Дарслик Бакалавриат йўналиши: 5140800-педагогика ва психология талабалари учун дарслик



Download 3,97 Mb.
bet215/276
Sana12.07.2022
Hajmi3,97 Mb.
#782479
1   ...   211   212   213   214   215   216   217   218   ...   276
Bog'liq
UMUMIY PSIXOLOGIYA дарслик 1 курс

Қарорни ижро етиш. қарор унга мувофиқ келадиган чоралар кўриш ва ҳаракат қилиш учун қабул қилинади. қарордан ҳаракатга ўтишни ижро қилиш (ёки бажариш) дейилади. Иродавий жараёнда енг муҳим нарса-қабул қилинган қарорни ижро етишдир.
Иродавий ҳаракатлар икки хил бўлади: жисмоний ва ақлий ҳаракатлар. Жисмоний ҳаракатларга ҳар хил меҳнат операсиялари, ўйин, спорт машғулотлари ва бошқалар. киради. Ақлий ҳаракатларга еса масала йечиш, ёзма ишлар, дарс тайёрлаш, илмий тадқиот ишларини олиб бориш ва шу кабилар киради. Кўп вақт такрорланиб, ўзлашиб кетган кўникма ва одат бўлиб кетган ҳаракатлар ҳам мураккаб иродавий ҳаракатлардандир.
Қарорни ижро етиш одатда маълум вақт, муддат билан боғлиқ бўлади. Қарор кечикмасдан белгиланган вақтда ижро етилса бу ироданинг ижобий сифатидан далолат беради. Бу еса ишчанлик, пухталикни билдиради.
Аммо қабул қилинган қарор ҳамиша бажарилавермайди. Айрим ҳолларда еса ўз вақтида ижро етилмай қолади. Кишининг баъзи бир ҳолатларида аъзойи-бадани бўшашиб турганда, хафалик чоғида ўз кучлари ва имкониятларидан ҳафсаласи пир бўлиб турганда қарор ҳа деганда бажарилавермайди. қарорни бажаришда рўй берувчи тўсқинликлар олдиндан назарда тутилмаганда ёки мақсаднинг ўзи вазият ўзгариши билан керак бўлмай қолганда шундай бўлади.
Шундай ҳоллар ҳам бўладики одам кўпгина қарор қабул қилади, аммо қарорнинг ижроси чўзилиб кетади, пайсалга солинади, бошқа муддатларга кўчирилади. Ижроси пайсалга солинадиган ёки бутунлай ижро етилмайдиган қарорлар кўпинча ниятлар деб аталади. Анча вақтдан кейин, лекин муайян муддат ўтгач ижро етиладиган қарорлар ҳам ниятлар деб аталади. Масалан, ўқувчи ёки талаба ўқув йилининг бошида барча имтиҳонларни фақат "аъло" баҳолар билан топширишга қарор қилиши мумкин.
Иродавий зўр бериш. Қабул қилинган қарор тўғридан-тўғри, автоматик равишда амалга оширилавермайди. қабул қилинган қарорни амалга ошириш учун онгли равишда иродавий зўр бериш ҳам керак.
Иродавий зўр бериш онгнинг аввало нерв-мускул аппаратининг зўриқишида ифодаланади ва организмнинг ташқи кўринишларида намоён бўлади. Иродавий зўр беришнинг ана шу ифодали томони одамнинг ирода ҳолатини тасвирловчи бадиий асарларда гавдалантирилганини кўп учратиш мумкин.
Баъзи одам иродавий зўр беролмагани сабаблигина қабул қилган қарорни муддатида ижро етолмайди. Бундай ҳолларда "бажарсаммикан ёки йўқми" деган янги кураш ҳам боради. Зўр бериш учун яна куч сарфлашга тўғри келади. Куч сарфлай олмаслик ёки бу масалада иккиланиш ироданинг шу пайтдаги бўшлигини кўрсатади. Қабул қилинган қарорни зўр бериш йўли билан ижро етиш ироданинг муҳим белгиси ҳисобланади.
Ироданинг ўзига хослиги онгли равишда зўр беришнинг бирон даражасида бажариладиган ҳаракатлардан иборат. Иродавий зўр бериш ва иродавий ҳаракат мақсадга еришиш йўлида учрайдиган тўсиқларни енгишда намоён бўлади. Кишининг иродаси жуда катта тўсиқларни йенгишга тўғри келганда, айниқса яққол кўринади. Иродавий зўр бериш ва иродавий ҳаракатлар йўли билан йенгишга тўғри келадиган тўсқинликлар икки хил: ички ва ташқи тўсқинликларга бўлиниши мумкин.
Иродавий зўр бериш йўли билан йенгишга тўғри келадиган ички тўсиқлар одам организми ва психикасининг ҳолатидир. Одам тинч ҳаракациз ва ҳеч қандай фаолияциз ҳолатда бўлиши мумкин, масалан, дам олиш, ухлаш, чарчаш, касаллик пайтида шундай ҳолат бўлади. Бирон иш билан шуғулланмай ҳаракациз ўтиришга, яъни ялқовликка ундовчи майл ҳам шундай ҳолатдан ҳисобланади.
Иродавий зўр бериш йўли билан аввало организмнинг пассив ҳолатини ўзгартириш уни фаол ҳолатга келтириш зарур бўлади. Масалан, ўрнида ётган киши (мотивлар кураши) турлича қарор қилади ва ўзини мажбур қилиб ўрнидан туради. Ялҳовликни йенгиш учун баъзан жуда кўп зўр беришга тўғри келади.
Иродавий зўр бериш йўли билан кишининг ақлий фаолиятини ҳам фаол ҳолатга келтирилади. Масалан, маъруза бошланиши билан талаба дарҳол иродавий кучни ишга солиб, диққатни бир жойга тўплайди, ироданинг барқарорлигини сақлаб қолади, тафаккур ва есда олиб қолиш жараёнларини кучайтиради.
"Ҳаракат қилиш ўзига қандай ўргатилган бўлса - дейди И.М.Сеченов - ҳаракатни тўхтатиб қолишни бошқаришга ҳам шундай ўрганмоқ керак".
Киши иродавий зўр бериш йўли билан ихтиёрсиз фаолликни батамом йўқотиб юбормайди, балки шу фаоллик кўринишларини фақат ўзгартиради, ёки босиб қўяди. Ихтиёрсиз фаоллик кўринишларини босилиши вазминлик деб аталади.
Ирода-аввало кишининг ўзини қўлга ола билиши, ўз интилишлари, ҳиссиётлари ва еҳтиросларини боса билиши демакдир. Ирода кишининг ўз- ўзини идора қила олиши, ўз хулқи ва фаолиятини англаб, билиб тартибга солиш ва бошқара олиш қобилияти демакдир.
Кишининг ички тўсиқларни йенга олиш, ўзини бошқариш ва ўз устидан ҳукмронлик қила олиш қобилияти одатда ички ирода деб юритилади. Киши иродавий зўр бериш йўли билан теварак-атрофдаги воқеликда учрайдиган ташқи тўсиқларни йенгиши зарур бўлади. Киши ўз олдига қўйилган мақсадни амалга оширишга қаршилик қилаётган тўсқинликларни йенгиб ўтади, воқеликни ўз мақсадига мувофиқ
равишда ўзгартиради ва уни ўз еҳтиёжларига мослаштиради. Инсоннинг тўсиқларни, ташқи қийинчиликларини йенга олиш қобилияти ташқи ирода деб аталади.
Аммо иродани фақат шартли равишда ички ва ташқи деб иккига бўлиш мумкин. Инсон иродаси битта, лекин у ташқи оламдаги ўзгартириш ва бошқаришга қаратилиши билан бирга шахсий, субъектив ҳолатларни ва жараёнларни бошқаришга қаратилиши ҳам мумкин. Модомики, шундай екан, ташқи тўсқинликларни йенгиш ички тўсқинликларни йенгиш билан чамбарчас боғлиқдир.
Инсон ташқи оламга таъсир етар екан, ташқи олам ҳодисаларини бошқариш билан бир вақтда ўзини, ўз организмини, қўл-оёқ мускулларини ҳам бошқаради, уларнинг таранглигини кучайтиради ёки сусайтиради, уларнинг ҳаракатларини уйғунлаштиради, бутун организмнинг мослашиш вазиятини вужудга келтиради ва зарур пайтда бу вазиятни ўзгартиради ва ҳоказо. Шу билан бирга ихтиёрий ҳаракатлар, асосан меҳнат фаолиятида одамнинг ихтиёрий фаоллик кўринишларини тўхтатиб ва босиб туришга тўғри келади. Шунинг учун одамнинг иродавий зўр бериши ва ихтиёрий ҳаракатлари ташқи тўсқинликларни йенгишга қаратилиши билан бир вақтда организмнинг ички аҳволини ҳам ўзгартиради. Инсон теварак-атрофдаги воқеликни ўзгартирар екан, ўзини-ўз вужудини ҳам ўзгартиради.
Иродавий ҳаракатлар бажарилгандан кейин уларга баҳо берилади. Қарор ижро етилгандан кейин, баъзан еса қарорни бажариш жараёнида ҳам кўпинча ҳаракатларга баҳо бериш, қарорни қандай ижро етилганлигига баҳо бериш керак бўлади. Қарорни ижро етиш юзасидан қилинган баҳо бериш қабул қилинган қарорни ҳамда қилинадиган ишни маъқуллаш, оқлаш ёки қоралашдан иборат бўлади. Бу баҳо қабул қилинган қарор ёки бажарилган ҳаракатлардан мамнун бўлиш ёки мамнун бўлмаслик туфайли келиб чиққан махсус ҳиссий кечинмаларда ифодаланади. Салбий баҳо кўпинча қилинган ишларга пушаймон бўлиш, ачиниш, уялиш ва афсусланиш каби ҳислар туғилишига сабаб бўлади. Қилинаётган ёки қилинадиган ишларга бериладиган баҳо қабул қилинган қарорни ёки бажарилган ҳаракатларни маъқулловчи, оқловчи ёки қораловчи махсус ҳукмларда ифодаланади.
Қилинаётган ёки қилинадиган ишларга ижтимоий-сиёсий, ахлоқий, естетик ва бошқа нуқтаи назардан баҳо берилади. Мана шундай баҳо беришдан келиб чиқадиган ҳис ва ҳукмларда кишининг дунёқараши, ахлоқий сифатлари ва тамойиллари, шу билан бирга характери ва қизиқиш - ҳаваслари ҳам яққол намоён бўлади.
Қарорни бажариш юзасидан қилинган ишларда кишининг ўзи баҳо берибгина қолмайди, балки киши қайси жамиятда яшаса ва ишласа ўша жамият ҳам баҳо беради.
Одам қилган ёки қилаётган иш ҳаракатларига теварак-атрофдаги кишилар ижобий баҳо бергандан кейин ички маънавий қаноат ҳис қилади хурсанд бўлади ва кучига куч қўшилгандек бўлади. Айрим иш-ҳаракатларига салбий баҳо берилганда еса киши ўзига хос уялиш ҳиссини кўнглидан кечиради ва виждон азобига учрайди.
Қилинган иш-ҳаракатга берилган баҳо кишининг фаолиятида катта амалий аҳамиятга егадир. Бу баҳо кишининг кейинги фаолияти учун рағбат ва мотив бўлиб қолади. Салбий баҳо одатда айни фаолиятни тўхтатиш ёки ўзгартиришга мотив бўлади. Ижобий баҳо фаолиятни давом еттириш, кучайтириш ва янада яхшилашга, жумладан меҳнат унумдорлигини оширишга рағбатлантиради.

Download 3,97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   211   212   213   214   215   216   217   218   ...   276




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish