Аффект тушунчасига берилган таърифларга асосий еътиборни қаратадиган бўлсак бу ҳам шахснинг кучли емосионал ҳолатлари билан боғлиқдир. Қ.Турғуновнинг луғатида айтилишича, аффект тез ва кучли пайдо бўлиб, шиддат билан ўтадиган қисқа муддатли емосионал ҳолатдир. А.В.Петровскийнинг "Умумий психология" дарслигида аффект ҳаддан зиёд тез кечиши билан мияда пайдо бўлувчи, шахсни тез қамраб олувчи, жиддий ўзгаришларни юзага келтирувчи жараёнлар устидан иродавий назорат бузилишига йетакловчи организм аъзолари функсиясини издан чиқарувчи емосионал жараёнларга айтилади. М.Воҳидов дарслигида аффект тўсатдан тез пайдо бўлиб, тез орада ўтиб кетадиган ниҳоятда кучли ҳиссий ҳолат сифатида еътироф етилади.
Аффект лотинча сўз бўлиб, руҳий ҳаяжон еҳтирос деган маънони англатади. Аффектлар кўпинча тўсатдан пайдо бўлади ва баъзан бир неча минут давом етади. Аффект ҳолатида кишини онгини тасаввур қилиш, фикр қилиш қобилияти тораяди, сусайиб қолади. Аффектлар вақтида одамнинг ҳаракатлари кутилмаган тарзда портлаш сингари бирданига бошланиб кетади. Баъзан аффектлар тормозланиш ҳолати тарзида намоён бўлади ва бундай ҳолатда организм бўшашиб, ҳаракациз бўлиб ва шалвираб қолади. Бундай ҳолат кўпинча одам бирданига қўрққанида, тўсатдан қувонганида ва шу каби ҳолатларда ўзини йўқотиб қўйиш кўринишида намоён бўлади.
Аффект ҳолатини бошланишида шахс инсоний қадриятларнинг барчасидан узоқлашиб, ўз ҳиссиётининг оқибати тўғрисида ҳам ўйламайди, ҳатто тана ўзгаришлари, ифодали ҳаракатлар билинмай боради. Кучли зўриқиш оқибатида майда кучсиз ҳаракатлар барҳам топади. Тормозланиш мия ярим шарлари пўстини тўлиқ егаллай бошлайди, қўзғалиш пўстлоқ ости нерв тугунларидан оралиқ мияда авж олади, холос. Бунинг натижасида шахс ҳиссий кечинмасига (даҳшат, ғазаб, нафратланиш, умидсизлик ва ҳоказолар) нисбатан ўзида кучли ҳоҳиш сезади.
Маълумотларнинг кўрсатишича кўпинча ҳиссиётлар аффектив шаклда ўтиши тажрибаларда синаб кўрилган. Жумладан: 1) театр томошабинларида; 2) тантана нашидасини сураётган оломонларда; 3) ес-хушини йўқотган телбасимон одамларда; 4) илмий кашфиёт лахзасида; 5) тасодифий қизғин учрашувларда, жўшқин шодликларда мужассамлашади.
Аффектлар вужудга келишининг дастлабки босқичида ҳар бир шахс ўзини тушуниш, ўзини қўлга олиш, уддалаш қурбига ега бўлади. Уларнинг кейинги босқичларида иродавий назорат йўқотилади, иродасиз ҳаракатлар амалга оширилади, ўйламасдан хатти-ҳаракат қилинади. Аффектив ҳолатлар маъсулияцизлик, ахлоқсизлик, мастлик аломатида содир бўлади, лекин шахс ҳар бир ҳаракати учун жавобгардир, чунки у ақл-заковатли инсондир. Аффектлар ўтиб бўлгандан кейин шахснинг руҳиятида осойишталик, чарчаш ҳолати ҳукм суради. Баъзи ҳолларда ҳолсизланиш, барча нарсаларга лоқайд муносабат, ҳаракацизлик, фаолликнинг барҳам топиши, ҳатто уйқуга мойиллик юзага келади. Шуни ҳам унутмаслик керакки, аффектив қўзғалиш муайян давргача давом етиши, баъзан ўқтин-ўқтин кучайиши ёки сусайиши содир бўлиб туриши мумкин.
Стресс тушунчасининг мазмуни моҳияти борасида қатор таърифлар учрайди. Жумладан, А.В.Петровский томонидан стресс-ффектив ҳолатга яқин турадиган, лекин бошдан кечирилишининг давомийлигига кўра кайфиятларга яқин бўлган ҳис-туйғуларни бошдан кечирилишининг алоҳида шаклидир, деб таъриф берилади. Профссор Е.Ғозиевнинг умумий психология китобида ёзилишича, стресс-оғир жисмоний ва мураккаб ақлий юкламалар ишларнинг меъёридан ошиб, кетиб хавфли вазиятлар туғилганида, зарурий чора-тадбирларни зудлик билан топишга интилганда вужудга келадиган ҳиссий зўриғишлар сифатида кўрсатилади.
Стресс - инсон организмини ҳаддан ташқари зўриқиш натижасида пайдо бўладиган танглик жараёнидир.
Стресс кўринишига қараб икки турга ажратилади:
1. Конструктив - биз туридаги (кўпчилик орасида);
2. Деструктив - мен туридаги (якка шахс ўзи билан) кечадиган жараён.
Стресс ҳолатини оддий тилда айтадиган бўлсак, бу инсонларда кечадиган тушкунлик ҳолатидир. Инсоннинг ақлий жиҳатлари ва физиологик тизимида стресс ҳолати бўлмаслиги мумкин емас. Булар кўп ҳолларда мулоқотларда ва бошқа ижтимоий жараёнларда юз беради. Стрессни физиологик ва психологик турлари мавжуд. Физиологик стресс - бу ўта жисмоний зўриқиш, бирор оғриқ, қўрқув, касалликлар натижасида вужудга келади.
Физиологик стресс организм ўта зўриқиши, температуранинг баланд ёки паст бўлиши, нафас олишнинг қийинлашиши билан боғлиқ бўлади. Масалан, баъзида одам организмида қаттиқ оғриқ бўлганда, оғриқ нимадан келиб чиққанлигини тушуниб йета олмаслик оқибатида одамда қўрқув, хавотирланиш пайдо бўлади ва стресс ҳолатига олиб келади.
Do'stlaringiz bilan baham: |