Ироданинг ахлоқийлиги ҳаёт ва фаолиятда ирода кучи, унинг мустақиллигига ижобий ёки салбий баҳо берганда қандай тўсқинлик ва қийинчиликлар бартараф қилинганлигини назарда тутиш билангина чекланиб қолмай, асосан кишининг ахлоқий қиёфаси иродавий ҳаракатларда қанчалик ифодаланиши, бирон одамнинг иродаси нақадар ахлоҳий еканлиги ҳам назарда тутилади.
Ироданинг ахлоқийлиги деганда одатда киши ўз олдига қандай мақсадлар қўйилиши, бу мақсадларга қандай воситалар билан еришиши, иродавий интилишлар (хоҳишлар) қандай майллар туфайли келиб чиқиши ва маълум бир қарорга келишида қандай тамойилларга амал қилишни назарда тутамиз.
Иродавий ҳаракатларда кишининг ахлоқий хислатлари намоён бўлса, ирода кучи ижобий аҳамиятга ега деб ҳисоблаймиз. Иккинчидан, кишиларнинг ахлоқий ҳисларлари ҳақида фикр юритилганда айтилган сўзларни емас, балки уларнинг маънавий қиёфасини кўрсатадиган иродавий ҳаракатларни назарда тутамиз. Шунинг учун кучли ироданинг мардлик, ўзини тута билиш, сабот-матонат, чидам ва жасурлик каби хусусиятлари ироданинг ахлоқий сифатлари деб ҳисоблаймиз.
Киши бирор қарорга келишда ўз қарори ва ҳаракатлари учун ахлоқий масъулият сезса, унинг иродаси ахлоқий ҳисобланади.
Кишининг чинакам ахлоқийлиги маънавий қиёфаси, сўзида ва муҳокамаларида емас, балки фаолиятида, ишида ва асосан меҳнатда, яъни меҳнатга ва ишнинг ўзига меҳр қўйишида намоён бўлади.
Ўзининг интилиш (майлларида), қарор ва ҳаракатларида ҳар доим ахлоқ тамойилларига амал қиладиган кишиларни ахлоқли кишилар деб атаймиз.
Ирода борасидаги назариялар
Ироданинг тадқиқоти узоқ тарихга ега бўлиб, у инсон онгининг моҳиятини кашф қилишдан бошланиб, муайян билимлар тўпланиши туфайли шахснинг иродаси табиатини тушунишга илмий ёндашув вужудга келган давргача бўлган тарихий йўлни босиб ўтган.
Арасту ўз даврида иродани жон ҳақидаги фаннинг муҳим тушунчаси деб еътироф етган. Унинг фикрича, ирода инсон хулқ-атворини ўзгартиришини бошқариш имкониятига ега бўлган омил ҳисобланади.
Гуманитар йўналиш, яъни инсон муаммоларига еътиборнинг ортиши билан ўз-ўзидан иродани ўрганиш ҳам долзарб масалага айланиб бормоқда. ХВИИИ-ХИХ асрларда бу муаммо енг марказий психологик тадқиқот масалаларидан бири еди. Бироқ психология фанида ХХ аср бошларида рўй берган инқироз туфайли у иккинчи режага ўтиб қолди, уни мутлақо инкор етиш мумкин емас.
ХВИИ асрдаёқ Гоббс ва Спинозалар таъкидлаб ўтганларидек, фаоллик манбаини бемаҳсул соҳанинг пайдо бўлиши, деб тушунтириш мумкин емас, чунки унинг шахсий куч-қувватини ҳиссий интилиш билан узвийликда қараш лозим. Спинозанинг фикрича, ирода билан ақл айнан бир нарсадир. Унга бундай ёндашиш ироданинг илмий нуқтаи назардан тушунтиришни шакллантирган бўлса, иккинчи бир томондан у мустақил субстансия сифатида тан олинди. В.Вундтнинг мулоҳазасича, ироданинг негизида апперсепсия актининг субъекти томонидан ички фаоллик уники еканлигини ҳис етиш ётади. Унинг бу консепсияси емосионал ёки аффектив ном билан психология фанига кириб келди. У.Джеймснинг тан олишича, иродавий ҳаракатлар бошқа руҳий жараёнларга қориштириб бўлмайдиган бирламчи хусусиятга егадирлар. Ҳар қандай ғоя дастлаб динамик тенденсияга ега бўлганлиги туфайли иродавий актнинг вазифаси диққат ёрдами билан бир ғоянинг бошқаси устидан устуворлигини таъминлашдан иборатдир.
Етарли даражада қатъий фикр қарор топганлиги, ирода - бу инсоннинг қўйилган мақсадларига еришиш учун қилган фаоллигидир. Ирода тушунчаси моҳиятига инсон томонидан мақсад ғўя олиш каби шахсий гавдасини ва хулқини идора қилиш ҳам киритилади. И.В.Селиванов иродани тадқиқ етиш негизидан келиб чиққан ҳолда айрим хулосаларни чиқаради:
а) ирода-бу шахснинг ўз фаолиятини ва оламдаги ўзини-ўзи бошқариш шаклларини англашнинг тавсифидир;
б) ирода-инсон яхлит онгининг бир томони ҳисобланиб, у онгнинг барча шакл ва босқичларига тааллуқлидир;
в) ирода-бу амалий онг, ўзгарувчи ва қайта қурилувчи олам, шахснинг ўзини онгли идора қилишликдир;
г) ирода-бу шахснинг ҳиссиёти ва ақл-заковати билан боғлиқ бўлган хусусиятидир, аммо қайсидир ҳаракатининг мотиви, турткиси ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |