Ироданинг мустақиллиги. Кишиларинг иродавий ҳаракатларига уларнинг мустақиллик даражасига қараб ҳам баҳо берилади. Иродавий ҳаракатларнинг мустақиллиги кишининг аввало ташаббускорлигида кўрилади. Ташаббускорлик бирор бир ишни шахсан бошлаб юбориш демакдир. Ташаббускорлик одатда теварак-атрофдаги шароит ҳамда ижтимоий ҳаёт талабларини епчиллик, моҳирлик билан ҳисобга олиш ва кўпинча келажакни, янгиликни олдиндан кўра билиш қобилияти билан бир вақтда намоён бўлади.
Ташаббускор киши шахсий ҳаётида ҳам, ижтимоий фаолиятида ҳам вазият ва турмуш талабларини ҳисобга ола билади, шу билан бир вақтда вазифаларни илгари суради, қўйилган вазифаларни амалга ошириш учун йўл ва воситалари танлайди ва бу вазифаларни ҳал етишда фаол иштирок етади. Мустақиллик қилинилмаган ва қилинилган иш-ҳаракатлар учун жавобгарлик сезишда кўринади. Жавобгарликни сезиш айни ҳаракатларнинг тўғрилигига, мақсадга мувофиқ еканлигига ва зарурлигига ишонч ҳосил қилиш демакдир.
Ироданинг мустақиллиги яна бошқа кишиларнинг фикр, маслаҳат ва таклифларини танқидий кўз билан мулоҳаза қилиб чиқишда ҳам кўринади. Танқидий кўз билан мулоҳаза юритиш характер хислати бўлиб, бошқа кишиларнинг бирга маслаҳат ва таклифларини диққат билан таҳлил қилишда кўринади, характернинг шу хислати бўлган киши бошқа кишиларнинг фикр ва маслаҳатларига еътибор билан қулоқ солади, уларга муайян тамойиллар нуқтаи назаридан баҳо беради, ижобий фойдали нарсани қабул қилиб ундан фойдаланади, салбий бефойда нарсани далиллар билан рад етади.
Айрим кишиларнинг ирода мустақиллиги баъзан қайсарлик каби махсус ҳолатда кўринади. Бу ҳолат шундан иборатки, одам бошқа кишиларнинг айтган ҳамма гапларига, маслаҳат, илтимосларига қаршилик кўрсатади. қайсарлик қилаётган одам ё буюрилган ишни қилмасдан, ўз билганини қилаверади ёки буюрилган ишни тескарисини қилади.
Интизомлилик - характер хислати бўлиб, жамият талабларига онгли равишда ўз ихтиёри билан бўйсина билишда кўринади. Интизомлилик, жумладан, белгиланган тартибга аниқ риоя қилишда, олинган ваъдани виждонан бажаришда, ўз бурчига онгли равишда бўйсинишда ўз ифодасини топади.
Интизомли киши мустақил ташаббускор бўлиб, айни вақтда қабул қилинган қарорларни сўзсиз ижро етади, жамият манфаатларига ва ахлоқ тамойилларига итоат қила билади.
Мустақиллик айни вақтда ироданинг кучли еканлигини ҳам кўрсатади. Ирода кучи катта тўсқинликларни бартараф қила олиш қобилияти билангина ифодаланмай, ташаббускорлик кўрсатиш, мустақиллик, дадиллик кўрсатиш ва қабул қилинган қарорлар учун, ўз хатти-ҳаракатлари учун масъулият сезиш билан ҳам таърифланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |