Дарслик Бакалавриат йўналиши: 5140800-педагогика ва психология талабалари учун дарслик



Download 3,97 Mb.
bet204/276
Sana12.07.2022
Hajmi3,97 Mb.
#782479
1   ...   200   201   202   203   204   205   206   207   ...   276
Bog'liq
UMUMIY PSIXOLOGIYA дарслик 1 курс

Ахлоқий ҳислар одамнинг бошқа кишиларга, жамоа ва ўзининг ижтимоий бурчларига бўлган муносабатларида ифодаланади. Инсон бу ҳисларни кечирар екан, маълум ахлоққа, яъни ижтимоий ахлоқ-қоидалари ва нормалари мажмуига асосланиб, бошқа кишиларнинг хатти-ҳаракатларига ёки руҳий ҳусусиятларига ҳамда ўзининг хатти-ҳаракатларига баҳо беради.
Шахснинг йетакчи ахлоқий ҳисларидан бири бу бурч ҳиссидир. Бу ҳис одам яшаб ва ишлаб турган тор доирадаги жамоа (оила, мактаб, ишлаб чиқариш, корхона) манфаатлари нуқтаи назаридан туриб, ҳаракат қилиш лозимлигини англаганда ҳам кечирилади. Одам ўзининг ижтимоий бурчлари нималардан иборат еканлигини билиб ва тушунибгина қолмай, балки уларни бажариш зарурлигини ичдан ҳис қилиб қайғуради. Кишилар ҳаёти ва фаолиятида ўзаро ёрдамлашиш, ҳамжиҳатлик, интилиш ва манфаатлар бирлигига асосланган ўртоқлик муносабатлари юзага келади.
Ўртоқлик муносабатларининг юксак чўққиси дўстлик ҳиссида намоён бўлади. Дўстлик ҳисси ўртоғига меҳрибонликда уни кўриш у билан гаплашиш ўз фикр ҳислари билан ўртоқлашишда намоён бўлади. Ҳақиқий дўстлик ҳисси дўстга нисбатан юксак талабчанлик билан боғлиқдир. Хато ва камчиликларни тузатишга ҳам ёрдам бериш, дўстликка яқин бўлган муҳим ахлоқий ҳис муҳаббат ҳиссидир. Муҳаббат жамиятда никоҳ ва оиланинг ахлоқий психологик асоси ҳисобланади.
Агар одамнинг жамиятдаги хатти-ҳаракатлари ахлоқ нормаларига мутлақо зид бўлса, одам виждон азобига учрайди. Виждон азоби мураккаб ҳиссий ҳолатдир. Мободо одам бирор ахлоқсиз ҳаракат қилиб, виждон азобига учраса, ундан қутилиши жуда қийин бўлади. Чунки виждон азобига учраган одам жамият олдида ўзининг ноҳақлигини билади ва ўзини-ўзи сўроқ қила бошлайди. Шунинг учун одам ўзидан-ўзи қочиб қутила олмагандек, виждон азобидан ҳам ҳеч қачон қочиб кета олмайди.
Маълумки, виждон азоби кишининг қалбида чуқур ички кураш ҳиссини туғдиради. Ўз хатти-ҳаракатида ахлоқ тамойилларига амал қилмаган, уяти ҳам виждони бўлмаган кишиларни "виждонсиз" одамлар дейилади. Киши ёмон бир иш қилиб қўйганлиги бу кишининг ўзига муносиб емаслигини, англаши бир томондан виждонини қийнайди, виждон азобига солади, иккинчи томондан ахлоқ талабларига хилоф иш қилиш билан бошқалардан маломатга қолишни, уларни ўрнига нисбатан салбий хислат пайдо қилишни ҳам тушунади. Масалан, мазкур жараёнга қуйидаги мисолни келтириб ўтиш жоиз. АҚШ президенти Р. Трумен 1945 йили 6 августда Япониянинг Хиросима ва Нагасаки шаҳарларига атом бомбасини ташлашга буйруқ берган еди. Американинг биринчи даражали учувчиси Маёр Клод Изерли Хиросимага атом бомбасини ташлаб 300 000 кишини ёстиғини қуритишда иштирок етди. Атом бомбаси зарбидан ўлган ёш болаларни қарияларни, хотин-қизларни ўз кўзи билан кўрган Изерли ватанига қайтганда "Хиросима қаҳрамони"ни сифатида уни тантана билан кутиб олишади.
Изерлини виждон азоби кундан кунга баттарроқ қийнай бошлади. У виждонини тинчитмоқ учун нафақадан, ҳамма мукофатлардан воз кечди, ўзига берилган орденларни қайтариб бермоқчи бўлди. Пул тўплаб Хиросимага ёрдам юборди. Аммо виждон азоби ҳамон уни езарди, таъқиб қиларди, кечалари ухлолмасдан ўзини ўзи ўлдиришга уриниб кўрарди. Аммо натижа чиқмади, зора қамасалар, деб жиноят қилди. Ниҳоят Клод Изерли ақлдан озибди, деб уни жиннихонага ётқиздилар. Естетик ҳислар ҳам юксак аҳлоқий ҳислардан ҳисобланади. Естетик ҳис деганда биз гўзалликни идрок қилиш, гўзалликдан завқланиш ва гўзаллик яратишга интилишни тушунамиз. Естетик ҳиссиёт ҳамма одамларга хос бўлган ҳиссиётдир. Атрофдаги табиат манзаралари естетик ҳиссиётларимизнинг биринчи манбаи ҳисобланади. Масалан, баҳор фаслидаги тоғ манзаралари яйловларда қўй ва қўзичоқларнинг ўтлаб юришлари, баланд қорли қояларни узоқлардан мағрур туришлари одамда естетик лаззатланиш ҳиссини туғдиради ёки худди денгиздек кўз илғамайдиган кўм-кўк пахтазорлар узоқларда чиройли бўлиб кўриниб турган дала тепаликлари одамда қандайдир кўтаринки руҳ туғдиради.
Одамлар ҳаётнинг турли фактларига ва уларнинг санъатини акс еттиришига қандайдир гўзаллик ёки хунуклик фожиали ёки кулгули, олийжаноблик ва разиллик, нозик ёки дағал ҳодисалар сифатида муносабатда бўладилар. Бу ҳислар тегишли баҳоларда естетик дидларда намоён бўлади ва ўзига хос бадиий лаззатланиш ҳолатида кечирилади.
Естетик ҳиссиётларнинг манбалари жуда кўп ва хилма-хилдир. Масалан, табиат манзараларидан лаззатланишдан ташқари тасвирий санъат асарлари, бадиий-адабий асарлар, музика ва хайкалтарошлик, архитектура ва меъморчилик ишлари ҳам одамда естетик ҳисни туғдиради. Бундан ташқари одамларнинг ўзаро бир-бирлари билан бўлган муносабат ва муомалалари ҳам естетик ҳиссиётларнинг манбалари бўла олади. Одамнинг кийиниши, уйининг тутиши, қандай жиҳозланиш, бошқалар билан муомаласи ҳам естетик ҳисларимизнинг манбаи бўла олади. Масалан, дағал гаплашадиган кишидан одам нафратланади, аксинча муомалали, гапни ўринли ва маданиятли қилиб гапирадиган кишидан одам завқланади. Шундай одамларга тақлид қилгиси келади. Умуман одамнинг естетик ҳиссиётлари кўп манбаларга ега бўлган мураккаб ҳиссиётлардандир.

Download 3,97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   200   201   202   203   204   205   206   207   ...   276




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish