Дарслик Бакалавриат йўналиши: 5140800-педагогика ва психология талабалари учун дарслик



Download 3,97 Mb.
bet122/276
Sana12.07.2022
Hajmi3,97 Mb.
#782479
1   ...   118   119   120   121   122   123   124   125   ...   276
Bog'liq
UMUMIY PSIXOLOGIYA дарслик 1 курс

Сезги борасидаги назариялар
Психология фанида шундай илмий далиллар мавжудки, мободо инсон ахборотларнинг шахобчасидан маҳрум бўлса, у ҳолда у уйқу фаолиятига шўнғийди. Масалан, тери туйиш сезгилари патологияга учраса, унда одам (кўпинча вақтинча муваққат) кўриш, ешитиш, ҳид сезгисидан маҳрум бўлиши мумкин. Мободо ахборотларни кузатиш шахобчаси илк болалик ёши даврида бузилса, кар ёки кўр бўлиб қолса, у тақдирда унинг ақлий ривожланишида кескин тўхталиш, вақтинча орқада қолиш юзага келади. Агар бола махсус усул ёки услубга ўргатилмаса, табиий равишда мавжуд камчиликларнинг ўрнини тўлдириб бўлмайди.
Немис файласуфи Христиан Волф "Расионал психология" (1732 йил) ва "Емпирик психология" (1734 йил) китобларида онгнинг ички ҳолати, ақлий фикр юритишга қобилиятнинг табиий моддий асоси замиридан келиб чиқиб, ташқи оламдан келиб тушадиган ахборотлар шахобчасига, яъни сезги каналига ҳеч қандай боғлиқ емас, деб тушунтиришга ҳаракат қилди. Сезгиларга мана бундай ёндашиш назариётчиси "фанга расионализм" тушунчаси билан бирга кириб келди. Х.Волф ва унинг тарафдорлари психологик жараёнлар (сезги, идрок, хотира ва бошқалар) мураккаб ижтимоий тарихий тараққиёт маҳсули емас, деган ғояни илгари сурдилар.
Шунинг билан бирга "Онг", "Ақл" тарихий евалюсия натижаси емас, деб инсон психикасига ўзгача ёндашиб, уни изоҳлаб бериш мушкул бўлган "бирламчи" хусусият еканлигини тушунтиришга интиладилар. Мазкур назарияга асосланган психологлар инсоннинг сезгилари уни ташқи олам билан боғлаб турувчи бирдан бир шахобча еканлигини инкор қилишгача бориб йетдилар ва воқеликни мана бундай тарзда изоҳлашга ҳаракат қилдилар; сезгилар инсонни ташқи оламдан ажратиб турадилар, улар атроф-муҳит ўртасидаги бартараф қилиб бўлмайдиган девор ҳисобланадилар. Беркли, Юнг, Мюллер, Гелмолс сингари олимлар сезги органларининг "Спесифик енергияси" назариясини ишлаб чиқдилар. Бу ғоянинг асосчиси сифатида Иоганн Мюллер қатъий позисияда туриб, уни бутун вужуди билан ҳимоя қилишга интилди. Ушбу назарияга биноан ҳар қайси сезги аъзоси ҳоҳ қулоқ, ҳоҳ тил, ҳоҳ тери бўлишидан қатъий назар ташқи дунёнинг таъсирини акс еттирмайди, атроф-муҳитда бўлиб турган реал, жараёнлар юзасидан ахборотлар беришга қобил емас, фақат у ташқи таъсирдан шахсий жараёнларнинг қўзғатувчисидан туртки олади, холос. Мазкур назарияга кўра ҳар бир сезги аъзолари ўзининг спесифик енергиясига ега бўлиб, у ҳар қандай таъсирдан қўзғалади. Масалан, кўзни босиб, унга електр токи билан таъсир қилиб кўрилса, ёруғлик сезгиси ҳосил қилинади. қулоққа електр қўзғатувчиси билан таъсир ўтказилса, у ҳолда товуш сезгиси вужудга келади. Бинобарин, сезги аъзолари ташқи таъсирни акс еттирмайди, балки уларнинг таъсиридан қўзғалади. Инсон ҳеч қачон ташқи воқеликни, дунёни объектив таъсирларини идрок қилмайди, балки сезги аъзолари фаолиятида ўзларининг шахсий субъектив ҳолатларини акс еттиради.
Сезгиларнинг ресептор назариясига кўра ресептор сезги аъзолари уларга таъсир қилувчи қўзғатувчиларга нисбатан суст жавоб қайтаради, сезгилар ҳаракатга қарама-қарши турувчи суст жараёндир. ҳаракатнинг ўзи еса аксинча фаол (актив)дир.
Ҳозирги даврда сезгиларнинг ресептор назарияси мутлақо сезги жараёнларининг физиологик механизмини очиб беришга яроқсиз еканлиги қатор тадқиқотчилар томонидан ишончли омилларга суянган ҳолда таъкидлаб ўтилгандир.
Сезги жараёнининг фаоллигини тан олувчи назария сезгиларнинг рефлектор назарияси деб аталади. ҳайвонлар ва жониворларнинг сезгилари суст хусусиятга емас, балки ташқи олам таъсирининг биологик аҳамиятга молик жиҳатларини фаол равишда ажратган ҳолда хатти-ҳаракатни амалга оширадилар. Масалан, асалари бир хил туркумдаги гулларга нисбатан аралаш қоллардаги гулларга фаолроқ жавоб реаксиясини билдиради. Мушук сичқоннинг қимирлашига еътиборини кучайтиради, лекин худди шунга ўхшаш камертон товушига асло парво ҳам қилиб қўймайди.
Бу омиллар шуни кўрсатиб турибдики, биринчидан, сезгилар фаоллик хусусиятига ега, иккинчидан уларнинг вужудга келишида ҳаракат таркиблари иштирок етади.
АҚШлик психолог Неффнинг таъкидлашича, микроскоп остига олиб терига игна санчилса, худди шу участкада рефлектор ҳаракат реаксиялари кузатилган: томирнинг ҳисиши, тери галваник рефлекс, гоҳо кўз ҳаракати, бўйин мускулларининг, таранглашувчи қўлнинг ҳаракат реаксияси содир бўлиши мумкин.
Жаҳон психологлари томонидан нарсаларнинг мураккаб томонларини таниш, фарқлаш ҳаракатнинг иштирокисиз амалга ошмаслиги таъкидлаб ўтилган. Масалан, кўзни юмиб, жисмни фарқлаш учун қўл билан уни пайпаслаш керак, акс ҳолда унинг ҳолати, шакли, қаттиқ ёки юмшоқлиги ғадир-будурлигини билиб, сезиб бўлмайди.
И.М.Сеченовнинг фикрига кўра жисмни кўз билан идрок қилиш учун кўз ўша нарсани "қидирсин", фақат шундагина мақсадга мувофиқ ҳаракат юзага чиққан бўлади. Ҳозирги даврда психология фанида кўз ҳаракатлари назарияси ишлаб чиқилган бўлиб, улар макро ва микро ихтиёрий ва ихтиёрсиз кўринишларга ажратилади. Улар қуйидаги номлар билан ифодаланади:
Конвергент, дивергент, горизонтал, вертикал, парсимон ва бошқалар. Кўз ҳаракати ёрдами билан фазода ўрин алмашиб турган жисмларни топиш, билиб олиш ва иденфикасиялаш амалга оширилади. Кўз ҳаракатлари уч жуфти ташқи мускуллари, яъни мия бош суягининг ИИИ, ИВ ва ВИ жуфт нервлари орқали рўёбга чиқади, кўзнинг макро ва микро ҳаракатлари сезгининг механизми ролини бажариш имкониятига ега.
Жаҳон психология фани маълумотларига қараганда сезгилар атроф- муҳит тўғрисида ва ўзимиз ҳақимизда ягона билиш манбаи сифатида хизмат қилади. Сезгилар шундай бир ахборот каналики, улар ташқи оламдан ва ички тана аъзоларидан келадиган барча ҳолатлар, таассуротлар худди шу йўллар орқали мия пўстига йетиб боради, инсонга таъсирларга нисбатан тўғри жавоб реаксиялари қайтаришга ёрдам беради.
Ҳис етиш ёки сезгининг филогенетик тараққиёти шуни кўрсатадики, ҳайвонларда маълум нарсани сезиш, ҳис етиш уларнинг биологик жиҳатдан зарурият еҳтиёж еканлигига қараб ривожланган.
Бу ҳолатлар кўпинча хориж олимлари томонидан изчил равишда ўрганилган, уларнинг ўзига хос омиллар механизмлари мавжудлиги таъкидлаб ўтилган. Масалан, турли асалари хатти-ҳаракатлари кузатилганда, гулга ўхшаш мураккаб геометрик шаклга нисбатан асаларининг дифференсировкаси осон кечган. Агарда шу мураккаб геометрик шакл гулларга оид бўлмаса, у ҳолда арида дифференсировка жуда қийинчилик билан вужудга келган. Тадқиқотчи Боснинг кузатишича, жониворлар қурт-қумурсқаларга хос бўлган товушларга нисбатан худди шу турдаги ҳаракатларга бефарқлик билдирмаган, мобода товушлар қаттиқ ва тез суръатда кечса, уларга ҳеч қандай еътибор бермаган. Ушбу вазифани олим биологик шартланганликдан келиб чиққан табиий еҳтиёж, инстинкт билан узвий боғлаган.
С.В.Кравков (1893-1951) маълумотларига кўра бир сезги аъзоларининг фаолияти иккинчисининг таъсири туфайли ўзгаради, товуш асосан кўриш сезгиси, ёруғлик сезувчанлигини орттиради, шунга ўхшаш турли ҳидлар ҳамда ёруғлик ва ҳид билишга нисбатан сезгирликни ошириши ёки камайтириши мумкин. Бундай ўзаро таъсир сабабли мия устуни юқори қисми ва кўриш бўртиқларига тегишли ўсимталарнинг яқин жойлашганлиги туфайли бошқасига ўтиши осонроқ амалга ошади.
Бундан ташқари сезгиларнинг ўзаро қўзғалиши ва тормозланишини ўрганиш ҳам алоҳида аҳамиятга ега, чунки айрим ҳолларда автоматик бошқариш туфайли унга учишда сунъий сезгирликнинг пасайиши ёки ортиши зарурати туғилади. И.П.Павлов томонидан анализаторларнинг мураккаб ўзаро таъсир шакллари мавжуд еканлиги қайд етилгандир. Улар бевосита бош мия пўстида намоён бўлиб, бир вақтнинг ўзида кўраётган жисмни, ешитилаётган товушни, келаётган ҳидни сезишимизда ўз ифодасини топади. Бу бош мия пўстида кечадиган физиологик жараёнларни босиб ўтиши зарур бўлган зоналар перекретик зоналар деб номланади. Сезгиларнинг классификасияси уларнинг турли спесифик тавсифларига, яъни моддаллигига қараб емас, балки ташкил етилишининг ҳар хил даражаларига қараб ҳам ажратилади.
Сезгиларни объектив йўналиши бўйича Йе.Н.Соколов, Виноградовлар текширганлар ва улар пассив жараён емаслиги, вегетатив елементлар физиологик нафас олиш тизимида ўзгаришга сабаб бўлишини тушунтириб берилган. Ушбу вақт рефлектор ўзгаришларни сезгининг объектив кўрсаткичи сифатида ишлашга имконият яратади. Маълумки, сезгини пайдо қилувчи ҳар бир қўзғатувчи, рефлектор жиҳатдан юзага келувчи жараёнларни чақиради, чунончи томирларнинг торайишини, тери галваник рефлекторларнинг пайдо бўлиши, тери қалинлигининг ўзгариши миянинг електр фаолиятининг ўзгариши, кўзларнинг қўзғатувчи томон бурилиши кабилар. Буларнинг ҳамма сезги жараёнларнинг пайдо бўлишини ўз ичига олади. Худди шу сабабдан улар сезгиларнинг объектив кўрсаткичлари тариқасида хизмат қила олади.
Тажрибаларда шу нарса қайд етилганки, қўзғатувчилар интенсивлиги ошган сари жавоб реаксияси ҳам интенсивроқ бўлиб борар екан. Бу еса сезгиларнинг интенсивлигини асос сифатида ишлатишга муҳим негиз ҳозирлайди. Томир ва електрофизологик реаксиялар чегараларга одатдаги қўзғатувчиларга қараганда яқин қўзғатувчиларга нисбатан кескинроқ бўлади.

Download 3,97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   118   119   120   121   122   123   124   125   ...   276




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish