Таянч тушунчалар
Адаптасия (лот. Адаптаре мослаштирмоқ) - сезги аъзоларининг қўзғовчи кучига мослашуви натижасида муайян сезгирликнинг ўзгариши.
Аккомодасия (юнон. Аккомадатио - мослашиш) - кўзнинг турли масофадаги нарсаларни кўришга мослашуви.
Анализатор (юнон. Аналусис бўлакларга ажратиш) - мураккаб нейрофизиологик тизим, одамга таъсир етувчи қўзғалишларни идрок етиш ва уни таҳлил қилиш.
Афферентасия (лот, афференс (афферентис) - келтирувчи) - ташқи ва ички қўзғатувчилар орқали сезги аъзоларига таъсир етиш асосида пайдо бўлган нерв тизимига келиб туриш жараёни.
Бинокуляр кўриш - (лот бини - жуфт, окулийс - кўз) - битта объектнинг ўзини ҳар иккала кўз билан баробар кўриш.
Вебер-Фехнер қонуни - қўзғовчи кучнинг ўзгариши билан ҳосил бўлган муайян сезги кучининг ўзгариши ўртасидаги ўзаро муносабатни ифодалашдан иборат психофизиологик қонун.
Вестибуляр аппарат (лот. вестибултуу – бошланғич, аппаратус - асбоб) - фазодаги ҳаракатларнинг йўналишининг ҳолати ва бундай ҳаракатлар йўналишининг ўзгаришини кузатиб баҳолаб туришга ёрдам берадиган анализатор (ички қулоқда жойлашган).
Интероресептив сезгилар - (лот. интериор - ички, редпиере - олмоқ) - ички аъзоларга жойлашган ресепторлар.
Кинестетик сезги (юнон. кинео - ҳапакатга келтираман) - ўз тана аъзоларининг ҳолати ва харакатини пропреоресепторлар таъсири остида сезиш.
Сезги - психик акс еттиришнинг оддий усули тариқасида ҳайвонларга ҳам, одамларга ҳам хос хусусият. Воқеликдаги нарса ва ҳодисаларнинг айрим белги ва хусусиятларини билиб олишни таъминлайди.
Сезги аъзоларининг ўзига хос қуввати - сезги аъзоларнинг махсус қуввати ҳақидаги қонун бўлиб, бу қонунга биноан сезги аъзолари ташқи оламдаги нарса ва ҳодисаларнинг таъсирини акс еттирмай, балки сезги аъзоларининг ўзига хос қувватини қўзғовчи ташқи туртки деб ҳисобланади (М.Мюллер).
Сезги чегараси - сезгининг мутлоқ чегараси. Минимал кучга ега бўлган қўзғовчининг билинар - билинмас таъсирини сезишга сезгининг кучи чегараси, қўзғовчининг енг юқори кучга ега бўлган таъсирини сезишга - сезгининг юқори (максимал) чегараси дейилади.
Сезгирлик - ўта сезувчанлик, сезги аъзоларининг ўзига таъсир етиб турган қўзғовчиларнинг салгина ёки унчалик фарқ қилмайдиган таъсирини ажрата олиш қобилияти.
Проприоресептив сезгилар (лот. проприус - хусусий, махсус, реcипере - қабул қилмоқ) - тананинг турли қисмларидаги ҳолатлардан ва уларнинг ҳаракатларидан дарак берувчи сезгилар.
Сенсибилизасия (лотин. сенсибилис - сезувчан) - ички омиллар таъсири натижасида
анализаторлар сезгирлигининг ортиб кетиши.
Сенсор сезгилар (лот, сенсус - сезги, ҳис) - сезги аъзоларига тааллуқли сезгилар. Сенсорика сезги ва идрокни умумлаштирувчи тушунчадир.
Синестезия (юнон. синеистcсус - биргаликда сезиш) - турли хилдаги сезгиларнинг ўзаро таъсири натижасида қўшилиб кетиши, (жумладан, ешитиш ва кўрув сезгилари ва ҳ.к.)
Таъм билиш - сезги тури (ширин, аччиқ - чучук, тузли). Анализатор тил ўзагидаги нерв тугунлари ҳамда бош мия пўстлоқ қисмидаги таъм билиш марказидадир.
Фарқ қилиш чегараси - қўзғовчилар ўртасидаги билинар - билинмас фарқни сезиш. Бу аввалги қўзғовчилар билан кейинги қўзғовчилар ўртасидаги қандайдир фарқ борлигини сеза олишда ифодаланади.
Екстероресептив сезгилар - ташқи оламдаги нарса ва ҳодисаларнинг турли хусусиятлари ҳақида дарак берувчи сезгилар мас., кўриш, ешитиш, ҳид ва таъм билишдан иборат ташқи сезгилар.
Ҳид билиш сезгиси - сезги тури, хилларини акс еттириш жараёни. Унинг анализатори бурун тўсиқининг шиллиқ пардасида жойлашган ва унинг маркази бош мия пўстлоқ қисмидадир.
Do'stlaringiz bilan baham: |