32СП (Изоляция қилинган участка) рельс занжиридаги уланиш джемпер тросларини алмаштириш зарур. НШ-01 Пункт-20.5 да (СМБ (Сигналлаштириш , марказлаштириш ва блокировка) қурилмаларига техник хизмат кўрсатиш бўйича йўриқнома) рельс занжирларининг бутунлиги сақланиши кераклиги ёзилган, талаблари бажарилмаган.
Кириш светофори “Ч” ерга улагичи (заземления) узилган алмаштириш зарур. СМБ (Сигналлаштириш , марказлаштириш ва блокировка) қурилмаларига хизмат кўрсатиш технологияларининг 75 тех.картасининг 1 қисмида қурилмалар кўндаланг кесим диаметри 5мм дан кам бўлмаган сим билан ерга уланиши лозимлиги кўрсатилган талаблари бажарилмаган..
“Н” кириш светофори релелар шкафида монтаж симларини тартибга келтириш ва қайтадан тикиш зарур. СМБ (Сигналлаштириш , марказлаштириш ва блокировка) қурилмаларига хизмат кўрсатиш технологияларининг 41 технологик картасида қурилмаларнинг схема бўйича монтаж симлари тартибга келтирилган бўлиши кўрсатилган талаблари бажарилмаган.
Ч1 чиқиш светофори ва М12 маневр светофорида тақиқловчи сигналлар кўринишини яхшилаш зарур. ТФҚ (ЎзР Темир йулларидан техникавий фойдаланиш қоидалари), 65-бандида ўтиш сигналларининг тўғридан кўриниши мос равишда 400 ва 200 метр бўлиши керак деб кўрсатилган талаблари бажарилмаган.
Истиқлол-Хазорасп бекатлар оралиғининг 351 км 6 пк даги ҳаво алоқа линиясида 2 дона изоляторни алмаштириш зарур. НШ-01, 17.2.1 бандида (Сигналлаштириш , марказлаштириш ва блокировка (СМБ) қурилмаларига техник хизмат кўрсатиш бўйича йўриқнома) автоблокировка ҳаво линиясидаги изоляторлар соз ҳолатда бўлиши кераклиги кўрсатилган талаблари бажарилмаган.
Масъул шахс: электромеханик Х.Артиков
1- йўлнинг 1 та жойида рельс уланган жойининг чўкиши. “Ўзбекистон темир йўллари” Давлат акционерлик темир йўл компаниясининг 2014 йил 12 майдаги №181-Н сонли буйруғининг 33-пункти – йўлнинг режада ва бўйлама профилдаги ҳолати талаблари бажарилмаган .
4- йўлнинг ҳар жойларида 2 та ёғоч шпалларни алмаштириш лозим. “Ўзбекистон темир йўллари” Давлат акционерлик темир йўл компаниясининг 2014 йил 12 майдаги №181-Н сонли буйруғининг 38-пункти - ёғоч шпал ва брусларни яроқсизликка чиқариш бўйича талаблари бажарилмаган.
№4 стрелкали ўтказгич орқа қисмида рельс уланган жойининг чўкиши. “Ўзбекистон темир йўллари” Давлат акционерлик темир йўл компаниясининг 2014 йил 12 майдаги №181-Н сонли буйруғининг 33-пункти - йўлнинг режада ва бўйлама профилдаги ҳолати талаблари бажарилмаган .
“Ўзбекистон темир йўллари” Давлат акционерлик темир йўл компаниясининг 2014 йил 12 майдаги №181-Н сонли буйруғининг 7-пункти - клемма ва закладной болтлар, шуруп ва костилларнинг мавжудлиги ва маҳкамланиши талаблари бажарилмаган.
(Жавобгар шахс ПДБ Рахмонов А.)
ТП А/Б Хазорасп биносининг паст кучланиш томонидаги эшикларида огоҳлантирувчи плакатлар осиб қуйилмаган. Истемолчилар электр қурилмаларини техник эксплуатация қилиш коидаларига кўра тарқатувчи қурилма эшикларда ховфсизлик техникаси коидалари 9- илова 3 – бандига асосан мос огоҳлантирувчи плакатлар осиб қуйилади.
Масъул шахс: Урганч ТЭТ-2 катта электромеханики М.Захаров.