Дала экинларининг асосий зараркунандалари



Download 3,6 Mb.
bet227/356
Sana13.01.2023
Hajmi3,6 Mb.
#899408
1   ...   223   224   225   226   227   228   229   230   ...   356
Bog'liq
Яхонтов В.В

Ҳаёт кечириши. Тоқ ипак қурти тухумлик стадиясида қишлайди; тухумларнинг ичида қуртлар ривожланиб, чиқишга тайёр бўлиб туради.
Мева дарахтлари барг ёзган вақтда тухумларнинг ичидаги қуртлар ташқарига чиқиб, дарров ёш баргчалар билан озиқлана бошлайди; уларни четидан ейди, айни вақтда кемирилган барг парчалари кўплаб ерга тўкилади. Қуртлар бир дарахтнинг баргларини еб тугатгандан кейин бошқа дарахтларга ўрмалаб ўтади; баъзан уларни шамол бошқа дарахтларга учириб ўтади; қуртларнинг танасидаги узун туклари ва ўзлари чиқарган ўргимчак иплари шунга ёрдам беради. Қуртлар ёшлигида аксари тўп-тўп бўлиб яшайди, вояга етганлари эса тарқоқ ҳолда яшайди.
Май охирида - июнда қуртлар озиқланишдан тўхтайди ва сийрак пилла ёки ўргимчак ипидан уя тўқийди-да, барглар, пўстлоқ ёриқлари ёки шохларнинг айри қисмларида ғумбакка айланади. Июнда капалаклари учиб чикади. Тоқ ипак қуртининг кам ҳаракат урғочи капалаклари одатда дарахтларнинг таналарига, биноларнинг тагига, деворларга қўниб туради; эркаклари эса серҳаракат бўлади.
Урғочи капалак июл бошларидан дарахтларнинг танасига, кўпинча асоси яқинига, баъзан деворларга 250-500 тадан тўп қилиб тухум қўяди-да, қорнида тўплаган туклари билан ёпиб кетади. Урғочи капалак бир марта тухум қўйиш билан кифояланади. Тоқ ипак қурти ўзи учун қулай бўлган шароитда (айрим йилларда) жуда кўплаб урчийди. Зараркунанда йилига бир насл беради.
Кураш чоралари. Toқ ипак қуртига қарши курашиш учун дарахт таналарида яққол кўриниб турган тухумлари қириб олиниб куйдирилади ёки дарахтлар танасига мазут, нефт, мазутнинг 5 фоизли эмульсияси ёки дизел ёнилғисининг 10 фоизли эмульсиясидан сурилади. Дарахтга сурилган суюқлик тагига оқиб тушмаслиги керак. Бир гектар боғни дорилаш учун 2,5 кг гача мазут ёки нефт сарфланади.
Қуртлар кўпайиб кетганда уруғли ва манзарали дарахтларга 1 л сувга 3 г заҳар ва 3 г оҳак қўшиб тайёрланган калций арсенат эритмаси пуркалади. Париж кўки ишлатилмайди. Мева ҳосил бўлиш давридан ташқари вақтда дарахтларга 10 фоизли ДДТ дустининг 3 фоизли суспензияси ёки 30 % ли ҳўлланувчи ДДТ кукунининг 1,2 % ли эмульсияси ҳам пуркалади.



Download 3,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   223   224   225   226   227   228   229   230   ...   356




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish