Р1
Е - сезгирлик П-қўзғатувчининг таъсир меъёри.
Кўриш ва ешитиш анализаторининг сезувчанлиги жуда юксакдир. С.И.Вавилов (1851-1951)нинг тажрибаларида кўрсатилганидек, кишининг кўзлари тўр пардаги бор йўғи 28 квант атрофида нур тушган тақдирда ҳам ёруқликни кўра олади. Тим қоронғуликда 27 километр масофада ёниб турган шамни кўриш қобилиятига егамиз. Айни пайтда баданимизга бирор нарса текканини сезишимиз учун кўриш ва ешитиш сезгилари ҳосил бўлишига сарфланганига нисбатан, 100-10000000 баровар зид қувват талаб қилинади.
Анализаторнинг мутлақ сезувчанлиги сезгининг фақат қуйи емас, балки юқори чегараси билан кифояланади. Сезгининг мутлақо юқори сезувчанлиги деб қўзғатувчининг куч билан таъсир қилишига айтилади. Бунда таъсир кўрсатаётган қўзғатувчига айнан ўхшайдиган сезги ҳосил бўлади. Бизнинг ресепторларимизга таъсир қилаётган қўзғатувчилар кучининг яна ҳам ошиши оғриқ сезгисини ҳосил қилади.
Сезги аъзолари ёрдамида у ёки бу қўзғатувчининг фақат бор ё йўқлигини қайд етмасдан, балки қўзғатувчиларнинг кучига ва сифатига қараб фарқлай олишимиз мумкин. Сезгилар ўртасидаги биланар-билинмас фарқни ҳосил қилувчи иккита қўзғатувчи ўртасида мавжуд бўлган минимал фарқ ажратиш чегараси ёки айирма чегараси деб аталади.
Немис физиологи Е.Вебер (1795-1878) кишининг ўнг ва чап қўлларида кўтариб турган иккита нарсанинг қайси бири оғирроқ еканлигини аниқлай билиш қобилиятини текширар екан, фарқ ажратиш сезгирлиги мутлоқ емас, балки нисбийлигини қайд етган еди. Бундан қўшимча қўзғатувчининг асосий қўзғатувчига нисбатан доимий ўлчам бўлиши керак, деган маъно келиб чиқади. Жумладан, қўлда 100 грамм оғирликдаги юк турган бўлса юкнинг билинар-билинмас оғирлигини пайқаш учун оғирлик 3.4 грамм атрофида оширилиши керак. Юкнинг оғирлиги 1000 грамм бўлган тақдирда еса сезги ҳосил қилишида салгина фарқ сезиши учун оғирлик 33.3 грамм чамаси оширилиши керак. Шундай қилиб, илк қўзғатувчининг ўлчами қанчалик катта бўлса, унга қўшимча ҳам шунчалик катта бўлиши лозим.
Фарқланишнинг бошланиши мазкур анализатор учун доимий бўлган нисбий ўлчаш билан белгиланади. Кўриш анализатори учун бу нисбат тахминан ни, ешитиш анализатори учун ни, тактил анализатори учун, ни ташкил етади. Бу ҳолатни тажриба йўли билан текшириш унинг фақат ўртача кучга ега бўлган қўзғатувчилар учун уриниш еканлигини кўрсатади.
Немис физиги Г.Фехнер (1801-1887) Вебер ўтказган тажрибаларда олинган маълумотларга асосланиб, сезгиларнинг жадаллиги қўзғатувчининг кучига боғлиқлигини қуйидагича шаклида ифодаланган еди.
С = КЛг ж +C
Бунда С - сезгининг жадаллигини, ж - қўзғатувчининг кучини, К ва C константлар ўзгармас, доимийлиги ва миқдорларни билдиради. Асосий психофизик қонун номи билан юритиладиган қонун қуйидагича изоҳланади. Сезгининг жадаллиги қўзғатувчи кучининг логарифмига пропорсионалдир. Бошқача қилиб айтганда, қўзғатувчининг кучи геометрик прогрессия йўли билан оша борган тақдирда сезгиларнинг жадаллиги арифметик прогрессия йўли билан ошади. Бу қонун Вебер - Фехнер қонуни ҳам деб аталади.
Айирма сезувчанлик ёхуд фарқ ажратиш сезувчанлиги ҳам фарқланиш чегарасининг ўлчамига нисбатан тескари боғланишда бўлади; фарқланиш чегараси қанчалик катта бўлса, айирма сезувчанлик ҳам шунчалик кам бўлади.
Сезгилар чегарасининг абсолют меъёри билан белгиланадиган анализаторнинг сезгирлиги барқарор бўлмасдан қатор физиологик ва психологик шарт-шароитлар таъсири остида ўзгариб туради. Ушбу шарт-шароитлар орасида адаптасия (мослашиш) ҳодисаси алоҳида ўрин егаллайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |