Дала экинларининг асосий зараркунандалари



Download 3,6 Mb.
bet219/356
Sana13.01.2023
Hajmi3,6 Mb.
#899408
1   ...   215   216   217   218   219   220   221   222   ...   356
Bog'liq
Яхонтов В.В

Кураш чоралари. Қишлаётган олма қуртини йўқ қилиш учун эрта кўкламда дарахтларнинг танаси нобуд бўлган пўстлоқ тангачаларидан тозаланади ва чиққан ахлат дарҳол куйдирилади. Дарахтларни тозалаш учун ишлатиладиган асбоблар, тиргавичлар, мева узадиган асбоблар, нарвонлар, шунингдек саралаш бинолари ва мева сақланадиган жойлар қайноқ сув билан ёки кимёвий усулда дезинсекция қилинади.
Мева сақланадиган биноларга капалаклар кирмаслиги учун деразаларга ва вентиляция тешикларига дока ёки кўзи 2,5 мм дан ошмайдиган сим тўр тутиш тавсия этилади, уларга пашша тутадиган ёпишқоқ; қоғоз осиб қўйиш мумкин.
Май ўрталарида биринчи насл қуртлари мевадаи чиқиб пилла ўраш учун дарахтларнинг танасига ва пастки йўғон шохларининг асосига туша бошлаганда дарахт таналарига тутиш белбоғлари боғланади, улар мева териб олингунча дарахтларда қолдирилади ва камида 10 кунда бир марта кўздан кечириб турилади, белбоғда кириб қолган қуртлар эзиб ташланади ёки белбоғлар қайноқ сув солинган идишга ботириб олинади ва совугандан кейин яна аввалги жойига боғланади. Белбоғлар сийрак текширилган тақдирда унга кириб олган қуртларнинг бир қисми капалакка айланиб олади.
Тошкент атрофларидаги кузатишларга қараганда (Шапошникова, Невский), қуртларнинг 93 фоизини тутиш белбоғлари билан тутиб олиб йўқ қилиш мумкин. Эски қоп ва бошқа материаллардан эни 10-15 см ли белбоғлар икки букланиб боғлаб қуйилади. Баъзан похолдан белбоғ қилса ҳам бўлади. Белбоғ боғланадиган жойлардаги пўстлоқ тангачалари тозалаб олинади.
Тутиш белбоғлари контакт дорилар билан заҳарланса, уларга тушган қуртлар ўлади. Бундай белбоғларни мавсумнинг бошидан охиригача текширишнинг ҳожати йўқ, улар ўз-ўзидан ўлдирувчи ёки автоцид белбоғлар деб аталади. Ўзбекистон ўсимликларни ҳимоя қилиш институти ва академик Р. Р. Шредер номидаги Боғдорчилик ва узумчилик институти, ўз-ўзидан ўлдирувчи белбоғларни, тиофоснинг 10 фоизли сувли суспензияси ёки 30 фоизли тиофос концентратининг 2,5 фоизли суспензияси шимдирилган қоплардан тайёрлашни тавсия этади (белбоғларнинг ички юзасига тиафос дуст сепиш ҳам мумкин); Тожикистон Мева-токчилик ва сабзавот хўжалиги илмий текшириш институтининг сўнгги вақтда ўтказган тажрибаларига қараганда, ДДТ нинг дихлорэтандаги эритмаси билан заҳарланган белбоғларни тутиш ғоят таъсирлидир (Соколенко), айни вақтда 1 кг дихлорэтанда 250 г техник ДДТ эритилади; бетанафтол ва ёпишқоқ минерал мойлар (машина мойи, автол) билан заҳарланган белбоғлар ҳам муваффақият билан ишлатилди. ДДТ нинг дихлорэтандаги эритмаси ва тиофос билан заҳарланган белбоғлар дарахтларга зарар қилмайди; бетанафтол ёки ёпишқоқ минерал мойлар билан заҳарланган белбоғлар эса фақат пўстлоғи дағал, ёши 20 дан ошган дарахт танасига бевосита боғланади; дарахтларга заҳарли моддалар зарар еткизмаслиги учун пўстлоғи нозик дарахтларга аввал лой суриб 12-15 см кенгликда ҳалқа ҳосил қилинади, лойнинг устига бурма картондан ҳалқа қўйилади ва шундан кейингина унга заҳарли белбоғ ўралади. Бундай белбоғларни бир жойга икки йил босиб қўйиш ярамайди.
Белбоғни заҳарламоқ учун қопга машина мойи ёки автолнинг 3 фоизли совун эмульгаторидаги 40 фоизли эмульсияси ёки бетанафтолнинг машина мойидаги эритмаси шимдирилади (икки қисм мойга бир қисм бетанафтол қўшилади). Эни 15 см бўлган 1 м белбоғда минерал мой эмульсиясидан 300 г ёки бетанафтолнинг мойдаги эритмасидан 50-80 г кетади. Белбоғ дарахтга ўралиб, четлари ичкарига қайрилганда эни 10 см бўлиши керак. Кейинги вақтларда белбоғ ўрнига дарахтнинг йўғон шохларига ва танасига, пўстлоғига тиофос концентратининг 1,5 фоизли эритмасини суркаш тавсия қилинган. Бунда ҳар бир дарахтга 1 л гача эритма суртилади. Бу усул академик Р. Р. Шредер номидаги Боғдорчилик ва узумчилик илмий-текшириш институти томонидан ўтказилган тажрибаларда яхши натижа берди (Пашченко). Текшириб турилмайдиган ва зараркунанда паразитларини ҳалок қилмайдиган доимий белбоғлар жуда қулайдир. Ҳали кенг миқёсида ишлатилмаётган бу белбоғлар кўзи 2,5 мм келадиган сим тўрдан ясалади; сим тўр букланиб, 10-15 см кенгликдаги найча ҳосил қилинади, бу найчанинг четлари бир-биридан ошиб ўтган бўлиши керак. Найчанинг четлари дарахт танасига тақалади ва учлари бир неча марта букилади; ичига букланган қоғоз, пайраҳа, латта ва қуртларни ғумбакка айланиш учун жалб қиладиган шу каби материаллар солинади. Қуртлар белбоғларга кириб олади, капалаклари эса белбоғдан чиқолмайди, қурт ва ғумбак паразитлари бундай тўрдан бемалол ўтиб кетаверади. Пишмай тўкилаётган олма, беҳи ва олхўрини камида 1-3 кунда териб олиб, ёрдириш, қуритиш ёки молга бериш керак. Тўкилган мевани ўз вақтида ва тўғри йиғиб олиб, боғдаги олма қуртларининг 25 фоизини йўқотиш мумкин (Аристов).
Шу чоралар билан бир қаторда олма қуртининг биринчи наслини йўқ қилиш учун дарахтларга 30 фоизли намланувчи ДДТ кукунининг 1,2 фоизли (1 л сувга 12 г дори) суспензияси ёки у бўлмаган тақдирда 10 фоизли ДДТ дустининг 2 фоизли суспензияси (1 л сувга 20 г дори ёки 5 фоизли ДДТ дустининг 1 фоизли суспензияси (1 л сувга 40 г дори) пуркаш керак. 50 % ли ДДТ пастасидан фойдаланиш янада қулай. Бунда пуркаладиган суюқликда таъсир кўрсатувчи 0,4 % ДДТ пастаси бўлади. ДДТ дусти билан чанглаш, шунингдек ДДТ ўрнига гексахлоран ишлатиш бирмунча камроқ самара беради (Синельникова). ДДТ суспензияларини пуркаганда ёки ДДТ дустини чанглаганда дарахтлардаги ўргимчакканалар кўпая беради; бунинг сабаби шуки, ДДТ каналарга таъсир этмайди, бунинг устига каналар билан озиқланадиган йиртқичларни ўлдиради. Ўргимчакканаларнинг кўпайишига йўл қўймаслик учун ДДТ нинг сувли суспензияларига тиофоснинг 0,05 % ли концентрати ёки коллоид ҳолатдаги олтингугуртдан 1 фоиз (10 г л) қўшиш тавсия этилади; 0,5° оҳак-олтингугурт қайнатмасини қўшиш яхши натижа бермайди. Тиофос ва коллоид ҳолатдаги олтингугурт бўлмаса, ДДТ нинг сувли суспензияларини пуркагандан кейин янчилган олтингугурт билан сўндирилган оҳакнинг 1:1 нисбатдаги аралашмаси билан чанглаш керак (Глушенков, Успенская).
Олма қуртининг 2 ва 3-наслига қарши курашишда дарахтларга кальций арсенатни пуркаш камроқ самара беради, бу модда 1 л сувга 3 г ҳисобидан қўшилади. Дарахтларни куйдириб қўймаслик учун сўндирилмаган оҳак қўшилади. Кальций арсенатдаги As2O5 35-40 % бўлса, 1 л сувга 3 г ҳисобидан қўшилади; арсенат ангидрид кўпроқ бўлса, 1 л сувга 5 граммгача, камроқ бўлса шунга яраша камроқ оҳак қўшилади. Кальций арсенатга оҳак қўшиш унинг олма қуртига қарши курашишдаги заҳарли хоссаларини камайтирмайди (Безрукова).
Зараркунанданинг биринчи наслига ҳам кальций арсенатни ишлатиш мумкин, лекин бу ДДТ препаратларига қараганда кам натижа беради.
Кальций арсенат ўрнига париж кўки деган дори ишлатиш мумкин (1 л сувга 1,0-1,5 г париж кўки ва 2-3 г сўндирилмаган оҳак солинади); аммо ёғингарчилик даврида бу заҳар баъзан олма дарахтларини куйдириб қўяди; шу сабабли олма қуртига қарши биринчи дорилашда бу заҳарни ишлатиб бўлмайди.
Олма қуртининг иккинчи ва учинчи наслларини йўқ қилиш мақсадида дарахтларга мишьякли (арсенли) инсектицидларни пуркаганда мева ҳосилини текшириб, ундаги заҳар миқдори аниқланади. Агар 1 кг янги мевага 1,5 г дан ортиқ мишьяк тўғри келса, меваларни техник хлорид кислотанинг 1 фоизли эритмаси билан ювиш, сўнгра тоза сувга яхшилаб чайиш керак.
Тугунча ва меваларнинг ичига кириб олган қуртларга, шунингдек катта ёшли капалакларга ДДТ қаттиқ таъсир этади, мишьякли препаратлар вояга етган капалакларга таъсир этмайди.
Сўнгги вақтда олма қуртииинг ҳар бир наслини йуқ қилиш учун дарахтларга бир мартадан дори пуркаш тавсия этилади. Олма дарахти гуллагандан кейин биринчи марта дориланади; бу вақтда қуртларнинг кўпчилиги мевага косачасидан кириб олади, шунинг учун инсектициднинг гул косачасига киритишга эришмоқ керак. Олма гуллагандан кейин гул косачаси ўн кунгача очиқ туради, шу кунлар ичида дарахтларга дори пуркалади. Ундан кейин иккинчи ва учинчи наслларнинг капалаклари ёпирилиб учадиган ва тухум қўядиган даврда- шимолий Ўзбекистонда июн ва июл ўрталарида дори пуркалади. Ўзбекистон ўсимликларни ҳимоя қилиш институти иккинчи ва учинчи марта дорилаш муддатларини аниқлаш учун метеорологик маълумотларга амал қилишни тавсия этади: кўкламда 9° дан ортиқ ўртача суткалик ҳароратнинг 190° га тенг йиғиндиси тўпланган кундан бошлаб, олма қуртининг биринчи насли ўса бошлайди, шу кундан бошлаб метеорология станцияси маълумотлари асосида ҳавонинг ўртача суткалик ҳарорати кун сайин ҳисоблаб турилади, бу ҳарорат квадратга оширилади ва квадратлар 24000 йиғиндини ҳосил қилгунча қўшилаверади. Шу вақтда иккинчи наслнинг капалаклари уча бошлайди ва дарахтлар иккинчи марта дориланади. Яна ҳарорат квадратларининг 24000° лик йиғиндиси ҳосил бўлгач учинчи насл капалаклари учади. Шу даврда дарахтлар учинчи марта дориланади (Глушенков). Ўзбекистонда қуртларнинг иккинчи насли олма гуллагандан 50 кундан кейин, учинчи насли эса 95 кундан кейин пайдо бўлади.
Олма қуртининг капалаклари бирмунча узоқ вақт учади ва биринчи наслга қарши яхши кураш олиб борилганда учинчи насл жуда кам бўлади. Марказий Осиёнинг мевазор боғлари олма қуртининг биринчи ва иккинчи наслига қарши икки мартадан дориланади. Ёш дарахтларда озгина зараркунанда бўлса, биринчи наслга қарши бир марта ва иккинчи наслга қарши икки марта (ҳаммаси бўлиб уч марта) дори пуркалади. Дори биринчи марта – олма гуллагандан кейин дастлабки ўн кун ичида пуркалади, иккинчи марта – биринчи дорилашдан 10 кун кейин, учинчи марта июн ўрталарида, тўртинчи марта – учинчи дорилашдан ўн кун кейин пуркалади. Фақат уч марта дорилангандагина иккинчи марта дори пуркалмайди.
Беҳи дарахтларига олма қуртининг биринчи насли зарар етказмайди, шунинг учун беҳидаги олма қуртлари 2 ва 3-наслида йўқ қилиб борилади.
Дори сўнги икки марта йиғим-теримга камида 20 кун қолганда пуркалади. Олма қурти мевага гул косасидан эмас, унинг бошқа қисмларидан ҳам кира олади. Модомики шундай экан, меванинг ҳамма ерига инсектицид бир хилда юқиши керак. Айни вақтда шох-шаббанинг пастки ва ўрта қисмларигина эмас, юқори қисмлари ҳам синчиклаб дориланиши шарт.
Дори дарахтларнинг ёшига ва ҳосил миқдорига қараб турли миқдорда пуркалади. 25 яшар олма дарахтлари учун гектарига 2500-3600 л суюқлик сарфланади.
Марказий Осиёда олма қуртига қарши биологик кураш олиб бормоқ учун тухумхўр-trichogramma evanescens Westw. ва унга қон-қариндош T.schaposchnicovae Meyr. турининг паразитларини синаб кўриш яхши натижа бермайди, чунки лабаратория шароитида кўпайтирилган трихограмманинг фаоллиги тез камайиб кетади, шунингдек ёзда ҳаво етарлича нам бўлмайди.

Download 3,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   215   216   217   218   219   220   221   222   ...   356




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish