Иродавий акт ва унинг тузилиши
Ихтиёрий ҳаракатнинг дастлабки бошланғич нуқтаси ҳаракат мақсадининг вужудга келиши ва шу мақсаднинг ўртага қўйилишидир ва унинг тузилишини қуйидагича изоҳлаш мумкин.
Мақсад-кишининг шу пайтда маъқул ёки зарур деб топган иш ҳаракатини тасаввур етиш демакдир. Масалан, инсон педагогика университетига кириб ўқишни зарур деб топди ёки вилоятга иш билан бориб келиш зарурлигини тушунди, дейлик. Буларнинг ҳаммасида кишининг мақсади ўз-ўзидан зоҳир бўлаётганга ўхшайди, баъзан еса бу мақсад бир қадар фикр юритиш натижасида юзага келади.
Мақсадни тасаввур қилиш одатда шу мақсадга еришиш истагини ва зарур ишни амалга ошириш билан боғлиқ бўлиб, у қуйидагича ифодаланиши мумкин.
Хатти-ҳаракатдан кутилган мақсад турлича равшанликда тасаввур етилиши мумкин. Мақсад қанча равшан бўлса, унга йетишиш йўлидаги интилиш ҳам шунча муайян бўлади.
Мақсад кўзлаш кишининг аввало шахсий (биологик ва маданий руҳий) еҳтиёжларига боғлиқ. Кўпинча кишининг мақсад кўзлаши ва бирон-бир нарсага интилиши теварак-атрофдаги табиий вазиятга, ёки худди шу пайтда киши яшаётган жамиятга боғлиқ бўлади. Масалан, киши қийин аҳволга тушиб қолса, шу аҳволидан бир амаллаб қутилишни ўз олдига мақсад қилиб қўяди. Киши шу вазиятни маълум даражада ўзгартириш, бир нимага барҳам бериш, бир нима қилиш, бир нима кўриш ва шу каби мақсадни ўз олдига қўя олади. Киши жамоат тартибини биров бузаётганлигига бевосита гувоҳ бўлиши ва тартиб бузувчиларга қарши кураш учун шу онда қандайдир чоралар кўришни мақсад қилиб қўйиши мумкин.
Кишида келиб чиқадиган еҳтиёжлар дарров яққол тасаввур қилинадиган мақсад тарзида ҳосил бўла қолмайди. Кўнгилдан кечаётган еҳтиёж ва интилишлар турли даражада англаниши ва турлича тасаввур қилиниши мумкин. Масалан, келиб чиқадиган еҳтиёж ва интилишлар баъзан истак тарзида кўнгилдан кечади-киши ҳозирги аҳволдан норозилигини ҳис қилиб туради-ю, лекин қандай мақсадга йетишилаётганини, бинобарин, шу мақсадга еришишга доир йўл-йўриқларни аниқ билмайди. Истак шундай ҳолатки, бунда одам ўзига алланима кераклигини ҳис қилиб туради-ю, бу нарсани нима еканлигини аниқлаб ололмайди, яъни уни тасаввур қилолмайди, фаҳмига йетмайди. Бундай одамнинг ўзи баъзан "менга бир нарса керак, бир нарса йетишмаяпти, аммо бу нарсанинг нима еканлигини ўзим ҳам билмайман" деган гапни кўнгилдан ўтказади. Бошқа кишилар тўғрисида ҳам: "нима истаётганини ўзи билмайди" деймиз.
Истак пайтида киши қандай мақсадга интилаётганини бу мақсадга еришишнинг йўл-йўриқларини англаб йетмас екан, демак, истакни бевосита амалга ошириш ҳам мумкин емас.
Еҳтиёж кўнгилдан кечиб, мудом кучайган шу еҳтиёжни қондиришга интилиш мақсади ҳам англанила бошлайди. Бундай англанилган еҳтиёжлар тилак-ҳаваслар деб аталади. Аммо одам ўз интилишларининг мақсадини тасаввур қилганда ҳам шу мақсадга йетишиш йўллари ва воситаларини ҳали тасаввур қила олмаслиги мумкин. Бундай тўла англанилмаган интилишлар (тилак, ҳавас) баъзан зўр хаёл суриш билан, баъзан еса чексиз орзу билан боғлиқ бўлади. Баъзан (хаёлпараст инсонларда) бундай тилак ҳаваслар кўнгилдан кечириш орқали орзу (фантазия) доирасида қолиб кетаверади. Хилма-хил тилак ҳаваслари тўлиб-тошган кишилар ҳам мавжуд. Бу кишилар доимо хўрсинадилар, армон қиладилар, ўзларини ҳам теварак-атрофдаги кишиларни ҳам танқид қиладилар. Бу кишилар кўпинча яхши орзулар қилишади-ю, амалда кам фаолият кўрсатишади ёки бутунлай фаолият кўрсатишмайди.
Ҳаракат йўллари, усуллари топилиб одам уларни тасаввур қилаётган екан, демак еҳтиёжни қондиришга интилиш тамомила англанилади, одамнинг тилак-ҳаваси еса бир нарса бўлиб қолади. Бундай интилиш ҳолати баъзан ҳоҳиш деб аталади. Киши бирор ишни қилмоқчиман, фалон ишни бажармоқчиман, ўқишга кирмоқчиман ва ҳоказо деб гапирар екан бунинг маъноси шуки, мазкур киши ўз интилишларининг мақсадини ва шу мақсадга йетиш воситаларини англаш, тасаввур қилиш ва билиш билангина чекланиб қолмай, мақсадга йетиш мумкинлигини, маълум бир йўлдан иш кўришга тайёрлигини ва қилинадиган ҳаракатларининг оқибатини кам англайди.
Шундай кишилар борки, уларда муайян тилак-ҳаваслар тарзида тамомила англанилган интилишлар доимо катта ўрин тутади. Бундай кишилар ўзларига нималар кераклигини, нимани ҳохлаётганликларини, нима иш қилмоқчиликларини ва уни қандай бажариш кераклигини ҳамиша биладилар. Бундай кишилар ўз олдиларига ҳамиша аниқ мақсад қўядилар ва шу мақсадга яраша иш кўрадилар. Бундай кишиларни маълум мақсадни кўзлайдиган кишилар дейилади. Маълум мақсадни кўзлаш кишининг ижобий сифатидир. Бу сифатни тараққий еттириш, иродани тарбиялаш ва ўз-ўзини тарбиялашнинг вазифаларидан биридир.
Ҳар бир кишининг англаб, билиб, кўнгилдан кечирадиган еҳтиёжлари кўп, унинг вазифалари ва интилишлари ҳам кам емас. Шунинг учун кишида хилма-хил мақсадларда доимо зоҳир бўлиб туради ва бу мақсадларни рўёбга чиқариш истаги туғилади. Ҳар бир кишида амалий ва назарий вазифалар вужудга келиб туради ва ана шу вазифаларни ҳал етиш керак бўлади. Баровар амалга ошириб бўлмайдиган бир неча мақсад келиб чиққанда, қандай бўлмасин фақат биттасини танлаб олиб бошқа
мақсадларни қўйиб туришга тўғри келади. Қайси мақсадни олдинроқ, бошқасини еса кейинроқ амалга ошириш масаласини ҳал қилишга тўғри келади. Баъзи мақсадларни еса қўйиб туришга тўғри келади.
Баъзан шундай ҳам бўладики, киши олдида бир-бирига зид келадиган бир нечта мақсад кўндаланг туради ва шу мақсадлардан бирини танлаб олиш шарт бўлади. Масалан, йигит ёки қиз мактабни тугатиб, олий ўқув юртига кириб ўқисам, деган масалани ҳал етаётганда турли мақсадлар ва уларга йетиш йўллари деган мақсадлар ўртасида ички қарама-қаршилик, ички "кураш" рўй бериши мумкин.
Мақсад қўйиш билан бир вақтда ёки ундан кейин шу мақсадга қайси йўл, усул ва воситалар билан йенгиш масаласи келиб чиқади.
Кундалик турмушимизда ёки фаолиятимизда мақсад қўйиш билан бирга уни амалга ошириш усуллари дарров англанади. Шунинг учун бу йерда мақсад қўйиш билан тўппа-тўғри ҳаракат бошланиб кетиши мумкин. Масалан, киши қўлига қалам олишни ҳохласа, уни бемалол олиши мумкин, ухлагиси келса ётади ва ҳоказо. Оддий ихтиёрий ҳаракатлар шу билан таърифланади. Аммо янги мақсадларни қўйишда ўша мақсад усулларини қидириб топиш, тасаввур қилиш ва ўйлаб кўришга тўғри келади. Бу йерда мақсад битта бўлгани ҳолда унга бир неча йўл ва усул билан йетишиш мумкин. Қандай бўлмасин енг яхши йўл ва усулни танлаб олишга тўғри келади. Айрим ихтиёрий ҳаракатларнинг мураккаблиги шулар жумласидан келиб чиқади.
Бир неча мақсад кўнгилга келиб, шулардан бирига турли йўл ва усуллар билан еришиш мумкин бўлса, киши муайян бир мақсадни танлаб олиши ва шу мақсадга йетиш учун муайян енг мувофиқ йўлни танлаб олиши керак. Шунга кўра, ижтимоий меҳнат фаолиятда ҳам, касб-корда ҳам, шахсий ишларда ҳам, бошқа кишиларга бўлган муносабатда ҳам киши ўз интилишларини ва ихтиёрий ҳаракатларини олдиндан режалаштиради.
Режалаштириш мураккаб ақлий фаолият бўлиб, аниқ, муайян ва равшан мақсадни белгилаш, шунингдек шу мақсадга йетиш учун енг тўғри усул ва воситаларни қидириб топишдан иборат. Режалаштириш жараёнида мумкин ва зарур бўлган ҳамма ҳаракатлар, мумкин бўлган қийинчиликлар ва тўсиқлар ҳисобга олинади, иш-ҳаракат натижаларига дастлабки баҳо берилади. Одам асосий режага ега бўлган бир қарорга келиши, мақсадига йетишиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |