Биринчидан, емоциялар нафас олиш аъзоларининг ишларида ўзгариш ясайди. Масалан, ёқимли ҳис-туйғулар ишга тушганда нафас олишнинг тезлиги ва ампилитудаси ортади, ёқимсиз ҳис-туйғулар устун келганда камаяди, қўзғалган вақтида нафас ҳаракатлари тезлашади ҳамда чуқурлашади, зўр бериш вақтида-секинлашади ва юзакилашади, ҳаяжон вақтида тезлашади, ҳамда кучсизлашади, кутилмаган ҳолатда, ҳайрон қолишда зудлик билан тезлашади, қўрқувда секинлашади ва ҳоказолар.
Турли емоционал ҳолатларда нафас олишнинг ўзгариши
а) хурсандликда нафас олиш бир минутига 17 марта;
б) фаол хафаликда 9 марта;
в) қўрқишда 64 марта;
д) жаҳл чиққанда 40 марта.
Иккинчидан, емоция имо - ишораларда, мимикада, яъни кишининг юзида бўладиган ҳаракатларда ҳамда бутун баданнинг маънодор ҳаракатларида кўринади.
Учинчидан, гуморал ҳаракатлардаги, яъни организмнинг қон таркибидаги ва бошқа суюқликлардаги кимёвий ўзгаришларни ва шунинг билан бирга модда алмашишида бўладиган янада чуқур ўзгаришларни ўз таркибига олади.
Демак, емоцияларнинг ташқи ифодасига мимика, имо-ишора, афт-башара ва қад-қоматнинг ўзгаришлари, айрим ташқи секресия безларининг фаолияти ёш, сўлак, тер ажралиши ҳамда айрим ҳаракатларнинг хусусиятларидаги ўзгаришлар, яъни уларнинг тезлиги, кучи, координасияси ва ҳоказолар киради.
Емоцияларнинг енг аниқ ва яққол кўринишларидан бири кулги билан йиғидир.
Л.Н.Толстой ўз асарларида одамнинг руҳий ҳолатини ифодаловчи нигоҳларнинг 85 хилини ва кулишнинг 97 хилини тасвир етган. "Ҳар хил сабаб билан йиғлаган пайтда одамнинг боши ва оғзи ҳар хил қиёфада ўзгаради" - деган еди. Леанардо да-Винчи.
Рус психологи П.М.Якобсон томонидан ишланган расмлардан кўриниб турибдики, одамнинг афтидаги қиёфа асосан лаблар, қош ва кўз ўзгаришларининг бир-бирига нисбатан турлича ҳолатга, шунингдек, кўзнинг қанчалик чақнаб туришига боғлиқдир. Кўзнинг қанчалик чақнаши кўз ёшининг миқдори, кўз шиллиқ пардасидаги томирларнинг катталашуви билан белгиланади. Масканинг тагида кўриниб турган кўз ўзининг ифодасини йўқотган бўлади. Кўз, лаб, қовоқ, қошнинг ҳар хил ҳолати, хатто одам чеҳрасини ҳам турли қиёфага киритади.
Одам ҳиссиётларини билдиришнинг енг нозиги ва енг кучлиси санъат, хусусан, музика билан лирик шеърлардир, уларни том маънода ҳиссиётнинг тили дейиш мумкин.
Одам ўзини ва гавда ҳаракатларини, шунингдек товушни атайлаб чиройли қилиб кўрсатиши мумкин. У гарчи "муайян ҳиссиётларни ўзи кечирмаётган бўлса ҳам ўша ҳиссиётларни ифодалайдиган ҳаракатлар қила олади.
Ҳар бир киши ҳам ўз ҳиссиётларининг ташқи ифодаларини маълум даражада ўзгартириши мумкин. Одамларни кундалик муомалаларида баданнинг хилма-хил ифодали харакатлари, имо-ишоралар хусусан, кўз билан қилинадиган имо-ишоралар, товушнинг оҳанги, ғамгинлиги муҳим аҳамиятга ега. Шунчаки бир хўмрайиш, салгина жилмайиб кулиш, йелка қисиш каби ифодали ҳаракатлар кишининг мақсадини англатади.
Кайфият тушунчасига психологик манбаларда турли нуқтаи назардан ёндашилган тақдирда ҳам мазмунан улар бир хилликни англатади. Жумладан Қ.Турғунов луғатида шахснинг кучсиз ёки ўртача кучга ега бўлган нисбатан барқарор умумий емосионал ҳолати, А.В.Петровскийнинг "Умумий психология" дарслигида кайфиятлар анча вақт давомида кишининг бутун хатти-ҳаракатига тус бериб турадиган умумий ҳиссий ҳолатини ифода етади, деб таъкидланади. Профессор Е.Ғ.Ғозиев фикрича, кайфият шахснинг руҳий жараёнларига муайян вақт давомида тус бериб турувчи емосионал ҳолатдир. Кайфият, яъни одамнинг хурсанд ёки ғамгин кайфияти ҳеч вақт сабабсиз майдонга келмайди. Одам бажараётган бирор ишнинг маваффақиятли тугаши ёки имтиҳондан яхши ўтиш- яхши тетик кайфиятни юзага келтиради. Қилаётган ишингизни олдинга юрмаслиги ёки ишга берилган ёмон баҳо одамда маъюслик, кучига ишонмаслик кайфиятини туғдиради.
Кайфиятнинг хуш ёки нохуш бўлиши, биринчи навбатда одамнинг сиҳат-саломатлиги билан ҳам боғлиқдир. Масалан, ичимиз қаттиқ оғриб турган вақтда кайфият чоқ бўлмайди.
Одатда одамда кайфиятнинг у ёки бу тури, яъни хушчақчақлик хурсандлик ёки ғамгинлик, маъюслик, тушкунлик устун бўлиши мумкин. Ана шунга қараб одамлар хушчақчақ, ғамгин, серташвиш деб турли гуруҳларга бўлинадилар. Лекин шуни айтиш керакки, одам ўз кайфиятининг қули бўлиб, қолмай, уни бошқара билиши керак. Ўз кайфиятини идора қила биладиган одамларнинг ҳар доим руҳи тетик, кайфияти чоғ ва ишида унум бўлади. Кайфиятни идора қила олмайдиган одамлар билан яшаш жуда қийин бўлади. Бундай одамлар арзимаган нарсадан кайфиятини бузиб, тўмсайиб юрадиган ёки аразлаб ётадиган одамлар бўлади. Бундай одамларни одатда "сиркаси сув кўтармайдиган" ёки "жаҳли бурнини учида турадиган" одамлар дейишади. Агар одам ҳар доим ўйлаб, ақл билан иш туца, кайфиятини бўлган бўлмаган нарсаларга бузавермайди.
Инсон кайфиятини пайдо бўлишига ва ўзгаришига таъсир қилувчи қуйидаги иккита омилларни таҳлил қилиш лозим: Улардан биттаси объектив ва субъектив хусусиятли вазиятдир: а) табиий омилларга тааллуқли бўлган вазият (ҳавонинг совуқлиги ёки иссиқлиги); б) шахслараро муносабатнинг ноқулайлиги ва бошқалар. Иккинчисини бир манба сифатида талқин қилиш мумкин, бу-субъектив, шарт-шароитлардир. Масалан, меҳнат ва ўқиш фаолиятига керакли воситаларнинг мавжудлиги. Ичкиккинчи субъектив муносабатлар, илиқ психологик муҳит, мулоқатмандлик мароми, рағбатлантириш, мулоқот ўрнатиш услуби, шахсиятига тегмаслик, тенг ҳуқуқлилик, шахснинг психологик хусусиятларини ҳисобга олиш ва ҳокозо.
Do'stlaringiz bilan baham: |