ДАЛОЛАТНОМА
2022 йил 21 апрель. Урганч бекати.
Урганч транспорт прокурори Ф.К.Собировнинг № 7-1010055/22 сонли хатининг ижросини таъминлаш мақсадида 12.04.2022 йилдан 20.04.2022 йилгача Хоразм худуди темир йўл узелининг хўжаликлари Рзд.Обод-Урганч-Питнак ва Урганч-Хива бекатлари бўйича норматив хужжатларнинг бажарилиши, темир йўлда харакат хавфсизлигини сақлаш ва темир йўлда техник жиҳозлардан фойдаланиш бўйича текширув ўтказилди. Текширув натижасида қуйидагилар аниқланди:
Питнак бекати.
Бекатдаги барча светофорлар бўёқ қилиниши зарур, СМБ (Сигналлаштириш , марказлаштириш ва блокировка) қурилмаларига хизмат кўрсатиш технологияларининг 14 тех.картасида СМБ йўл қурилмалари ҳар йили бўёқ қилиниши лозимлиги кўрсатилган талаблари бажарилмаган..
№12 стрелкали ўтказгичдаги гарнитурада контргайка ўрнатилмаган. СМБ (Сигналлаштириш , марказлаштириш ва блокировка) қурилмаларига хизмат кўрсатиш технологияларининг 16 тех.картасида стрелкали ўтказгичдаги гарнитурада контргайка ўрнатилиши кўрсатилган талаблари бажарилмаган.
№9 стрелкали ўтказгич узун назорат тягасидаги люфт тўғирлансин. НШ-01 йўриқномасининг 20.2 бандида (Сигналлаштириш , марказлаштириш ва блокировка (СМБ) қурилмаларига техник хизмат кўрсатиш бўйича йўриқнома) назорат тягаси ва назорат линейкаси билан боғланган жойидаги люфт 0,5 мм дан кўп бўлмаслиги керак деб кўрсатилган талаблари бажарилмаган.
Алоқа гуруҳи аккумулятор батареялари мавжуд эмас. СМБ (Сигналлаштириш, марказлаштириш ва блокировка) қурилмаларига хизмат кўрсатиш технологияларининг 7 технологик картасида қурилмаларнинг схема бўйича мослиги кўрсатилган талаблари бажарилмаган.
ЧM-7 чиқиш маневр светофорининг тақиқловчи қизил чироғи ташқи линзаси синган, алмаштириш зарур. ТФҚ (ЎзР Темир йўлларидан техникавий фойдаланиш қоидаси), 65-бандида манёвр светофорларинг кўриниши 200 метрдан кам бўлмаслиги керак, деб ёзилган талаблари бажарилмаган.
Масъул шахс: электромеханик И.Сапорбаев
№2 йўлнинг баъзи жойларини ўтлардан тозалаш. “Ўзбекистон темир йўллари” Давлат акционерлик темир йўл компаниясининг 2014 йил 12 майдаги №181-Н сонли буйруғининг 27- пункти - йўлларнинг оралиги ва чеккаларини сақлаш ҳолати талаблари бажарилмаган.
Стрелкали ўтказгич №16 да бўшаган қостилларини қоқиш 10 шт. “Ўзбекистон темир йўллари” Давлат акционерлик темир йўл компаниясининг 2014 йил 12 майдаги №181-Н сонли буйруғининг 7-пункти- клемма ва закладной болтлар, шуруп ва костилларнинг мавжудлиги ва маҳкамланиши талаблари бажарилмаган.
( Жавобгар шахс ПДБ Бахтиёров С. )
Питняк-Истиқлол оралиғи 334км қўриқланмайдиган темир йўл кесишмасининг 10кВ захира ҳаво узатиш тармоғида ўрнатилган 1 фазали трансформаторнинг юқори кучланиш томондаги нуқсонли сақлагич қобиғи алмаштириш электр қурилмаларидан фойдаланиш қоидалари 4.2 бандига асосан нуқсон сабабли электр қурилмасида қисқа туташувлар хосил қилиб таъмирловчи ходимларга зарар етказиши мумкин.
Масъул шахс: Урганч ТЭТ-2 катта электромеханики М.Захаров.
Do'stlaringiz bilan baham: |