Дала экинларининг асосий зараркунандалари



Download 3,6 Mb.
bet221/356
Sana13.01.2023
Hajmi3,6 Mb.
#899408
1   ...   217   218   219   220   221   222   223   224   ...   356
Bog'liq
Яхонтов В.В

Кураш чоралари. Олма куясининг қуртлари қалқонлари тагидан чиқа бошлаган пайтдан то олма гуллагунгача дарахтларга ДДТнинг минерал мойли эмульсияси (0,06 % ДДТ ва 1 % мой ҳисобидан) пуркалади. ДДТ дустининг сувли сўспензиясини пуркаш (1 л сувга 10 % ли дустдан 30 г ёки 30 фоизли кукунидан 12 г қўшилади) ҳам яхши натижа беради.
Олма гуллагандан кейин олма қуртига қарши ишлатиладиган кимёвий воситалар олма куясига ҳам қарши таъсир этади; агар олма қурти бўлмаса, куя қуртларига қарши бир марта дори пуркалади.
Тоғлардаги ёввойи олма дарахтлари гуллашдан олдин ёки гуллагандан кейин уларга самолётдан дарҳол ДДТ дусти чанглаш тавсия этилади. Олма куясига қарши курашиш учун суюқ инсектицидлар гектарига тахминан 2500-3600 л дан, ДДТ дусти эса гектарига 25-30 кг ҳисобидан чангланади.
Олма куясини йўқ қилиш учун механиқ чора пиллали уяларни айри ёғоч билан йиғиб олиб, кейин куйдиришдир.


Ғилофли куя
Coleophora hemerobiola Fil.
Зарари. Ғилофли куя қуртлари ўрик, бодом, беҳи, олча, гилос, нок ва айниқса олманинг бўртаётган ва ёзила бошлаган куртакларини еб, зарар етказади, шунинг натижасида дарахтлар узоқ вақтгача баргсиз бўлиб қолади. Кейинчалик қуртлар барг эти билан озиқланади. Каттиқ зарарланган барглар қўнғир тусга киради ва куйганга ўхшаб туради. Қуртлар ўрикнинг довуччаларига ҳам зарар етказади.
Тарқалиши. Бу турдаги куя фақат Марказий Осиё билан Жанубий Қозоғистонда учрайди. Тожикистоннинг Ҳисор водийсида ғилофли куянинг бошқа бир тури - Тожикистон ғилофли куяси (Coleophora tadzhikiella Danil.) учрайди (Данилевский, Баева). Ҳисор водийсида шу куя билан бир қаторда С. hemerobiola Fil. ҳам бўлса керак.
Таърифи. Капалакнинг катталиги қанотларини ёзганида 12 мм, танасининг ўзи тахминан 5 мм келади. Қанотлари камбар, учи ўткирланган; олдинги қанотлари кул ранг, учи бир оз қорамтирроқ; кейинги қанотлари кул ранг ва олдинги қанотларига қараганда бирмунча очроқ; олдинги ва айниқса opқa қанотларида узун тангачалардан иборат кенг попуги бор.
Ғилофли куя ғумбаги 5 мм гача катталикда бўлиб, жигар ранг туслидир, қорин учида айрили иккита дўмбоқчаси бор. Ғумбаги оч сарғиш-қўнғир тусли чўзинчоқ ғилофнинг ичида туради. Ғилофнинг олдинги учи карнайга ўхшаш кенг, ғилоф шу қисми билан дарахт пўстлоғига ёпишиб олади; карнай оғзида ипи бўлади, ғилофнинг орқадаги учи уч қиррали пирамида шаклида бўлиб, уч радиусли ёриғи бор.
Қуртнинг ғумбакка айланишдан олдин узунлиги 5-6 мм келади; ранги оч қўнғир, боши ўтиб; 1- ва 2-кўкрак сегментларининг орқа томонида биттадан айрисимон қopa қалқони бор. Қурти ғилофнинг ичида туради: қурт ўсган сайин ғилофи ҳам ўса боради. Бу зараркунандага ғилофли куя деб ном берилганига ҳам сабаб шу. Қурт сурилганда ғилофини ҳам тортиб юради, танасининг олдинги қисмини шу ғилофнинг карнайга ўхшаган қисмидан чиқариб қўяди. Қурт ғилофи ёни сал-пал яссиланганлиги ва учида уч қиррали пирамидаси йўқлиги билан ғумбак ғилофидан фарқ қилади.
Ғилофли куя тухуми калта овал шаклда бўлиб, бир учи ўтмасроқ, бўйи тахминан 1-3 мм.

Download 3,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   217   218   219   220   221   222   223   224   ...   356




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish