Дала экинларининг асосий зараркунандалари



Download 3,6 Mb.
bet30/356
Sana13.01.2023
Hajmi3,6 Mb.
#899408
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   356
Bog'liq
Яхонтов В.В

Қора қўнғизлар
(Fenebrionidae)
Марказий Осиёда ғўзага зарар етказувчи қора қўнғизларнинг тур таркиби ҳалигача етарли даражада ўрганилган эмас. Ҳозирча ғўзага асосан қора қўнғиз (Opatroides punctulatus Br.) ва арзимайдиган даражада шохли қора қўнғиз (Dailognatha nasuta Men.) зарар етказганлиги аниқланди.
Зарари. Қора қўнғиз личинкалари симқуртлар сингари чигитга ва ғўзанинг ёш майсаларига зарар етказади.
Тарқалиши. Қopa қўнғизнинг кўпчилик турлари Понто-Орол-Каспий чўкмасидаги чўл ва чала саҳроларда учрайди. Ғўзага зарар етказувчи бу қўнғизлар Марказий Осиё ва Кавказ ортида, Эроннинг Ашреф ва Жанубий Африканинг Родезия минтақаларида борлиги аниқланди. Шохли қора қўнғиз фақат Марказий Осиёда учрайди; ғўза қора қўнғизи эса Марказий Осиёдан ташқари бутун Ўрта денгиз минтақасида ҳам жуда кўп тарқалган.
Таърифи. Қора қўнғизларнинг танаси катта-кичиклиги ва шакл жиҳатидан жуда хилма-хил бўлади. Танаси кўпинча салгина ялтираб турадиган қopa тусда бўлади, шунинг учун қора қўнғиз деб аталади. Қаншарининг кўзлар олдидаги четлари кенг бўлганидан, юқоридан қарашда мўйловчаларининг туби кўринмайди, мўйловчалари тасбеҳсимон ёки ип кўринишида; олдинги оёқларининг тослари шар шаклида. Қоринчаси 5 та сегментли бўлиб, уларнинг биринчи учтаси бир-бирига уланиб туради. Танасининг хитини жуда қалинлашиб кетган.
Ғўза қора қўнғизи—танаси чўзинчоқ шаклда, қанотустликларининг четлари деярли параллел жойлашган. Қаншари сербар бўлади ва унинг ён бурчаклари кўзларни икки қисмга ажратиб туради. Мўйловчалари тасбеҳсимон шаклда бўлиб, уларнинг учларига яқин қисми салгина йўғонлашган. Олдинги оёқ болдирларининг учларига яқин қисми асосларига нисбатан салгина кенгроқ, оёқлар эса қазишга мосланмаган. Қанотустликлари нуқтали эгатчалар билан қопланган. Танаси қора тусда бўлиб, салгина ялтираб туради, узунлиги 8—9 мм.
Шохли қора қўнғиз—танаси ғўза қўнғизиникига қараганда анча келишган, чўзинчоқ бўлади. Қаншарининг олдинги чети яқинидаги ёни кемтикли бўлади ва ён ўсиқчалари мўйловчаларининг тубини қоплаб туради. Қаншари ички томондан кўзга равшан кўриниб турадиган уйиқча билан чекланган; кўзлари ўйиқчали, овал шаклидаги қанотустликларининг елкага жойлашган бурчакларида биттадан тишча бор. Қанотустликлари силлиқ (эгатча ва нуқтасиз), танасининг туси ялтироқ қора, узунлиги 9—11 мм.
Личинкалари симқуртларга жуда ўхшайди. Танаси жуда узун, серхитин, одатда, сариқ тусда бўлади. Бу личинкалар қарсилдоқ қўнғиз личинкаларидан шу билан фарқ қиладики, уларнинг калласи бўртиб туради, лаблари жуда ривожланган бўлади ва қаншари остида яққол чиқиб туради. Олдинги оёқларининг биринчи жуфти жуда катта бўлади, мўйловчалари эса калласининг олдинги четларидан ташқарига чиқиб туради. Олдинги оёқлари ўрта ва кейинги оёқларидан бир ярим-уч баравар узун ҳамда йўғонроқ бўлади. Қора қўнғиз личинкалари чангхўр қўнғиз личинкаларига ҳам жуда ўхшайди, лекин мўйловчаларининг охирги бўғимчаси ундан олдинги бўғимчага нисбатан анча кичкина бўлиши билан чангхўр қўнғиз личинкаларидан фарқ қилади. Танасининг қорин томони орқасига қараганда бирмунча яссироқ бўлади. Тўкқизинчи қоринча сегментининг стернити ўсиқча ҳамда равшан кўриниб турадиган орқа тешикни ҳосил қилади. Қоринчанинг охирги сегменти одатда сертикан бўлади.

Download 3,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   356




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish