Дарслик тошкент – iqtisodiyot – 2019


§ 4.3. Меҳнат миграциясининг асосий йўналишлари ва марказлари



Download 2,47 Mb.
Pdf ko'rish
bet56/148
Sana16.04.2022
Hajmi2,47 Mb.
#556665
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   148
Bog'liq
Исмаилова Н С , Шагазатов У У Жахон иқтисодиёти ва халқаро (1)

 
§ 4.3. Меҳнат миграциясининг асосий йўналишлари ва марказлари 
Меҳнат миграцияси деярли барча миллий иқтисодиѐтларга хос 
жараѐндир. Бироқ унинг жадаллик даражаси жаҳоннинг у ѐки бу ҳудудларида 


70 
сезиларли фарқ қилади. Меҳнаткаш-мигрантларнинг энг жадал оқими ишчи 
кучини экспорт/импорт қилувчи мамлакатларнинг ижтимоий-иқтисодий 
ривожланиши даражасида ва табиий демографик ўсиш суръатида жиддий фарқ 
бўлганда кузатилади. Миграциянинг асосий тўртта йўналишлари ичида жами 
миграция оқимининг ҳажми бўйича ривожланаѐтган мамлакатлардан 
ривожланган мамлакатлар томон ишчи кучларини кўчиши биринчи ўринда 
туради. Мутахассислар қуйидаги миграция оқимларини алоҳида кўрсатиб 
ўтишади: Ғарбий Европа ва Шимолий Америка мамлакатлари ўртасида, собиқ 
социалистик 
мамлакатлардан 
бозор 
иқтисодиѐтли 
мамлакатларга, 
ривожланаѐтган ѐки ўтиш даври иқтисодиѐтли давлатлар ўртасида (мас. 
Жанубий Америка чегарасида, Украинадан Россияга). 
Ишчи кучи миграциясининг яна бир йўналиши, яъни ривожланган 
мамлакатлардан ривожланаѐтган ѐки ўтиш даври иқтисодиѐтли давлатларга 
миграция учраса-да, бу йўналишни танловчи мигрантлар сони унчалик 
кўпчиликни ташкил этмайди ва улар ТМКларнинг шаҳобчалари ва шуъба 
корхоналарида банд бўлган кадрлар, турли хайрия ташкилотлари ва фондлари 
аъзолари, шунингдек, саргузашт изловчилар хамда таваккалчилардан иборат. 
Ишчи кучини ўзига тортувчи марказлар ичида энг йирик ва уч юз йилдан бери 
мавжуд бўлган марказ Шимолий Америка (АҚШ ва Канада) ҳисобланади. 
Америкалик статистларнинг маълумотларига кўра 90-йиллар давомида АҚШга 
белгиланган квота 675 минг киши бўлишига қарамай йилига 1 млн.дан ортиқ 
мигрантлар кириб келган.2017 йилда АҚШга 49,8 млн. киши иммигрант келган 
бўлиб, улардан Мексика 12,7 млн. (25%)ни, Хитой 2,4 млн (5%)ни, Хиндистон 
2,3 млн (5%)ни, Филиппин 2,1 (4%)ни, Пуэрто-Рико 1,9 млн. (4%)ни, Вьетнам 
1,4 млн (3%)ни, Сальвадор 1,4 млн. (3%)ни, Куба 1,3 млн. (2%)ни, Жанубий 
Корея 1,2 млн. (2%) ва бошқа мамлакатлар 23,2 млн. (47%)ни ташкил этди. 
Мигрантларни ўзига тортувчи бошқа бир «оҳанграбо» Европа Иттифоқи 
мамлакатларидир. Уларга хорижий ишчи кучи жами айланмасининг тўртдан 
бир қисмидан кўпроги тўғри келади. Бу ҳудудда Франция (мамлакат 
аҳолисининг 8 фоизи хорижликлар), Германия (7,5 фоиз) етакчилик қилмоқда. 
Булардан ташқари Буюк Британия, Белгия, Нидерландия, Швеция, Австрия хам 
ишчи кучи қабул қилишда олдинги ўринларда туради. Меҳнат миграциясининг 
учинчи йирик марказ -Австралиядир. Австралия ҳукумати мамлакат 
ҳудудининг катта қисмида аҳоли зичлиги даражаси пастлиги ва унинг 
таркибида хитой этносининг улуши кўпайиб бораѐтганидан хавотирда. Шунинг 
учун хам Канберра томонидан Австралия мамлакатига - қитъага оқ ирқга 
мансуб аҳолини, асосан фертил (турмуш қуриш ва фарзанд қуришга қодир) 
ѐшдаги аѐлларни кўчиб ўтишини рағбатлантириш борасида чора-тадбирлар 
мажмуасини эълон қилган. 
Муҳим миграция марказлардан бири сифатида Исроилни эсга олишимиз 
хам мақсадга мувофиқ. Исроил барча яхудийларни ўзларининг тарихий 
ватанларига қайтаришга ҳаракат қилмоқда. Яҳудийларнинг «Жаннатмакон 
ер»га миграцияси умуман олганда сиѐсий сабаблар туфайли бўлсада, унинг 
иқтисодий жиҳатлари хам мавжуд, турмуш даражаси паст бўлган 
мамлакатлардан Исроилга келаѐтган мигрантлар оқимининг жадаллиги хам 


71 
бундан далолат бериб турибди. 
Кейинги йигирма йил ичида мигрантларни ўзига жалб этувчи янги 
марказлар вужудга келди. Уларнинг ичида Форс кўрфази мамлакатлари 
(Саудия Арабистони, Қатар, Қувайт, Бахрайн, Бирлашган Араб Амирлиги) ва 
Лотин Америкаси (Аргентина, Бразилия, Мексика) хамда Осиѐнинг 
(Индонезия, Малайзия, Сингапур, Тайван) янги индустриал мамлакатларини 
ажратиб кўрсатиш мумкин. Африка қитъасида эса бундай марказ ЖАР 
ҳисобланади. 
МДҲ доирасида Россия йирик марказ бўлса-да, у хам экспортѐр, хам 
импортѐр мамлакат саналади. Россиядан МДҲдан ташқари ишчи кучи экспорт 
қилинса (йилига 10 минг киши), МДҲ мамлакатларидан - асосан Украина, 
Белорусия, Молдавия, Қозоғистондан (йилига 300-500 минг киши) импорт 
қилинади. 
Халқаро миграция айланмаси таркибини тушуниб етиш учун меҳнат 
миграциясининг кўринишларини белгилаб чиқиш зарур, уларни турли 
мезонларга кўра синфлаш мумкин. Миграциясининг асосий кўринишлари 
қуйидагилар: 
• давомийлигига кўра - вақтинчалик, мавсумий ва доимий; 
• ижтимоий таркибига кўра - малакасиз ишчилар, ўрта техник ва сервис 
ходимлари, талабалар (таътил пайтида), мутахассислар, фан, маданият ва спорт 
арбоблари, тадбиркорлар; 
• табиатига кўра - бевосита ва билвосита (ТМК доирасида фирма ичида); 
• меҳнат шартномаси кўринишига кўра - шахсий ва жамоавий; 
• қабул қилувчи мамлакатда ҳуқуқий ҳолатга кўра - ассимиляцион 
(кейинчалик фуқаролик берилиши) ва неассимиляцион. 
Халқаро статистика маълумотларига кўра, мигрантларнинг асосий 
қисмини ишлаб чиқариш ва қишлоқ хўжалигида банд бўлган кам малакали 
ишчилар ташкил этади. Шундай бўлса-да, мутахассисларнинг, яъни ТМКлар 
тузилмасида эътиборли ва юқори хақ тўланадиган мансабларни эгаллаган 
юқори малакали ишчи кучининг миграцион оқими ўсиб бормоқда (гaп 
«ақллиларнинг кетиб колиши» тўғрисида бормоқда). Бундан ташқари йилдан 
йилга Европа Иттифоқи каби интеграцион бирлашмаларда аѐллар ва ѐшларнинг 
сафарбарлиги кучаймоқда. 
ХИМда миграция оқимларини кучайиб бориши туфайли уларнинг қабул 
қилиб олувчи ва жўнатувчи давлатлар иқтисодиѐтига таъсири янада сезиларли 
бўлиб бормоқда. Шунинг учун жаҳон ишчи кучи бозорини ана шу нуқтаи 
назардан кўриб чиқиш жоиз. 

Download 2,47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   148




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish