Кураш чоралари. Анор тунламининг қуртларига қарши ҳозирча махсус чоралар ишлаб чиқилган эмас. Ичдан таъсир этадиган захарларни пуркаш ижобий натижа берса керак.
Бошқа зараркунандалар Субтропик мева ўсимликларининг юқорида эслатилган зараркунандалари билан бир қаторда, ёнғоқ, цитрус ўсимликлари ва хурмога қизил чигиртка (Calliptamus italicus L.) зарар етказиши аниқланган; бодом дарахтларига баъзан қамиш бити (Hyalopterus arundinis F.); шафтоли катта бити (Pterochloroides persicae Choi.); шафтоли бити (Anuraphis persicae Fonsc.); нилуфар бити (Rhopalosiphum nymphaeae) анчагина зарар етказади; цитрус ўсимликларига баъзан полиз бити (Aphis gossypii Glov); бодомга турон сохта қалқондори (Rhodococcus turanicum Arch.); олхўри қалқондори (Neochionas-pis asiatica Arch.); Самарқанд атрофида белбоғлик сохта қалқондори (Didesmococcus unifasciatum Arch.) зарар етказади; бодом ва анорга гунафша ранг қалқондор (Syngenapsis oleae Colv.) билан вергулсимон қалқондор (Lepidosaphes ulmi L.) зарар етказади; бодом, ёнғоқ, цитрус ўсимликларига турон сохта қалқондори (Eulecanium turanicum Arch.); Жанубий Тожикистонда эса Калифорния сохта қалқондори (Diaspidiotus perniciosus Comst.) зарар етказади; Комсток қурти (Pseudococcus comstocki Kuw.), шунингдек ток унсимон қурти (Pseudococcus citri Risso) барча субтропик экинларга зарар етказа олади.
Субтропик мева экинларининг ёш ва катта кўчатларига баъзан симқуртлар (Elateridae) зарар етказади. Бодом ва писта дарахтларига қийшиқ йўлли филча (Polydrosus obliquatus Faust.) зарар етказади; Фарғона водийсида бодомга ўрик филчаси (Rhynchites auratus s. sp. ferghanensis Nev.) анча зарар етказиши аниқланган; қувватдан кетган ва қариган бодом дарахтларининг шох ва таналарини баъзан олхўри қўнғизи (Scolytus mali Bechst.), гyллapини эса турон олтин қўнғизи (Epicometis turanica Rtt.) зарарлайди.
Барча субтропик мева ўсимликлари, айниқса ёшлигида, зарарли бузоқбоши қўнғизи (Polypphlla odspersa Mots) ва март бузоқбоши қўнғизи (Меlolontha afflicta Ball.) дан зарарланади. Ёнғоқ эса, Наманган узунмўйлов қўнғизи (Xylotrechus namanganensis Hd.) дан зарарланади.
Фарғона водийсининг баъзи туманларида бодом дарахтларига ўрик йўғоноёғи (Eurytoma samsonovi Vass.) ва Марказий Осиёнинг кўп жойларида тўрвали куя (Coleophora hemerobiola Fil.) билан тоқ ипак қурти (Porthethria dispar L.) зарар етказади; тоқ ипак қурти бошқа субтропик дарахтларнинг ҳаммасига ҳам, айниқса пистага зарар етказади.