Дарслик Бакалавриат йўналиши: 5140800-педагогика ва психология талабалари учун дарслик



Download 3,97 Mb.
bet216/276
Sana12.07.2022
Hajmi3,97 Mb.
#782479
1   ...   212   213   214   215   216   217   218   219   ...   276
Bog'liq
UMUMIY PSIXOLOGIYA дарслик 1 курс

Шахснинг иродавий сифатлари
Кишининг иродавий сифатлари яъни ирода кучи, мустақиллиги жиҳатидан айрим ҳолларда турлича намоён бўлади. Иродавий сифатларнинг классификасияси схема тарзида қуйидагича ифодаланади.

Ҳар бир кишида ироданинг айрим сифатлари умр бўйи мустаҳкамланиб, шу одамнинг хусусий сифатлари (яъни доимий хислатлари) бўлиб қолиши мумкин. Шахснинг бу ўзига хос хусусиятлари характер хислатлари деб аталади. Ҳар бир кишидаги бирон бир иродавий сифатларнинг ҳар қандай намоён бўлиши шу киши характерининг хислати бўлавермайди.


Айрим ҳолларда ҳатто тасодифий равишда киши кучли ирода кўрсатиши мумкин, айрим ҳолларда мазкур кишининг иродаси, умуман кучли ирода кучи шу киши характерининг хислати еканлигидан далолат беравермайди. Бу кишининг иродаси кучли деб айтиш учун унинг ирода кучини бир марта емас, бир неча маротаба намоён қилганини билмоқ керак.
Кишининг характерини таърифлаганимизда фалон киши дадиллик қилди, рост гапирди
демасдан, балки бу одам дадил, ростгўй, тўғрисўз деб атаймиз. Бунинг маъноси шуки дадиллик ва ростгўйлик, тўғрисўзлик шу одамнинг хусусиятларидир, характер хислатларидир, тегишли шароитда бу киши дадиллик, ростгўйлик, тўғрисўзлик хислатларига ега еканлигини намоён қилди деб айтамиз. Киши характерини, хислатларини билиб олгач, унинг бирон иш-ҳаракатда қандай йўл тутишини анча аниқ
билиб оламиз, олдиндан айтиб бера оламиз.
Ирода кучи ва характер қатъияти. Ирода маълум куч билан юзага чиқади: баъзи ҳолларда кишининг иродаси кучли суръатда намоён бўлса, бошқа ҳолларда кучсиз намоён бўлади.
Ирода кучи ироданинг муҳим сифатидир. Ирода кучининг турли даражаси иродавий жараённинг ҳамма босқичларида кўринади. Ирода кучи аввало еҳтиёжларни ҳис қилишда ва интилишда кўринади, биз кучли ҳамда кучсиз интилишларни, кучли ҳамда кучсиз ҳоҳишларни фарқ қиламиз.
Ирода кучи равшан ва аниқ мақсад қўйишда, шунингдек мазкур мақсадга йетишишга ёрдам берадиган йўл, восита ва усулларни очиқ тасаввур қилишда намоён бўлади. Бу очиқ равшанлик даражаси еса кишининг турмуш тажрибасига, билимига ва умумий савиясига боғлиқ. Аниқ мақсад қўйишда инсон тафаккури ва айниқса реал хаёллар (фантазия)нинг тараққий етиши хусусиятлари катта ролъ ўйнайди.
Ирода кучи тезлик билан қарорга кела олишда ва қарорни мустаҳкамлигида, саботлиликда кўринади. Юксак ғоявий тамойилларга асосланган оқилона қатъиятлик ва саботлик кучли ирода белгиларидандир. Қатъияцизлик иккиланиш, қабул қилинган қарорнинг бажарилишига шубҳа билан қараш ва сабоцизлик кучсиз ирода белгиларидандир.
Ирода кучи жасорат деб аталадиган дадилликда айниқса равшан кўринади. Жасорат кишининг шундай ҳолатики, бунда киши тез қарорга келади ва уни бажаришга аҳд қилади. Ҳатто саломатлигини ва ҳаётини хавф остида қолдириши мумкинлиги ҳаёлига ҳам келмайди. Жасорат кишининг бошқа кишиларга емас, балки ўзига берган амридир. Киши ахлоқий бурчининг талабига кўра, буюк мақсадга еришиш учун бир зумда ҳаёт билан ўлимдан бирини танлаб олса, бундай жасорат ирода кучи еканлигини кўрсатади.
Жасорат шундай қарорки, у гўё иш-ҳаракатга айланади. Бу иш-ҳаракат еса кучли зўр беришни талаб қилади. Характер хислати бўлган дадилликда одамнинг қанчалик пухта ўйлаб иш кўришига қараб, бу дадиллик махсус тусга киради.
Пухта ўйлаб иш кўришни ўзи юксак ғоявийликка ва кишининг ахлоқий тамойилларига асосланган тақдирда ижобий хислат ҳисобланади. Ўйлаб, шошмасдан бир қарорга келадиган кишиларни мулоҳазакор кишилар деб атаймиз.
Одатда ўзгарувчан айрим ҳислар кайфиятлар таъсирида тез бир қарорга келадиган характерли, дадил кишилар ҳам мавжуд. Булар ҳиссиётга бериладиган тасодифий кайфиятли кишилардир. Бундай кишилар одатда сабоцизлиги, шошма-шошарлиги ва калта ўйлаши билан ажралиб турадилар. Киши унча иккиланмасдан ўйлаб, еътибор билан тўғри бир қарорга келса ва шу қарорни дадил амалга ошира билса, дадиллик характернинг ижобий хислати бўлади.
Бир неча имкониятдан бирини танлаб олишга тўғри келадиган иш - ҳаракат бир қадар хавф-хатар билан боғланган бир мураккаб вазиятда дадиллик айниқса яққол кўринади. Қатъияцизлик характернинг салбий хислатидир, қатъияцизликда киши сустлик билан бир қарорга келади, қабул қилган қарорини кўпинча ўз вақтида бажармайди. Бундай одам қабул қилган қарори тўғрилигига шубҳаланади, турли имкониятлардан бирини танлаб олишда иккиланади, айниқса қиладиган иш-ҳаракатлари хавф-хатар билан боғланган бўлса, шундай аҳволга тушади. Шу сабабли қатъияциз кишилар кўпинча кам фаолликлари билан ажралиб турадилар ёки умуман пассив бўлиб, ялқов, танбал деган таассурот туғдирадилар.
Саботлилик дадилликка чамбарчас боғлиқ бўлиб, характернинг ижобий хислати ҳисобланади. Характернинг бу хислатига ега бўлган кишилар қабул қилган қарорларини одатда ўзгартирмайдилар, бекор қилмайдилар ва бу қарорларини бажармасдан қўймайдилар. Бу кишилар ваъдаларининг устидан чиқадилар, айтган сўзларини албатта қиладилар, уларнинг гапи билан иши бир бўлади. Уларга ишонса бўладиган субутли инсонлардир.
Қабул қилинган қарорларини кўпинча бекор қиладиган, берган ваъдаларини устидан чиқмайдиган, айтган сўзидан тонадиган кишилар субуциз ҳисобланади.
Киши иродасининг кучи ва қатъияти характернинг иродага боғлиқ бўлган қайси хислатларида ифодаланган бўлса ўша хислатлар енг ёрқин хислатлардан ҳисобланади. Бу хислатлар ҳар бир кишининг характерида бир қадар намоён бўлади. Аммо ҳамма кишиларни ва ҳар қандай одамни иродаси кучли, характери кучли деб бўлмайди. Балки шу сифатлари билан бошқа кишилардан ажралиб турган одамларгина иродаси кучли, характери қатъий деб аталади. Ирода кучи ва қатъияти одамнинг ўзини
тута билишида, жасурлигида, матонатида ва чидамлилигида намоён бўлади.
Ирода кучи қабул қилинган қарорни ўз вақтида бажаришда кўринади. Шунинг учун қарорни бажармаслик ёки унинг бажариш муддатини доимо пайсалга солиш, галдан-галга қолдиравериш, бошлаган ишини охирига йетказа билмаслик ироданинг кучсизлиги аломатидир.
Лекин қабул қилинган қарорни бажариш ҳар қандай қилинган иш-ҳаракатнинг, ироданинг кучли еканлигидан дарак беравермайди. Ирода кучи асосан иродавий ҳаракатлар ёрдами билан қандай тўсиқлар йенгилганига ва шу йўл билан қандай натижаларга еришилганлигига қараб аниқланади. Иродавий зўр бериш воситасида бартараф қилинадиган қаршилик ва қийинчиликлар даражаси ва характери ирода кучининг объектив кўрсаткичи бўлиб хизмат қилади.
Киши катта тўсқинликларни, қийинчиликларни, қаршиликларни иродавий зўр бериш ва иродавий ҳаракатлар ёрдами билан бартараф қилиб, зўр мувафаққиятларга еришса, бу киши иродаси кучли еканлигини кўрсатади.
Космоновтлар мислсиз ирода кучини бутун жаҳонга намойиш қилишади. Бу қаҳрамонлар космик парвозларга тайёрланиш даврида ҳам, парвоз пайтида ҳам ўз иродаларининг юксак сифатларини намойиш етадилар. Бу қаҳрамонлар кучли ирода ва унинг хилма-хил кўринишлари ўз характерининг асосий хислати бўлган кишиларнинг ёрқин мисолидир.
Киши иродасининг кучсизлиги унинг жуда арзимас тўсқинликларни ҳам бартараф қила олмаслигида кўринади. Масалан, баъзан киши бирон керакли хатни ёзишга ёки бирор зарур ишни бошлашга ўзини мажбур ета олмайди.
Ироданинг кучсизлиги одатда иродасизлик деб аталади. Қарорни бажариш жараёнидаги ихтиёрий иш-ҳаракатлардаги ирода кучи ўзини тута билишда, жасурлик, сабот ва матонат, чидам ва тоқатда намоён бўлади.
Ўзини тута билиш номидан ҳам билиниб турибдики, кишининг ўзини идора қила билиши ва ўзини қўлга ола билиши демакдир. Ўзини тута билиш кишининг олдига қўйган мақсадларига йетишувида тўсқинлик қилувчи, иродасини бўшаштирувчи ички ҳолатларни йенгишда кўринадиган кучли иродадир. Бундай ҳолатларга масалан, қўрқиш, ўз кучларига ишонмаслик, зерикиш, қайғуриш ҳисси киради. Бундай ҳолатлар кишини фаолият кўрсатмасликка раҳбатлантиради ёки қўйилган мақсадларга қарама-қарши бўлган ғайри ихтиёрий ҳаракатларда ўз ифодасини топади. Бундай ҳолатлар ҳар кимда бўлади. Аммо одамнинг шахс сифатидаги хусусияти шундан иборатки, у ўзидан ана шу салбий ва кераксиз ҳолатларни ирода кучи билан ўзгартира олди ёки бартараф қила олади. Бу борада К.Д.Ушинский қуйидаги сўзларни келтириб ўтади: "қўрқувни ҳис қилмасдан хавф-хатарга ўзини урадиган киши мард емас, балки енг кучли қўрқувни ҳам боса оладиган ва қўрқув таъсирига берилмаган, хавф-хатарни ўйламайдиган киши марддир".
Ўзини тута билиш киши характерининг хислати бўлиб, асосан ички ироданинг намоён бўлишидан иборат. Бу хислат кишининг ўз хулқ-атворини назорат қила билишда ўзини, ўз ҳаракатларини, нутқини қўлга ола билишида, шу шароитда кераксиз ёки зарарли деб қараладиган ҳаракатлардан ўзини тия билишида ифодаланади. Характер шу хислатига ега бўлган кишилар ўзларини қўлга ола биладилар. Улар ўзларини тута биладилар, улар уюшқоқ кишилардир.
Ўзини тута билмаслик ироданинг кучсизлигини яққол кўрсатувчи белгидир. Одам ўзини қўлга ола билмаганда ўз майлларини, ихтиёрсиз ҳаракатларини назорат қила олмаганда ғайри ихтиёрий фаоллик кўринишлари рефлекслар, инстинктлар, тасодифан кўнгилдан кечадиган ҳислар, қўрқув, ҳадик-шубҳа, гумон, ғазаб, рашк, ичиқоралик, аффектив ҳолатлар ва шу кабилар киши иродасини бўғиб қўяди. Бундай ҳолларда одам ўзини тия олмай қолади.
Ўзини тия олмасликнинг енг ёмон кўриниши бузуқликдир. Бузуқлик бутунлай инстинктлар ва салбий емоциялар таъсирида бўлиш демакдир.
Жасурлик кишининг омонлиги ва ҳаёти учун ҳавфли бўлган тўсқинликларни бартараф қилишда кўринадиган ирода кучидир. Масалан, парашютчи ҳар гал ўзини самолётдан ташлаганда жасурлик қилади. Жасурлик ўзини тута билишга чамбарчас боғлиқ. Жасурлик бор жойда ўзини тута билишлик мавжуд. Киши ўзини тута билса жасурлик қила олади. Бирон мақсадга йетишиш йўлида мутассил жасурлик кўрсатиш, довюраклик жасорат дейилади.
Ўзининг ҳаёти учун хатарли тўсқинликларни йенгишга доимо тайёр турган ва шундай тўсқинликларни йенга оладиган кишиларни жасур кишилар деб атаймиз. Булар хавф-хатардан чўчимайдиган, характери кучли, довюрак, ботир кишилардир.
Жасурликнинг йўқлиги ироданинг кучсизлигини кўрсатади. Буни қўрқоқлик, номардлик деб атаймиз. Иродаси кучсиз бўлган бундай кишилар одатда қўрқоқ, юраксиз кишилар деб аталади. Сабот, матонат маълум мақсадга йетишда кўпинча узоқ вақт давомида иродамизга таъсир етиб турувчи катта тўсқинлик ва қийинчиликларни бартараф қилишга тўғри келади. Ироданинг бундай кўриниши шахснинг енг муҳим сифати бўлиб, ирода кучининг яққоллигини кўрсатади.
Сабот, матонат - қандайдир бир аниқ мақсадни кўзлаб, мунтазам равишда иродавий зўр бериш демакдир.
Аммо кишиларнинг ҳаёти ва фаолиятида баъзан шундай ҳоллар ҳам бўладики, киши ўз олдига қўйган қандайдир зарур мақсадларни бажаришда йетиб бўлмайдиган ёки кишига шундай бўлиб туюладиган тўсқинликларга учраб қолади. Бундай ҳолларда киши баъзан қабул қилган қарорни ўзгартиради, бекор қилади, у қийинчиликлардан қўрқиши ва ўз олдига қўйган мақсадидан воз кечиши мумкин. Баъзан шундай бўладики, талаба тўсатдан ўқишни ташлайди. Илгари танлаган еҳтиёжидан воз кечади, бошлаган ишини охирига йетказмай, ўлда-жўлда қолдириб кетади.
Киши ўз ҳаракат, мақсадини яхши ўйламаганда мақсадга йетишса, ёрдам бера оладиган восита ва усулларни пухта ўйламаганда, ўзининг куч - имкониятларини йетарли ёки тўғри ҳисобга олмаганда одамда белгиланган мақсаддан шу тариқа қайтади, иродасида чекинади. Дастлабки муваффақияцизликка ҳаддан ташқари катта аҳамият берилганда, бу муваффақияцизликка нотўғри, ёки йенгил баҳо берилганда, унга фақат салбий томондан қараганда шундай бўлади. Киши муваффақияцизликка учраш билан бир вақтда ўз кучларига, ўз имкониятларига, ўз қобилиятларига ишонмаганда одам "руҳи тушиб", ўзини пассивликка қўл қовуштириб ўтиришга маҳкум етади. Албатта умуман иродаси кучсиз кишиларда шундай бўлади. Бундай кишилар иродасининг ўсмаганлиги, етарлича тарбияланмаганлиги билан фарқ қилади.
Аммо иродали мавжудот бўлган одам ҳаёт ва фаолиятида жамият ёки ўзи учун муҳим аҳамиятга ега бўлган мақсадидан қайтмаслиги ҳам мумкин. У ирода кучига зўр бериб, тўсқинликларга қарши курашни кучайтириши, қабул қилинган қарорига яраша узоқ вақт иш кўриши мумкин. Барча тўсқинлик ва қийинчиликларга қарамай у зарур натижани қўлга киритмоқ учун дамба-дам, орада вақт ўтказиб зўр бериши, ғайратини кўрсатиб ишлаши мумкин.
Кутилган мақсадга йетишда катта қийинчиликлар ва йенгиб бўлмайдиган тўсиқлар бўлса, киши шу мақсадга йетиши учун зарур йўл, восита ва усулларни ўзгартириб, янги усулларни қидириб топиши мумкин. Катта тўсқинликларни бартараф қилиб, узоқ қунт қилиб, мақсадга йетишда кўринадиган бундай ирода кучи сабот-матонат деб аталади. Шундай ирода сифатига ега бўлган киши еса сабот-матонатли,
кучли иродали, қатъий характерли киши деб аталади.
Ҳар қандай фаолиятнинг, жумладан ўқиб, ўрганишнинг муваффақияти сабот-матонатга боғлиқ. Билимли бўлмоқ учун сабот-матонат керак. Ҳар бир соҳада-техника, санъат, музика, спорт ва шу каби соҳаларда билим ва малака ортирмоқ учун сабот-матонат керак.
Сабот-матонат характернинг енг қимматли хислатидир. Бу хислат кишининг мақсадга йетиш йўлида қандай қийинчилик ва тўсқинликлар бўлишидан қатъий назар шу мақсадга еришишида ўз ифодасини топади.
Характер хислати бўлган сабот-матонат баъзи кишилар фаолиятининг ҳамма соҳаларида намоён бўлади бошқа кишиларда еса бу хислат уларнинг манфаатлари билан боғланган, ва айрим фаолият соҳаларида кўринади.
Сабот-матонатли кишилар бошлаган ишларини ҳамиша охирига йетказа биладилар. Улар ўзларига нисбатан ҳам бошқа кишиларга нисбатан ҳам талабчан бўладилар.
Сабот-матонатли кишилар муваффақияцизликка учраганда руҳини туширмайди, балки аксинча, мақсадга еришиш учун ишга янада қатъийроқ киришади, шу мақсадга еришишнинг янги йўл ва воситаларини излаб топади.
Сабот-матонатли кишилар ўзига ва бошқа кишиларга нисбатан талабчанлиги билан ажралиб турадилар. Улар белгиланган йўлдан юришларига тўсқинлик қила оладиган ҳамма нарсага қарши тура оладиган, бу тўсқинликларни йенга оладиган матонатли кишилардир.
Сабот-матонат ироданинг чидам ва тоқат деган сифати билан ҳам чамбарчас боғлиқ.
Мақсадга йетишда бартараф қилинадиган тўсқинлик ва қийинчиликлар кишидан куч ва вақт сарф қилишни талаб етибгина қолмай, балки кўпинча жисмоний ва руҳий азоб беради ҳам.
Кишининг ўз фаолиятида баъзан совуқ ва иссиқдан, ёмғир ва қордан, қаттиқ толиқиш, оч қолишдан, ҳамма турли касалликлардан азоб чекадиган киши ўз олдига қўйган мақсадига содиқ бўлиб шу мақсадга йетишга интилаверса, бундай интилишларда кўринадиган ирода чидам ва тоқат деб аталади. Одамнинг организмидаги йемирилиш жараёнларини йенгишда ифодаланадиган ажойиб ирода ўзини тута билиш ва матонатда кўринади. Бу борада қуйидаги мисолни келтириб ўтиш жоиз.
Собиқ совет учувчиси Алиевнинг бир ўзи ҳаво жангида душманнинг йеттита самолётига қарши мардонавор курашди ва ҳаммасини уриб туширди. Кучлар тенг бўлмаган бу жангда Алиевнинг самолётини душман ўқлари тешиб юборган еди. Алиев ўзи бир неча бор яраланди. Аммо у ўзини йўқотиб қўймай, самолёти билан ўз аеродромига бориб қўнди. Аеродромига йетиб боргунча душман егаллаб олган йерлардан учиб ўтиши керак еди. Душманнинг зенит тўплари Алиевнинг самолётини қаттиқ ўққа тутди ва самолётининг бир неча жойини снаряд парчалари тешиб юборди. Учувчи яна бир неча марта яраланди. Лекин Алиев бу сафар ҳам саросимага тушмай самолётини бошқариб бораверди ва уни ўз аеродромига есон-омон қўндирди. Самолёт кабинаси очилганда учувчи ўлган еди. У икки қўлидан, оёғидан, курагидан, йелкасидан, орқасидан, жағидан ва бошидан яраланган еди. Врачнинг аниқлашишича, оғир ярадор бўлган Алиевнинг бу ҳолда уча олиши сира мумкин емас еди. Аммо Алиев самолётини бошқариб, аеродромга тўғри қўна олган. Учувчининг иродаси ва ўзини тута билиши туфайли ўқнинг йемирувчи кучларидан ғолиб келиб, умрининг сўнгги дақиқаларини чўзишга ериша олди.
Сабот-матонатли чидамли ва тоқатли кишилар мақсадга йетишишда ва қийинчиликларга қарши кураш жисмоний ва руҳий азобларга ҳамда бошқа машаққатларга чидай оладилар. Улар ҳар қандай вазиятда ўзларини тута оладилар, жасурлик, мардлик, ботирлик, қатъият кўрсата оладилар .
Бундай характерли кишиларга оптималлик кайфияти, ҳаётга қувноқлик билан қараш, порлоқ келажакка доим ишонч билан боиш, бошқа кишиларга ўз кучлари ва меҳнат имкониятларига йетишиш каби хислатлар хосдир.
Ўзини тута билиш жасурлик сабот-матонат, чидам ва тоқатда кўринадиган кучли ирода мардлик деб аталади. Шу сифатлар билан фарқ қиладиган кишилар еса мард кишилар деб аталади.
Кишиларнинг ҳаёти ва фаолиятида шундай ҳоллар кўп бўладики, бунда одам зарур пайтида ўзини тута олмай қолади, жасурлик, сабот-матонат, интизомлилик кўрсата олмайди. Характер хислати иродасиз кишилар мавжуд, бундай кишилар иродаси кучсиз ёки иродасиз кишилар дейилади. Бундай кишилар иродаси кучсиз ёки чидамсиз кишилар дейилади. Булар хатто арзимас қийинчилик ва тўсқинликларни ҳам бартараф қила олмайдиган кишилардир. Булар салгина муваффақияцизлик ёки қийинчилик келиб чиққанда ҳам ўз олдига қўйган мақсаддан воз кечиб иш ҳаракатини тўхтатадиган, ўз қарорини бекор қиладиган юраксиз, қўрқоқ кишилардир. Улар вазият талаб қилганда зарур жасурлик сабот-матонат, чидам, тоқат, қатъият кўрсатмайдилар. Булар чўчима, ялқов жони пахта кишилардир. Бундай кишиларнинг хатти-ҳаракатлари одатда уларнинг ўзидан кўра ташқи шароитга боғлиқ бўлади.
Бундай характер хислатларга ега бўлган кишилар пессимистик кайфиятда бўлиб, дунёга ва ҳаётга умидсизлик билан қарайдилар. Улар доимо барча кишиларнинг салбий, ёмон томонларини кўрадилар, бу кишиларнинг фикрича, ўзларининг барча камчиликлари ва муваффақияцизликларининг сабабчиси бошқа кишилардир. Бу хилдаги баъзи кишилар пассив бепарво кайфиятда бўладилар.

Download 3,97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   212   213   214   215   216   217   218   219   ...   276




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish