Юмшоқ сохта қалқондор
Eulecaniu trilhesperid.um L.
Зарари. Сохта қалқондор траншеялардаги цитрус ўсимликларининг баргини сўриб, қувватдан кетказади ва уларни яхши ўстирмай қўяди. Юмшоқ сохта қалқондор цитрус ўсимликларидан ташқари иссиқхоналардаги кўпгина ўсимликларга ва хонаки ўсимликларга ҳам зарар етказади.
Тарқалиши. Юмшоқ сохта қалқонлар ёпиқ жойда (иссиқхона, парник) учрайди, очиқ жойда эса бутун дунёнинг субтропик минтақаларида учрайди.
Таърифи. Сохта қалқондор гавдаси чўзиқ, олд томони ингичкалашган, сал-пал қавариқ, зарғалдоқ ёки сариқ тусли, баъзан нотўғри сердоғ қopa жилоси бор, баъзан қўнғир ёки қора тусли бўлади, вояга етган қалқондорнинг узунлиги 2,5-5,0 мм, йўғонлиги 1,25-3,00 мм бўлади.
Ҳаёт кечириши. Юмшоқ сохта қалқондор кўп ўсимликни ейди ва бегона ўсимликлардан иссиқхоналардаги ўсимликларга ўтиши мумкин. Ҳарорат етарлича юқори бўлса, қишки уйқуга кирмасдан кўпаяверади. Юмшоқ қалқондорларнинг эркаги бўлмайди, партеногенез йўли билан, тухум қўймасдан-тирик туғиб урчийди, битта урғочиси 100 тача личинка туғади.
Личинкалар ва вояга етган сохта қалқондорлар баргларни асосан устки томонидан сўради, одатда асосий томир бўйлаб колониялар ҳосил қилади. Улар дарахт танаси ва шохларининг пўстлоғини ҳам сўради. Траншеяга экилган ва иссиқхоналардаги цитрус ўсимликларда сохта қалқондор йилига камида тўрт бўғин беради.
Кураш чоралари. Юмшоқ сохта қалқондорга қарши кураш учун энг яхши чора траншеядан заҳар буғлари чиқиб кетмаслиги учун тешик ва ёриқларига лой суриб бекитиб метил бромид билан фумигация қилишдир. бунда 1 м3 бинога 20-60 г дори сарфланади, фумигация 20-35° ҳароратда 3 соат, 15-19° ҳароратда 4-5 соат, 10-14° ҳароратда 6 соат давом эттирилади. Метил бромид буғлари кенг бинолар ичида текис тарқалиши учун электр вентиляторлардан фойдаланиш маъқул.
Метил бромид ўрнига траншея ва иссикқхоналар цианид кислота билан ҳам дезинфекция қилинади. Комсток қуртига қарши курашда кўчатларни юқумсизлантириш учун цианид кислота қандай миқдорда ишлатилса, бу ерда ҳам ўшанча миқдорда ишлатилади.
Юмшоқ сохта қалқондорга қарши кураш учун дарахтларга 10 л сувга 80 л яшил совун ва 6 г соф ДДТ қўшиб (150 см3 керосинда эритилиб) тайёрланган эмульсияни дарахтларга пуркаш яхши патижа беради. Соф ДДТ бўлмаса, 150 см3 керосинга 40-50 см3 дуст ДДТ қўшиб пуркаш мумкин (Рибин). Мева дарахтларига (мева қилган даврда) ва сабзавот экинларига ДДТ пуркалмайди.
Юмшоқ сохта қалқондор тушган ўсимликларга 1 % ли минерал мой эмульсиясини пуркаб, бу ҳашаротни анча камайтириш мумкин. Сўнгги вақтда Ажаристонда ўтказилган тажрибалар (Новицкая) шуни кўрсатдики, 0,2 % ли тиофос, 0,4 % ли карбофос, 0,3 % ли пирофос ва 1 % ли хлортен эмульсиясини пуркаш 1 ва 2 ёшли личинкаларни батамом ўлдира олади. 0,3 % ли тиофос эмульсияси ва 0,6 % ли карбофос эмульсияси 3 ёшдаги личинкаларнинг 96-98 % ини ўлдиради. Калифорнияда паратиондан фойдаланиш энг самарали чора деб тавсия қилинди (Стаффорд). Паратионга енгил ёки ўртача енгил минерал мой қўшилганда янада яхшироқ таъсир этади. Бу дори ёзда пуркалади ва ҳўлланадиган 25 % ли паратион дустининг 0,25 % ли суспензиясидан 1 л олиб 15 г мой қўшиб тайёрланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |