Ҳаракат мотивлари ва мотивлар кураши. Киши бирон мақсадни, айниқса, шу мақсадга йетиш учун бирон йўл ва усулни танлар екан, нега бошқа мақсадни емас, худди шу мақсадни танлаши керак, бу мақсадга нима учун бошқа йўллар билан емас, балки мана шу йўллар билан ҳал етиши керак деган саволни кўнгилдан ўтказади. Мақсадни ва унга йетиш йўлини танлаш жараёнида унга маъқул ёки номаъқуллиги нуқтаи назаридан баҳо берилади.
Мақсадни ва унга йетишиш йўлларининг маъқуллиги ёки номаъқуллигини белгилаб берадиган ҳамма нарса иш-ҳаракат мотивлари деб аталади. Киши нега бошқа бир мақсадни емас, балки худди шу воситалар билан иш кўришни, ёки иш кўрмоқчи бўлаётганининг сабаби нима деган саволга жавоб мотив мазмунини ташкил етади.
Иродавий ихтиёрий ҳаракатлар ғайри ихтиёрий (иродадан ташқари) ҳаракатлардан фарқ қилиб, мотив туфайли содир бўлади. Инсон иродавий фаолиятининг мотивлари хилма-хилдир, кишининг интилиши ва ҳоҳишлари қайси еҳтиёжлардан келиб чиқса, аввало шу еҳтиёжлар ихтиёрий мотивларга киради. Маълум мақсад ва унга еришиш йўлларини танлаш кўпинча бирор еҳтиёжнинг мазмунига ва аҳамиятига боғлиқ. Кучлироқ еҳтиёж бошқа мотивлар орасида кучлироқ мотив бўлиши мумкин.
Бир неча мақсад ёки уларга олиб борувчи бир неча йўл бўлган тақдирда уларнинг маъқул ёки номаъқул еканлиги чамалаб кўрилади. Бирон мақсад ва бу мақсадни амалга ошириш йўлларини белгилаб берувчи ёки белгилаб бермовчи ҳар қандай нарса ҳаракатнинг мотиви деб аталади.
"Мотив - деб ёзади И.П.Иванов - киши нима учун ўз олдига бошқа бир мақсадни емас, балки айнан шу мақсадни қўйиши керак, нима сабабдан у ўз мақсадига еришмоқ учун бошқа бир йўллар билан емас, балки худди шу йўл билан ҳаракат қилиши керак деган саволга жавобдир".
Мақсад ва унга еришиш йўлларини танлаш жараёнида одатда тафаккур ва ҳиссиёт иштирок етади.
Тафаккур фаолияти (фикр қилиш) бу йерда асосан ҳар бир мотивга "қарши "ёки
"тарафдор"ликни муҳокама қилиб асослашдан иборат бўлади. Киши мотивларни муҳокама қилишда ва асослаб берганда одатда айни ҳодиса юзасидан ёки ўзининг хатти-ҳаракатларида доимо асосланадиган маълум бир фактлардан тамойил ва қоидалардан фойдаланади. Мотивни шу тариқа муҳокама қилиш ва асослаб бериш мотивациялаш деб аталади.
Мақсадни ва унга еришиш йўлини танлаш жараёнида ҳиссиёт туртки ролини ўйнайди. Ҳиссиёт айрим тасаввур ва мотивларни ёрқин, жонли ва жозибали қилиб кўрсатади. Ҳиссиёт кишининг интилишларини фаоллаштиради ва сусайтиради, ҳиссиёт бирон мақсадни, бирон ҳаракат йўлини танлаб олишга туртки беради.
Мақсадларга еришиш йўлларини ва воситаларини танлаш шароити баъзан ички кураш характерига ега бўлади, бу курашда турли куч ва жозибага ега бўлган бир неча мотив майдонга чиқади. Шунинг учун ҳам бу жараён мотивлар кураши деб юритилади.
Мотивлардан бири кўпроқ асосли, иккинчиси камроқ асосли еканлиги уларнинг кураш жараёнида ойдинлашиб қолади, баъзи мотивлар кучлироқ ҳиссиёт билан майдонга чиқса, баъзи мотивлар суст ҳиссиёт билан майдонга чиқади.
Кўпинча мотивлар кураши тафаккур (ақл) билан ҳиссиёт ўртасидаги курашдан иборат бўлади. Одам баъзан "иккига бўлиниб" қолади: "Ақл уни деса, ҳиссиёт (кўнгил) буни дейди".
Мотивлар кураши баъзан ҳар хил ҳислар ўртасидаги, масалан, бурч ҳисси билан унга зид бўлган қандайдир бошқа шахсий ҳис ўртасидаги кураш тарзида боради.
Бу мотивлар кўпинча бир-бирига қарши таъсир кўрсатади, қарорга келиш ва уни ижро етишни пайсалга солиб, ирода жараёнини сусайтиради. Мотивларнинг бундай курашида кишида ички конфликт ҳолати вужудга келади.
Ана шундай ички зиддият ҳолати бу зиддиятдан қутилишга интилиши билан кўпинча шу зид ҳолатидан қутилиш йўлини йенгиллаштирувчи йўлларни ахтариш билан боғланган бўлади.
Ички низо ҳолати ғоят кўнгилсиз нохуш ҳолат сифатида кечишини ҳар ким ўз тажрибасидан билади. Киши дунё ва ҳаётни равшан тасаввур қилгандагина иш ва ҳаракатларига, ахлоқ қоидаларига амал қилгандагина унинг шахсий мотивлари жамият манфаатларига қўшилиб кетгандагина ички низо ҳолатига йўл қўймаслиги ёки ундан қутилиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |