кўчиб ўтган ишчилар томонидан яратилган
ялпи маҳсулот х сегментига ортган. Бу эса ишловчилар даромадини
ошишига олиб келмоқда. "В" давлатдаги ўзгаришни қарайдиган бўлсак,
"А" давлатдан келган мигрантлар ҳисобига, "В" давлатнинг ўртача реал иш 
хақи L*D дан L*F=BR гача пасайганлиги кузатилади. Аммо ўз навбатида "В" 
давлатда яратилган ички маҳсулот ҳажми i+j+h дан i+j+h+g+e га кўпайган. 
Бунда h+e сегментлар, хорижий ишчи кучидан яратилган маҳсулот ҳажмига 
тўғри келади ва бир қисми даромаддан ушлаб қолинадиган солиқни айириб 
ташлаган холда хорижий ишчи кучига маош тарзида тўланади. Соф ички ишлаб 
чиқариш ҳажми эса 8 ~ сегментни ташкил этади. Реал ўртача иш хақи даражаси 
пасайганлиги муносабати билан "В" давлатдаги ишловчилар даромадлари j+k 
данга қисқаради. Бошқа ишлаб чиқариш омиллари эгаларининг даромади i-дан 
i+g+j га кўтарилади. Бир давлатдан иккинчи давлатга ишчиларни миграция 
қилиш натижасида яратилган ялпи умумий ишлаб чиқариш ҳажми [a+b+c+d+e] 
+ [k+j+I] дан [a+b+c+d] + [e+g+h+i+j+k] га кўпайган. Бу ерда h, "А" давлатнинг 
бир кисм меҳнат ресурсларининг "В" давлатга эмиграция қилиш туфайли ва 
қолган ишчи кучидан самарали фойдаланган холда оширилган ишлаб чиқариш 
ҳажмини англатади. g- сегмент эса "В" давлатнинг, хорижий ишчи кучидан 
фойдаланилган холда ишлаб чиқарилган маҳсулот ҳажмидир. Шундай қилиб, 
ишчи кучининг халқаро миграцияси туфайли иккала давлат хам ўзаро 
манфаатли натижаларга эришишга муяссар бўлишди. 
Ўзбекистан хам халқаро савдо ва молия-кредит муносабатларини 
ривожлантириш билан бир қаторда ишчи кучининг халқаро миграциясида 
ўзининг иштирокини кенгайтирмоғи лозим. 

Download 2,47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   148




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish